Latest news

01:50Лэмпард кетма-кет иккинчи ой энг яхшиси бўлди  0 01:24АПЛ топ-клублари "Лейпциг" вингерига қизиқмоқда  0 00:50Давид Сильва Гвардиоланинг ягона камчилигини айтди  2 00:16Оскар футболчилик фаолиятини якунлади  3 23:53Флик: "Рэшфорд захирада қолдими, демак, таркибда энг яхшилар ўйнамоқда"  2 23:32"Алавес"га қарши ўйин олдидан "Реал"да муаммолар кўп  5 23:10Салоҳ қайтди!  9 22:46"Интер Майами" жаҳон чемпионини сотиб олди  2 22:15"Бунёдкор" янги мавсум олдидан икки легионер олиши мумкин  0 21:54Пол Мерсон: "У ҳужумда ўйнар экан, "Арсенал" чемпион бўлмайди"  4 21:35"Бунёдкор" Абдусаломов билан шартномани узайтирди  0 21:21Арне Слот: "Салоҳнинг "Интер" билан ўйинда бўлмаслигини мен истадим"  10 20:55Ханс-Дитер Флик: "Реал" ҳақида гапиришни истамайман"  5 20:35Дитмар Хаманн: "Алонсонинг салоҳиятини йўқотиш учун 5-6 ойнинг ўзи етарли бўлди"  3 20:09Лаутаро Мартинес "Ливерпуль"га мағлубият ҳақида: "Бу адолатсизлик бўлди"  1

Жаҳонгир Жиямуродов: "Асосий эътиборни инфратузилмани яхшилашга қаратганмиз " News

Жаҳонгир Жиямуродов: "Асосий эътиборни инфратузилмани яхшилашга қаратганмиз "

Про лиганинг навбатдаги турида "Зомин" ўз майдонида Ғузорнинг "Шўртан" жамоасини қабул қилди.

Кескин курашларга бой ўтган учрашувда "Зомин" кутилмаганда "Шўртан"ни 3:1 ҳисобида таслим қилди. Ўйиндан кейин жамоа бош мураббийи Жаҳонгир Жиямуродов фикрларини билдириб ўтди.

"Ўйин осон ўтмаслигини билгандик. Рақибимиз яхши шаклланган, Суперлига ҳавосидан нафас олган жамоалардан бири эди. "Шўртан" жамоасидан етишиб чиқаётган ёш футболчиларнинг келажаги бор дея оламан. Шуларни ҳисобга олиб шогирдларимга керакли кўрсатмаларни бердим. Улар буни эплай олишди. Қўлларидан келганча ғалаба учун ҳаракат қилишди. Тўғрисини айтаман иккинчи бўлимда ўзимда ҳам ҳаяжон бўлди. Чунки, рақиб ўнта футболчи билан ҳаракат қилган бўлсада, ҳавфли ҳужумлар уюштирди. 

Машғулотларда барча жиҳатлар устида ишладик. Лекин, кўпроқ комбинацион ҳужумларни ташкил қилиш борасида иш олиб бордик. Ярим ҳимоячиларга рақиб дарвозабонини таҳликада ушлаб туриш учун кўпроқ узоқдан зарабалар бериш кераклигини айтдим. 

Жамоада молиявий ҳолат жуда ҳам зўр дея олмайман. Бироқ, ёмон ҳам эмас. Тўғриси, бизда бу қадар катта маблағ йўқ. Раҳбарларимиз доим ҳаракатда. Стадион қуриб битказилди. Яқин орада базамиз ҳам фойдаланишга топширилади. Ҳозирда бор эътиборни инфратузилмани яхшилашга қаратганмиз",- дейди Жаҳонгир Жиямуродов. 



Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика