Latest news

07:31"Навбаҳор" тўпурари фаолиятини Тошкент жамоасида давом эттириши мумкин  0 02:20Суперлига-2025. Мавсумнинг эсда қоларли лаҳзалари  1 01:56"Барселона" Бундеслига юлдузларидан бирини сотиб олмоқчи  0 01:24Асосий таркибдан жой ваъда қилинган "Сити" футболчиси жамоани тарк этмоқчи  0 00:51МЮ "Атлетико" футболчисини 30 млн. еврога сотиб олиши мумкин  1 23:45Яхшибоев ва Болтабоев "Андижон"га ўтди  16 23:27"Йилнинг энг яхши ёш футболчиси" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  2 22:44"Йилнинг энг яхши хорижлик футболчиси" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  4 22:11"Нефтчи"дан кетган Левченко Суперлигада "йил мураббийи" совринини қўлга киритди  6 22:06"Реал" ТВ Родригонинг "Жирона" билан ўйинда йиқилиши ҳақида: "Контакт бор — демак, пенальти"  9 21:44Opta ЖЧ-2026да терма жамоаларнинг чемпион бўлиш эҳтимолини ҳисоблаб чиқди, рўйхатда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам бор  10 21:06Мбаппе бир йилда 60 та гол урди, XXI асрда фақат 3 киши ундан яхшироқ натижа қайд этган  8 20:57Баъзи "Реал" ўйинчилари Алонсо услубларига ишонмаяпти. Бошқалар фикрича, муаммо мураббийда эмас  1 19:49"Ливерпуль" "Реал" футболчисини сотиб олишга тайёр  1 19:21Алонсо "Реал"нинг устувор трансфер мақсадини аниқлаб олди  1

Жаҳонгир Ортиқхўжаев Қатардаги иккита стадион билан танишди News

Жаҳонгир Ортиқхўжаев Қатардаги иккита стадион билан танишди

Тошкент шаҳар ҳокими ва "Пахтакор" футбол клуби раиси Жаҳонгир Ортиқхўжаев Қатарда бўлиб қайтди.

Championat.asia сайти маълумотига кўра, Ортиқхўжаев меҳнат таътили бўлишига қарамай Дохадаги "Халифа" ва октябрь ойида фойдаланишга топширилган, ЖЧ-2022 ўйинлаини қабул қилувчи "Ал Тумама" стадионлари билан танишди.

2025 йилда Тошкент шаҳри ўсмирлар ўртасидаги Осиё ўйинларига мезбонлик қилишидан хабарингиз бор. Жаҳонгир Ортиқхўжаев ушбу мусобақа ташкилий қўмитаси аъзоси сифатида иккита стадионни обдон кўздан кечирди. "Халифа" стадиони майдон атрофида югуриш йўлаклари борлиги (худди ўзимизнинг "Пахтакор" стадиони каби) боис Осиё ўйинларига мос келади. Бу йил мундиал баҳсларини қабул қилувчи "Ал Тумама" стадиони эса суперзамонавий ўйингоҳлардан биридир.


"Халифа Халқаро" стадиони ташқи кўриниши



Катта эҳтимол билан "Пахтакор" учун янги қуриладиган стадион "Ал Тумама"дан олинган маълумотлар асосида бунёд этилса, "Халифа"дан олинган тажриба эса 2025 йилги мусобақа учун фойдаланилади.

Тошкент шаҳар ҳокими "Бунёдкор"даги майса муаммоси янги стадионларда такрорланмаслиги учун чимнинг вакуум ҳаво айланиш тизимини ўз кўзи билан кўрди. Мазкур тизим "Халифа" стадионида энди ўрнатилаётган бўлса, "Ал Тумама"да аллақачон ўрнатилган.

Маълумотимизга кўра, стадионлар таништирувида айни пайтда Қатарда фаолият олиб бораётган ўзбекистонлик мутахассис Алишер Никимбаев ёрдам берган.



"Ал Тумама" стадиони ички қисми



"Халифа Халқаро" стадиони



"Ал Тумама" стадиони

 


Rating: +32   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика