Latest news

14:29"Реал" ва "Барселона" "Манчестер Юнайтед" футболчиси учун курашади  0 14:00"Локомотив" "Динамо" ҳимоячисига жиддий қизиқмоқда  0 13:31"Нефтчи"ни тарк этган футболчи "Навбаҳор"га ўтмоқда  5 13:04"Барселона" етакчисини "Манчестер Сити"га сотмайди  1 12:27Мареска "Челси" ҳужумчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  4 11:59"Андижон" "Сўғдиёна" ва "Нефтчи" ҳимоячиларига кўз тикди  3 11:37"Ливерпуль" Салоҳни "Интер"га қарши ўйин қайдномасига киритмайди  3 11:09"Реал" трансферлари тақдири Винига боғлиқ  5 10:27Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди  41 09:47"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди  13 09:19Слот ва Салоҳ ўртасидаги низода "Ливерпуль" раҳбарияти кимни қўллаб-қувватлаши маълум  2 08:54Суперлига-2025: Иккинчи давранинг энг омадли трансферлари тўққизлиги  3 08:26"Андижон" сардори фаолиятини водийнинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин  5 08:00Неймар қийин ўтган мавсум ва мақсадлари ҳақида фикр билдирди  0 07:36Неймар ваъдасида турди. "Сантос" сўнгги турда йирик ғалабага эришди ва Элитада ўз ўрнини сақлаб қолди  2

Жаҳонгир Меҳмонов: “Легионер маҳаллий йигитлардан икки, уч баробар кучли бўлиши лозим” News

Жаҳонгир Меҳмонов: “Легионер маҳаллий йигитлардан икки, уч баробар кучли бўлиши лозим”

Хабар берилганидек Наманганнинг "Навбаҳор" жамоаси 10 декабрдан эътиборан маҳаллий футболчилар билан янги мавсумга тайёргарликни бошлаб юборди.

Ўтган мавсумни муваффақиятсиз ўтказган “Лочинлар” бошқа клубларга қараганда машғулотларга эртароқ киришишди. Биз эса илк кундаги машғулотлардан сўнг жамоа етакчиси Жаҳонгир Меҳмоновдан интервью олдик.

- Тан олиб айтиш керакки, “Навбаҳор” бу йил турнир жадвалида ўзига мос бўлмаган тўққизинчи ўринни банд қилди. Аввалги йилга қараганда ўйин ва натижада ҳам пасайиш кўзатилди. Шижоат ва шашт ҳам йўқолгандек таасурот қолдирди...

- Ҳа. Албатта. Бу йил жамоамизда анча пасайиш бўлди. Биринчи даврани ёмон бошламаган эдик. Бунинг сабаблари кўп. Мавсум давомида ўзгаришлар кўп бўлди. Асосий футболчиларимиз кетишди, умуман олганда Суперлига савиясидаги яхши футболчилар бор эди. Иккинчи даврада асосан қуйи лига клубларидан ёшлар жалб этилди. Шунингдек мураббий алмашди. Барибир бу омиллар таъсир қилмасдан қолмас экан. Лекин, масъулияти кучли ўйинларда тажрибали футболчиларнинг ўрни катта бўлади. Муҳим паллада ёш футболчиларнинг ҳали Суперлига ҳавосини кўрмаганлиги билинди.

- Марказда ажойиб тандем ҳосил қилган Азим Аҳмедов ва Абдужамол Исроиловни йўқлиги жамоанинг ўйинини издан чиқарди. Уларнинг ўрнини тўлдирадиган муносиб футболчилар йўқмиди? Улар сафдан чиқгач марказда бўшлиқлар юзага кела бошлади...

- Нега энди бўлмас экан? Аюбхон Нўмонов, Шаҳзод Шайманов ва бир қатор Суперлига клубларида тўп тепган футболчилар бор эди. Ярим ҳимоячи Шаҳзод Шайманов мана бир неча йилдан бери турли клублар сафида тажрибасини ошириб келяпти. Биринчи даврада ҳам марказда ҳаракат қилганди.



- Деян Журжевич қисқа муддатда жамоага нимадир ўргата олдими? Ёки нимани ўзгартиришга эришди?

- Селекция ишларини амалга оширди. Ёш ва иқтидорли футболчиларга имконият берди. Бу мураббий Ўзбекистонда анча вақтдан бери ишламаганди. Шу сабабдан кўпчиликни танимас эди. У билган ва таниган футболчилар эса бошқа клубнинг аъзоси ҳисобланарди. Айрим вақтларда биз ҳам унга маслаҳат бердик. Барибир якуний қарорни мураббий ҳал қилди.

- Легионерлар Александр Касьян, Иван Соловьёв, Славко Лукични янада кучлироқ ўйин кўрсатишларига нима етишмади?

- Мураббий алмашгандан сўнг улар ўз ўйинларини топа олишмади. Тўғрисини айтсам нима бўлганини ўзим ҳам тушунмадим. Бунданда юқори савияда ўйнашлари мумкин эди. Уларни даражасидаги футболчилар ўзимизда ҳам топиларди. Ўзбекистонлик ўйинчилар улардан кам эмас. Легионер маҳаллий йигитлардан икки, уч баробар кучли бўлиши лозим. Бу менинг фикрим ҳолос.


Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика