Latest news

08:00Эшитдик-да! "Бунёдкор" март ойида уйда ўйнамаслиги мумкин  0 07:24"Шўртан" назорат учрашувида "Локомотив" ўринбосарларини енгди  0 03:30Буффон ва Доннарума дарвозаларига гол урган ҳамда Ўзбекистонга қарши ўйнаган "Нефтчи"нинг янги легионери билан танишамиз  5 03:15АПЛ. ​Ван Дейкнинг голи "Ливерпул"га "Сандерленд" устидан ғалаба тақдим этди  5 02:50Германия кубоги. "Бавария" "Лейпциг"ни мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўл олди  0 02:30АПЛ. "Манчестер Сити" "Фулхэм"ни йирик ҳисобда таслим этди. Ҳусанов иккинчи бўлимда майдонга туширилди  28 01:50"Локомотив" Анталиядаги бешинчи назорат ўйинида ғалаба қозонди  0 00:56Влаховичга "Барселона", "Бавария" ва "Милан" қизиқиш билдирмоқда  2 00:33Винисиус 2025 йил охирида депрессиядан қийналаётган Араухога қўнғироқ қилган  5 00:09"Тоттенхэм" "Реал" ҳимоячисини трансфер қилиш бўйича музокараларни бошлади  2 23:35Бубаня "Металлург" ихтиёрига етиб келди  1 23:07"Тоттенхэм"ни бошқариш учун номзодлар маълум  4 22:40ОКМК назорат ўйинида "Ротор"га ютқазди  0 22:13"Барса" президентлигига номзод Виктор Фонт: "Клубнинг "Реал" эмас, Месси билан алоқани узганини кечириб бўлмайди"  10 21:28ОЧЛ 2. Туркманистонга юлдузларсиз борган "Ал Насср" "Аркадағ"ни мағлубиятга учратди  10

Жаҳонгир Жиямуродовдан хайрли иш News

Жаҳонгир Жиямуродовдан хайрли иш

Яқин ўтмишнинг номдор футболчиларидан бири Жаҳонгир Жиямуродов фаолияти давомида орттирган жароҳатлари эвазига маълум муддат "кичик танаффус"га чиққан.

У бўш вақтини бекорга ўтказмаяпти. Айни пайтда хайрли ишларга қўл урган. Ж.Жиямуродов ўзи туғилиб ўсган Сирдарё вилояти Мирзаобод туманидаги Бирлашган маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида сунъий қопламали мўъжазгина футбол майдонини барпо этган. Таъкидлаш жоизки, ҳар куни мазкур ўйингоҳ ҳаваскор футболчилар билан банд бўлади. Жаҳонгир Жиямуродов ташаббуси билан "9 май – Хотира ва қадрлаш куни" байрамини муносиб кутиб олиш мақсадида бу ерда футбол турнири бўлиб ўтди. Унда 2006-2007 йилда туғилган ўсмирлардан иборат 10та жамоа ғолиблик учун кураш олиб боришди.  Барча учрашувларни кўтаринки кайфиятда ўтказган Ипакчилик маҳалласи жамоаси (мураббий – Умид Мамараҳимов) бош совринни қўлга киритишди. Қолган совринли ўринлар – Баҳор ва Янги ҳаёт жамоаларига насиб этди. Мусобақага таклиф этилган меҳнат фахрийлари, иккинчи жаҳон уруши фронт-орти фахрийлари, афғон уруши қатнашчилари, маҳалла фаоллари ғолиб ва совриндорларни муносиб қутлашди. 

– Гувоҳи бўлганингиздек, ҳамма ўйинлар жуда кескин ва муросасиз тарзда ўтди. Жамоалар сафида бир қатор иқтидор эгалари борлиги кузатилди. Буларга ҳар томонлама қўллаб-қувватлашимиз, футбол билан шуғулланишлари учун имкон қадар зарур шарт-шароитлар яратиб беришимиз керак. Ўйлайманки, мазкур турнир анъанавий бўлиб қолади. Келгусида қўшни вилоятлардан ҳам жамоалар таклиф қилишни режалаштирганмиз. Асосий мақсад – янги номларни излаб топиш ва кашф этишдан иборат, - деди биз билан суҳбатда Ж.Жиямуродов.

Rating: +29   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика