Latest news

16:15Чеферин: "УEФА ҳеч қачон атиги 12 та клуб учун мусобақа яратмайди"  0 15:51Кувайт билан охирги учрашувда Ўзбекистон таркибида кимлар бўлган?  1 15:22Ўзбекистон – Кувайт учрашувини кимлар шарҳлаб боради?  9 15:00Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Қозоғистон футбол федерацияси раҳбарлари учрашуви бўлиб ўтди  0 14:40"Андижон", "Нефтчи" ва "Пахтакор"га турли сабабларга кўра жарима солинди — Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  4 14:16"Барселона" рекорд даражада даромад кўрди  2 13:48"Қайрат" Чемпионлар Лигасидаги иккита мағлубиятдан кейин қанча ишлаб олди?  1 13:21Виктор Карпенко: "Боб Хоутон танаффусда ўзини жуда хотиржам ва ишончли тутганди, иккинчи бўлимда бизни тўхтатиб бўлмасди"  8 12:57Бир ўйин тарихи. Ўзбекистон - Кувайт 3:2. Терма жамоамиз тарихидаги энг чиройли камбэк қандай юз берган?  4 12:39МЮ мухлислари бағрига шамол тегиши мумкин  5 12:14"Бока Хуниорс"нинг афсонавий мураббийи оламдан ўтди  0 11:55Марсело Бьелса: "Ўзбекистон ЖЧда иштирок этишининг ўзи катта натижа деб биламан. Ушбу йиғинда ҳар бир футболчининг имкониятларини кўриб олишимиз керак" (матбуот анжумани)  1 11:27Марсело Бьелса: "Ўзбекистон — мундиалга борадиган жамоа"  1 10:46МЮ раҳбари Аморимга 3 йил вақт берган  7 10:15"Нефтчи" собиқ мураббийи билан ҳисоб-китоб қилди  0

Жаҳонгир Меҳмонов: "Футболчилар робот эмас" News

Жаҳонгир Меҳмонов: "Футболчилар робот эмас"

Наманганнинг "Навҳабор" жамоаси суперлиганинг 3-турида ўз уйида Тошкентнинг "Локомотив" жамоасини қабул қилади.

Ушбу учрашув олдидан "Навбаҳор" жамоаси футболчиси Жаҳонгир Меҳмонов ўз фикрларини билдириб ўтди.

"АГМКни мағлуб этганимиз тарихда қолди. Бор эътиборимизни "Локомотив"га қарши ўйинга қаратганмиз. Бу йилги суперлига баҳслари юқори даражада. Ҳар бир учрашув финалга тенг тарзда ўтмоқда. Суперлига баҳслари энди бошланган бўлса ҳам, кучли жамоалар очко йўқотишмоқда. Шуни ўзи ҳар бир жамоага очко кераклигини айтиб турибди. Биз бир жамоамиз, ҳар бир учрашувга аъло даражада тайёргарлик кўряпмиз. 

Биз фақат ғалаба қозониш учун ўйнаймиз. Мухлисларимизни хурсанд қилишимиз керак. Бош мураббийимиз бизни ҳар бир ўйинга руҳан тайёрлай олади. Бизнинг мухлисларимиз ўзгача, кучимиз ҳам мана шунда. Ҳар бир футболчи менга ўхшаган инсон, робот эмас. Ҳеч бир футболчи бир маромда ўйин кўрсата олмайди. Биз бу ҳақида ўйлашимиз шарт эмас. Ғалаба қозониш ҳақида ўйлаяпмиз", - дейди Жаҳонгир Меҳмонов


Жаҳонгир Сотволдиев ёзиб олди


Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика