Latest news

16:08"Маракана" стадиони сотувга қўйилди  1 15:41"Нефтчи" қарзларини тўлади  2 15:15"Насаф" "Навбаҳор" билан дуранг ўйнаб, чемпионлик курашида қоқилган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:55"Насаф" мухлислари автоҳалокатга учради  18 14:34Винисиус Жуниорга асосий даъвогар маълум  3 13:47"Барселона" учун яхши янгилик. Жамоанинг асосий дарвозабони қайтишга яқин  1 13:16Скоулз ўғлини ўйлаб телевидениедан кетди  1 12:37Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи якуний таркиби эълон қилинди  15 12:06"Наполи" МЮнинг яна бир футболчисини жалб этмоқчи  4 11:35Виталий Денисов: "Гуруҳдан чиқишимизни истардим. Каннаворонинг мураббий сифатидаги порлаши Ўзбекистондан бошланади"  13 10:43"Барселона" Левандовскининг ўрнига Туркиядан ҳужумчи олиб келмоқчи  9 10:17Мессини Анголага олиб келиш қанчага тушиши маълум қилинди  23 09:46"Манчестер Сити" яна бир ҳимоячисини сотишга тайёр  1 09:21ЎзФҲМ Найим Қосимовга финалдаги ҳаракатлари учун неча баҳо қўйгани маълум  39 08:55"Барселона" етакчиларидан бири: "Бу сизларнинг сўнгги ғалабангиз"  13

Жаҳонгир Абдусаломов: “Ҳар бир ўйинда гол уриб, жамоага ёрдам бермоқчиман” News

Жаҳонгир Абдусаломов: “Ҳар бир ўйинда гол уриб, жамоага ёрдам бермоқчиман”

Про лига 15-туридан ўрин олган “Янгиер-қурувчи” – “Зомин” (1:0) учрашувидан кейин мезбонлар ҳужумчиси Жаҳонгир Абдусаломов фикрларига қулоқ тутдик.

Маълумот учун, Абдусаломов учрашувда ягона голни киритиб, жамоасига ғалаба тақдим этди. 

- Бугунги ғалаба билан жамоамиз мухлисларини табриклайман. Жуда қийин ўйинни ўтказдик. “Зомин” билан баҳс қийин бўлишини олдиндан билардик. Худога шукр, биз уларни мағлубиятга учратиб, мухлисларимизга ғалаба тақдим қилдик. 

“Зомин”нинг охирги ўринда турганига қарамай, яхши жамоа эканини билардик. Тайёргарликни шунга яраша қилгандик. Уларнинг кейинги ўйинларига омад тилайман. 

Жамоамизнинг айни вақтдаги асосий мақсади, 5-ўринни қўлга киритиб, кейинги босқичга йўлланма олиш ҳисобланади. Ҳозирда имкониятимиз бор, қолган ўйинларда ижобий натижа қилиб, вазифани бажара оламиз. 

Бугун жамоа сафидаги илк голимни урдим. Аввалроқ буни амалга оширишим мумкин эди. Бироқ жароҳатлар туфайли кўп баҳсларни ўтказиб юбордим. Ҳар бир ўйинда гол уриб, жамоага ёрдам беришни мақсад қилганман.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика