Latest news

02:57"Лацио" "Милан"ни Италия Кубогидан чиқариб юборди  1 02:52АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб қила олмади  13 01:25Тибо Куртуа: "Хаби ва футболчилар ўртасида муаммо йўқ"  0 00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  4 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  1 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  4 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  3 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  1 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  0 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  0 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  12 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  5 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  5

Жалолиддин Машарипов: "Эроннинг кучсиз томонлари ҳақида эронлик журналистлар олдида гапиришим тўғри эмас" News

Жалолиддин Машарипов: "Эроннинг кучсиз томонлари ҳақида эронлик журналистлар олдида гапиришим тўғри эмас"

Ўзбекистон - Эрон учрашувидан олдинги матбуот анжуманида футболчи Жалолиддин Машарипов иштирок этди.


Владо Радманович: "Катанец билан ўйин давомида доимий алоқада бўламиз"         


"Эронга қарши ўйиндан олдин кўп гапириш шарт эмас. Айтилганидек улар ҳам бизни билишади, биз ҳам уларни яхши биламиз. Умид қиламизки эртага барчаси биз ўйлагандек бўлади деб ўйлайман. Ўз ватанимизда мухлислар билан ғалабани нишонлашга ҳаракат қиламиз", - деди Машарипов.

- Сиз Эрон чемпионатида ўйнайсиз, уларнинг кучсиз томонлари нимада?

- Ҳозир бу ҳақда гапириш тўғри эмас, сабаби хонада эронлик журналистлар ҳам бор. Шу сабаб рақибнинг кучли ва кучсиз томонлари ҳақида бу ерда гапирмайман. Ўйинга ўз режамиз бор ва ўша режани амалга оширишга ҳаракат қиламиз.

- Эрон терма жамоаси сафидаги кўплаб легионерлар БАА чемпионатида ўйнашмоқда, олдинги йиллардагидек кучли лигаларда ўйнаётган легионерлар йўқ. Меҳди Тареми "Интер" захирасида ўтирибди. Бизда эса Абдуқодир Ҳусанов Францияда ўйнамоқда, Туркия, Саудия Арабистони чемпионатида ўйнайётган футболчиларимиз бор. Нима деб ўйлайсиз ҳозирги кунда Ўзбекистон таркиб бўйича кучлироқ деб ўйлайсизми?
- Эрон футболчилари ҳам жуда кучли, лекин БАА чемпионатига борган футболчилар футбол учун бормаган деб ўйлайман. Буни барча тушуниб турибди. Бизда эса ҳозир жуда яхши коллектив йиғилган.

- Ўзбекистон терма жамоаси сафида индивидиуал футболчилар жуда кўп. КХДР ва Қирғизистон билан ўйинларда ҳам индивидуал голларни кўрдик. Эронга қарши ўйинда ҳам индивидуал жиҳатдан улардан устун кела оламизми?
- КХДР билан ўйинда индивидуал гол урдим деб ўйлаймайман, чунки эътибор қилсангиз гол ҳимоядан бошлаганди. Бу ҳаммаси машғулотда ишланган. Қайтараман ҳозирги кунда бизда кучли коллектив йиғилган. Эртага буни майдонда кўрсатишга ҳаракат қиламиз.

Rating: +22   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика