Latest news

13:58"Париж" Беллингемга кўз тикди  2 13:30Германиялик тажрибали мутахассис "Нефтчи"да Исмоиловга кўмаклашади  9 13:10Европанинг энг кўп жисмоний куч талаб қиладиган лигалари  5 12:43Спорт олами юлдузлари Рио Фердинанд, Шакил О'Нил ва Уэйн Грецки ЖЧ-2026 қуръа ташлаш маросимида хизмат қилади  3 12:22"Машъал" "Бухоро"ни Қаршида қабул қилади  4 12:09"Қўқон-1912" асосий футболчилари билан битимни узайтирди  0 11:46Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Россияга қарши учрашувлар учун қайдномаси маълум  2 11:43TVCOM'да бугунги ўйинлар: АПЛ ўзбек шарҳида, Италия кубоги ва бошқалар  1 11:25"Бунёдкор"нинг икки футболчиси "Сўғдиёна"га ўтишга яқин  2 10:40Мавсумнинг омадсиз 10 та трансфери — "Насаф" "топ"!  5 10:25Самвел Бабаян: “Биргаликда янги тарих яратамиз”  18 09:59"Насаф" футболчиси "Андижон"га ўтмоқда  11 09:32Россия терма жамоаси устози: “Ўзбекистонга қарши иккита қийин, шунинг баробарида қизиқарли ўйинлар бизни кутиб турибди”  5 09:06"Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор" билан шартнома имзолади  6 08:42Ўткир Юсупов фаолиятини водий жамоасида давом эттиради  20

Жаҳонгир Усмонов - «Эзгу мақсад» халқаро хайрия фондига бошқарув раиси этиб тайинланди News

Жаҳонгир Усмонов - «Эзгу мақсад» халқаро хайрия фондига бошқарув раиси этиб тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Ниғматович Арипов раислигида бўлиб ўтган «Эзгу мақсад» хайрия жамоат фонди Васийлар кенгаши аъзолари иштирокидаги йиғилишда фондга бошқарув раиси тайинланди.

Бу лавозимни эндиликда марҳум сенатор, давлат ва жамоат арбоби Мираброр Усмоновнинг ўғли Жаҳонгир Усмонов эгаллади.

Фонд мамлакатимизда соғлом авлодни тарбиялаш, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлами, бемор ва имконияти чекланганларни моддий ҳамда маънавий қўллаб-қувватлаш, уларни мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётида тўлақонли иштироки учун зарур шарт-шароитлар яратиш каби қатор эзгу ишларни амалга ошириб келмоқда. Фонд ташкил этилганига кўп вақт ўтмаган бўлса-да (2017 йил), республикамиз ва хорижий шифохоналарда замонавий ва сифатли тиббий ёрдам кўрсатилиши орқали 50 кишининг ҳаёти сақлаб қолинди, улар орасида кўплаб вояга етмаган жажжи ватандошларимиз ҳам бор.



«Эзгу мақсад» халқаро хайрия фондининг янги раҳбари Жаҳонгир Мираброрович Усмонов 1968 йил Тошкент шаҳрида туғилган. Маълумоти олий. У Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ҳамда Австралия бизнес коллежини тамомлаган.

Жаҳонгир Усмонов 1995 йилдан буён «ARDUS» қўшма корхонасининг бош директори ва «ILK PLYUS» инвесторлар уюшмаси аъзолари умумий йиғилиши бошқаруви раиси вазифаларида ҳам ишлаб келмоқда. Шунингдек, у мазкур фонд ташкил этилгандан буён бошқарув аъзоси ҳисобланади.

У 10 йилдан ортиқ вақт мобайнида Ўзбекистон футзал Ассоциацияси вице-президенти лавозимида ишлаган. Фаолияти давомида футзал бўйича мамлакат миллий терма жамоаси бир неча марта Осиё чемпионати совриндори бўлиши баробарида Ўзбекистон тарихида илк бор жаҳон чемпионатида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган. Ҳозирда у Осиё футбол конфедерацияси қўмита аъзоси ҳам ҳисобланади.

Жаҳонгир Усмонов спорт соҳасида эришган ютуқлари учун «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози» фахрий унвони билан тақдирланган.



Айтиш жоизки, «Эзгу мақсад» халқаро хайрия жамоат фонди аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлами, бемор ва имконияти чекланганларни моддий ҳамда маънавий қўллаб-қувватлаш каби ташаббускорлик қилишда имкон қадар жонбозлик кўрсатмоқда. Умидсизларга умид, беморларга саломатлик, моддий ёрдам кўрсатиб, уларнинг юзидаги табассум, кўзидаги қувонч, орзулари рўёби учун қанот бўлмоқда.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика