Latest news

15:35​Ўзбекистон МТЖ Қатарда йиғин ўтказади  0 15:18Равшан Эрматов: "Ўзбекистон март ойида КОНМЕБОЛ, КОНКАКАФ ва Африка жамоалари билан ўйнайди"  0 14:55Элит ОЧЛ. Мавсумнинг охирги ўйини қандай тугайди?  0 14:38Озарбайжон клуби "Машъал" футболчисига қизиқмоқда  0 14:21Ўзбекистон Канада билан ўйнайди  9 13:57"Милан" Австралияда ўйин ўтказмайди. Сабаби ошкор бўлди  1 13:30Қувондиқ Рўзиев: "Навбаҳор" мухлислари олдидаги қарзимни узишга ҳаракат қиламан"  5 13:14"Ал Иттиҳод" – "Насаф" беллашуви кореялик ҳакамларга топширилди  1 12:46"Аҳил бўлмасак, бир натижага эришиш қийин. Биргаликда вазифани уддалаймиз" — Тимур Кападзе  4 12:19Эмери "Астон Вилла"нинг тарихий сериясидан сўнг: "Биз чемпионликка даъвогар эмасмиз"  0 11:51"Менга фарқи йўқ": Рафинья ФИФА қарорига хотиржам муносабат билдирди  5 11:24Ўзбекистон U-21 терма жамоаси Доҳага етиб борди  0 10:46“Ал-Аҳли” - “Андижон” ўйинини ироқлик ҳакамлар бошқаришади  2 10:19Акаки Шулая воҳа жамоасига ўтишга яқин  3 09:48ПСЖ раҳбарияти тарихда ҳали ҳеч ким қилмаган ишни қилмоқчи  6

Жалолиддин Машарипов: "Гуруҳда 1-ўринни эгаллай оламиз" News

Жалолиддин Машарипов: "Гуруҳда 1-ўринни эгаллай оламиз"

Кеча Малайзия пойтахти Куала Лумпурда жойлашган Осиё футбол конфедерацияси бош қароргоҳида Жаҳон чемпионати-2022 ҳамда Осиё кубоги-2023 мусобақалари иккинчи саралаш босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Қуръа натижаларига кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси иккинчи саралаш босқичининг “D” гуруҳидан ўрин олди. Гуруҳда терма жамоамизга Саудия Арабистони, Фаластин, Яман ҳамда Сингапур термалари рақиблик қилади.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Жалолиддин Машарипов ЎФА расмий сайтига қуръа ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Ўйлашимча, яхши гуруҳдан ўрин олдик. Ҳозирги пайтда барча мамлакатларда футболни яхши ўйнашяпти, ҳар бир терма жамоада яхши даражадаги маҳоратли футболчилар бор. Лекин агар ҳар бир ўйинга 100 фоиз куч билан ҳозирлик кўрсак ва яхши кайфиятда майдонга тушсак, ҳар қандай рақибни мағлуб эта оламиз ва гуруҳда 1-ўринни эгаллай оламиз. Менимча, ушбу гуруҳдаги энг қизиқарли ва шиддатли ўйинларни Саудия Арабистони терма жамоасига қарши ўтказсак керак, - деди маҳоратли ярим ҳимоячи.

Rating: +33   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика