Latest news

09:23"Сурхон" етакчиларидан бири иккинчи даврани "Динамо"да ўтказади  0 08:52Эшитдик-да. Ўзбекистон МТЖнинг яна бир аъзоси "Пахтакор"да  2 08:25Ўзбекистон МТЖнинг собиқ аъзоси Эрон клубига ўтишга яқин  2 07:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Челси" ва "Палмейрас" ўртасидаги баҳс якунланди  14 07:44Суперлига. Бугун 15-тур давом эттирилади  3 07:15Дориевнинг дубли "Сўғдиёна"га "Қўқон-1912" устидан ғалаба тақдим этди, "Сурхон" - "Бухоро" баҳсида эса мухлислар гол кўришмади  1 02:10Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Флуминенсе" "Ал Ҳилол"ни мағлуб қилиб, ярим финалга йўл олди!  28 01:50Кайл Уокер "Бернли"га ўтишга яқин  2 01:23"Комо" 19 ёшли ҳужумчи учун 14 миллион тўлади  0 00:57Расман: "Ювентус" "Лилль" тарихидаги энг яхши тўпурар билан шартнома имзолади  2 00:40"Манчестер Юнайтед"да 10-рақамнинг эгаси аниқ. У Рэшфорд эмас  2 00:02Иван Бошкович: "Биринчи даврада футболчиларим ўз даражасини намойиш қилди, бироқ бизга омад етишмади"  0 23:43Баҳром Ҳайдаров: "Рақиб жарима майдончаси атрофига борганда футбочлиларимизга совуққонлик ва маҳорат етишмаяпти"  4 23:21Февзи Давлетов: "ОКМК билан баҳсда кўп куч ва эмоция йўқотдик, бу ўйинга кучли руҳлана олмадик"  0 22:57Улуғбек Бакаев: "Бундай иссиқ об-ҳавода дуранг биз учун қониқарли бўлди"  3

Жалолиддин Жумабоев: "Локомотив" "Пахтакор"дан қўрқиб ўйнагани йўқ" News

Жалолиддин Жумабоев: "Локомотив" "Пахтакор"дан қўрқиб ўйнагани йўқ"

Тошкентнинг "Локомотив" жамоаси Суперлиганинг 12-турида пойтахт дербисида "Пахтакор"га имкониятни бой берди.

Шу тариқа биринчи даврани мағлубият билан якунлаган "темирйўлчилар" танаффусга йўл олишди. Мавсум бошида таркибга бир қатор маҳоратли футболчиларни  ва португалиялик мураббийни жалб  қилган "Локомотив"нинг қайд этаётган натижаларини қониқарли, деб бўлмайди. Жамоа 12-турдан сўнг турнир жадвалида  15 очко тўплаган ҳолда тўққизинчи ўринда бормоқда. Чемпионлик учун курашиши кутилган клубнинг бундай натижалари кўпчиликни ажаблантираётгани табиий. Микаэль Секейра тажрибали футболчилар хизматидан фойдаланиш билан бир қаторда, ёшларга ҳам ишонч билдирмоқда. Улардан бири Жалолиддин Жумабоевдир. Ўтган мавсум бош жамоада ўзини кўсатишни бошлаган футболчи бу йил ҳам асосий таркибга кириш учун рақобтлашмоқда. "Пахтакор" билан ўйиндан сўнг Жумабоев шу ва бошқа мавзулар ҳусусида фикрлари билан ўртоқлашди. 

   "Пахтакор" билан кечган дерби ҳақида

Икки жамоа ҳам ғалаба учун ҳаракат қилгани яққол кўринди. Фикримча яхши ўйин ўтказдик. Лекин якуний натижа бундай бўлмади. Ўз хатоларимиз эвазига дарвозамиздан иккита тўп олиб чиқдик. Биринчи бўлимда ёмон ўйнамадик. Сўнгги сонияларда эътиборсизлик оқибатида рақиб бизга гол урди. 

   "Локомотив" "Пахтакор"дан қўрқиб ўйнадими?

Гарчи бешта ҳимоячи билан майдонга тушган бўлсакда, бу рақибдан қўрққанимизни англатмайди. Қанотлардаги иккита ҳимоячимиз ярим ҳимоячи вазифасини ҳам бажаришди ва ҳужумларга тез-тез қўшилишди. Майдонда ҳамма бор кучи билан ҳаракат қилди. 

         
   Биринчи даврадаги муваффақиятсизлик ва янги мураббийнинг услубига мослашиш

Биринчи даврани бундай натижа билан якунлаганимиздан хурсанд эмасман. Биз бундан ҳам яхшироқ кўрсаткич қайд эта оламиз. Қайсидир маънода португалиялик мураббий Микаэль Секейранинг услубига ва фалсафасига мослашиш жараёнини ўтказдик, дея оламан. Янги мураббий, янги футболчиларнинг бир-бирини тушуниб олиши учун вақт керак бўлди. Ўйлайманки, иккинчи даврада ижобий натижалар билан мухлисларни хурсанд қила оламиз. 

   Микаэль Секейра қандай янгилик бера олди?

-  Мураббий ўзининг европача қарашларини олиб кирмоқда. Агарда биз шуни максимал даражада ўзлаштирсак ҳаммаси яхши бўлади. Ҳар бир мураббийнинг ўз услуби бор. Микаэль Секейрада ҳам шундай.


  Кучли футболчилар билан рақобатган тайёрми?

Жамоага янги футболчилар келиши ҳақида эшитганим йўқ.Рақобатга ҳамиша тайёрман. Соғлом рақобат бор жойда ўсиш ва ривожланиш бўлади. Тажрибали футболчилардан ўзим учун фойдали томонларини ўзлаштиришга ҳаракат қиламан. Кўпроқ ўрганишга интилмоқдаман.


Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика