Жаҳон вице-чемпиони юрагидаги муаммолар туфайли фаолиятини тўхтатди
19 aug 2018 08:54
News
Жаҳон вице-чемпиони юрагидаги муаммолар туфайли фаолиятини тўхтатди
«Милан» чап қанот ҳимоячиси Иван Стриничнинг юрагида муаммо пайдо бўлганини эълон қилди.
31 ёшли хорватиялик футболчининг ёзда «Сампдория» билан шартнома тугаганди ва эркин агент сифатида кўчиб Милан шаҳрига ўтганди.
Шифокорлар Стриничда гипертрофиянинг бошланғич даври эканлигини аниқлашди.
Футболчи бир неча бор тиббий кўрикдан ўтади, ҳозирча исталган спорт тури билан шуғулланиш тақиқланган. Стринич фаолиятини тўхтатиб туришга мажбур.
ЖЧ-2018да Стринич Хорватия терма жамоаси сафида 6та ўйинда майдонга тушди ва якунда Жаҳон вице-чемпиони бўлди.
Link :
Source : acmilan.com
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments