Latest news

09:50Клаудио Раньери “Рома“да қолади, бироқ бошқа лавозимда  1 09:23"Ал Ҳилол" Бруну Фернандешга ўйлаш учун 72 соат берди. Саудияликлар футболчига қанча ойлик бериши маълум  1 08:54Вирц “Ливерпул“га ўтиб, тарихдаги учинчи энг қиммат трансферга айланади  5 08:26Конте тарихий натижани қайд этди  11 07:55А Сериянинг энг яхши футболчиси аниқланди  5 07:30Суперлига. Бугун 2 та учрашув бўлиб ўтади  2 07:20Озарбайжон. "Сумқайит" мавсумни йирик ғалаба билан якунлади, Жалолиддиновдан иккита, Абдихолиқовдан битта ассист  0 01:53Суперлига. "Насаф" - ОКМК 2:1  2 01:48Мактомини ва Лукаку "Наполи"ни чемпионга айлантирди!  25 01:16"Бавария" "Брайтон" ва "Милан" юлдузларига кўз тиккан  0 00:43"Sky Sports" АПЛда мавсумнинг энг яхшиларини аниқлади  8 00:21Миржалол Қосимов: "Ютсак ҳаммамиз зўрмиз, ютқазсак барчамиз айбдормиз"  3 23:52Максим Шацких: "Суперкубок финалига яхши кайфиятда борадиган бўлдик. Танаффусда ўйинни ўзгартириб юборишга келишиб олдик, акс ҳолда "Ультрас" бизни кечирмас эди"  8 23:32Рўзиқул Бердиев: "Шуҳрат Муҳаммадиев 36 ёшида ёш футболчилардан ҳам тез югуради"  10 22:39Февзи Давлетов: "Дуранг бўлиши мумкин эди, аммо мағлубият эмас"  4

Жалолиддин Машарипов: “Фаолиятимни Европада давом эттирмоқчиман” News

Жалолиддин Машарипов: “Фаолиятимни Европада давом эттирмоқчиман”

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Жалолиддин Машарипов Осиё кубогидаги иштирок ва келгуси фаолияти ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Осиё кубогида чиройли ўйин намойиш қилиб, мухлисларни хурсанд қилмоқчи эдик. Асосий мақсадимиз бош совринни юртимизга олиб келиш эди. Афсуски, бу натижага эриша олмадик. Лекин ёмон ўйнамадик, деб ҳисоблайман. Япония, Австралия каби терма жамоаларга муносиб қаршилик кўрсатдик. Мухлисларга ҳам ўйинимиз ёқди, деб ўйлайман. Ижтимоий тармоқлар орқали кўплаб ижобий фикрларни қабул қиляпмиз. Бизни мусобақа давомида қўллаб-қувватлаб турган барчага миннатдорчилик билдирамиз. Эндиликда Жаҳон чемпионати саралашида ижобий натижа қайд этиб, халқимизнинг азалий орзусини амалга оширишга интилмоқчимиз. Умид қиламан, бунинг уддасидан чиқа оламиз.

Ўзимнинг келгуси фаолиятимга келадиган бўлсак, “Пахтакор” билан шартномам якунига етган. Эндиликда фаолиятимни хорижда давом эттирмоқчиман. Ҳозирда бир-иккита клублардан таклифлар бор. Энг катта орзуим – Европа клубларида тўп суриш. Европада футболчи янада ўсиш имконига эга бўлади. Тўғри, араб клублари молиявий тарафдан яхши таклиф беришади. Лекин мен араб клубларига ўтмоқчи эмасман. Менинг энг катта танқидчим – акам. Доимо менинг ўйинларимни кузатиб, камчиликларимни айтиб туради. Ҳеч қачон мени ўзимга мақтамаган. Акам ҳам фаолиятимни Европада давом эттиришим тарафдори. Гарчи Европа клублари таклифи молиявий жиҳатдан камтарроқ бўлса-да, мен Европага кетмоқчиман. Европада тўп суриб, миллий терма жамоамизнинг Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритишига ёрдам бермоқчиман”, - дейди Машарипов.

Rating: +207   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика