Latest news

00:48Виктор Гёкерешни яхшигина пулга сотган "Спортинг" 25 млн. еврога Луис Суаресни сотиб олди  0 00:27Равшан Эрматов: "Ўртоқлик ўйинлари ҳақида бир тўхтамга келганимиздан сўнг хабар берамиз"  2 00:10Уче Бриансео Нвадике: "Осиё кубоги саралаш босқичида нималарга қодир эканлигимизни кўрсатамиз"  0 23:44Мираброр Усмонов Кубоги-2025. Индивидуал совринлар кимларга насиб этди?  1 23:26Тимур Кападзе: "Аргентина ва Уругвай билан ўйин... Бу маълумот ҳақиқатга яқин"  18 23:00"Бавария" Риберининг учинчи ўринбосари учун 75 млн евро сарфлади. Бу сафар натижа қандай бўларкин?  2 22:53Тер Стеген ва "Барселона" ўртасидаги муносабатлар таранглашганми?  1 22:22"Нефтчи" уч нафар футболчи билан шартнома имзолади  2 22:10U-23. Ўзбекистон – Япония 0:2  4 21:55Мираброр Усмонов Кубоги-2025. Япония U-23 Ўзбекистонни мағлуб этди ва турнир ғолибига айланди  74 20:56ПСЖ Доннарумма борасида "Челси", "Галатасарой" ва бошқа клублар таклифларини кўриб чиқишга тайёр  4 19:57"Локомотив" Тожикистон жамоасидан енгилди  3 19:43"Эвертон" Кубога қизиқиб қолди  0 19:19Жака АПЛга қайтмоқда   1 18:39Гвардиола "Барселона"га қайтадими?  11

Жалолиддин Машарипов: “Бу футбол, кимдир ғалаба қозонади кимдир мағлуб бўлади” News

Жалолиддин Машарипов: “Бу футбол, кимдир ғалаба қозонади кимдир мағлуб бўлади”

Кеча Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон U–23 терма жамоаси Ироқ термаси билан ўртоқлик учрашувини ўтказиб 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ушбу учрашувда терма жамоа аъзоси Жалолиддин Машарипов икки бор рақиблар дарвозасини ишғол қилиб терма жамоага ғалабани тақдим этди. Ушбу баҳсдан сўнг Машарипов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

-  Жамоадошларим билан бир кунга йиғилдик. Бу биз учун бироз қийинчилик туғдирди. Ироқ терма жамоаси билан бўлган учрашувда ғалаба қозониб мухлисларимизни хурсанд қилишимиз керак эди. Кўриб турганингиздек якунда қийинчилик билан ғалаба қозондик. Ушбу ғалабадан мухлисларимиз хурсанд бўлишди деб ўйлайман. Бу футбол, кимдир ғалаба қозонади кимдир мағлуб бўлади. Бугун биз ғалаба қозондик ва бундан хурсандман. Иккинчи голда 11 метрлик жарима тўпини аниқ амалга ошириб ғалаба қозондик. Ўша вазиятда 100 фоиз пенальти бор эди. Ироқлик футболчи тўпни қўли билан ўйнаган эди. Айрим футболчилар билан олимпия терма жамоасида бирга ўйнаганмиз. Кўпчилик жамоадошларимиз ўз клубларида асосий таркибда ҳаракат қилишади ва катта тажрибага эга. Шунинг учун ҳам бир биримизни тушуниб ҳаракат қилишда унчалик қийинчиликка дуч келмадик”, - дейди терма жамоа аъзоси Жалолиддин Машарипов.


Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика