Latest news

11:48TVCOM'да бугунги тақвим: Ўтиш ўйини, Ҳусанов “Сити” билан Мадридда ва бошқалар  0 11:30Слот Салоҳ билан юзага келган зиддият ҳақида: "Ҳаётда ҳамма хато қилади, аммо ўйинчи хато қилганини тушуняптими? Ташаббус ундан чиқиши керакми ёки мендан?"  2 11:15“Fair-play”ни “Машъал”га беринглар  9 10:46Германия МТЖ аъзоси келажаги борасида бир қарорга келди  0 10:15Европанинг ТОП клуби Рамосга таклиф юборди  1 09:46Кейннинг "Бавария"даги келажаги маълум  0 09:20Флик жамоасининг Чемпионлар Лигасидаги ғалабасига муносабат билдирди  3 08:52Месси навбатдаги совринига эга чиқди  12 08:26"Динамо" етакчиларидан бири жамоани тарк этди  2 08:00Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026даги эҳтимолий рақиби Конго ДРнинг Африка Миллатлари Кубоги учун қайдномаси маълум  17 07:29Суперлига плей-офф. Бугун "Арал"нинг рақиби маълум бўлади  13 03:05ЕЧЛ. Салоҳсиз "Ливерпуль" меҳмонда "Интер"ни мағлубиятга учратди  19 03:05ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди  58 03:00ЕЧЛ. "Челси" Бергамода камбэк қурбони бўлди, "Тоттенхэм" ва "Атлетико"да ғалаба ва бошқа натижалар  8 01:38Слотнинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган икки мураббийнинг номи маълум бўлди  5

Жаҳонгир Жиямуродов: "Шогирдларимда ўз кучига бўлган ишонч етишмади" News

Жаҳонгир Жиямуродов: "Шогирдларимда ўз кучига бўлган ишонч етишмади"

Бугун, Ўзбекистон кубоги биринчи босқичида "Зомин" жамоаси Тошкентда "Оқ-тепа" меҳмони бўлди.

Учрашув давомида тенгма-тенг кураш олиб борган "Зомин" жамоаси якунда аламли 0:2 ҳисобидаги мағлубиятга учради. Баҳсдан сўнг жамоа бош мураббийи Жаҳонгир Жиямуродов фикрларини билдириб ўтди.

"Биринчи бўлимда ҳаракатларимиз ўхшади. Рақибнинг ҳужумларига туриб бера олдик. Лекин, иккинчи бўлимнинг 60-дақиқасидан сўнг толиқиб қолдик ва гол ўтказиб юбордик. "Оқ-тепа" бизга қараганда тайёргарликни эртароқ бошлади, ўртоқлик учрашувларида қатнашди. Биз эса йиғилганимизга 10 кун бўлди. Карантинда футболчилар спорт формаларини йўқотишган. Ўйинга суъний қопламали майдонда тайёргарлик кўргандик. Бугун табиий майдонда ўйнашимизни кутмагандик. Иккинчи таймнинг яримидан сўнг футболчиларда ўз кучига бўлган ишонч ва кўзларидаги иштиёқ йўқолди, қўрқишди. Ишонч етишмади уларга. Бу хатоларни кўриб чиқамиз ва таҳлил қиламиз. Чунки, чемпионатда ҳам яна шу жамоа билан ўйнаймиз. Ўйлайманки, Про лигада максимал натижа қайд эта оламиз",- дейди Жаҳонгир Жиямуродов.


Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика