Latest news

12:37Бове юрак жарроҳлигидан кейин биринчи марта "Фиорентина" ўйинига келди  0 12:16ОКМК ОАВ вакиллари ва мухлисларни ҳисобот конференциясига таклиф этмоқда  0 11:59Эшитдик-да! "Локомотив"ни тарк этган футболчига "Нефтчи" ва "Динамо" қизиқмоқда  0 11:42Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг Қатарга йўл олган таркиби маълум  1 11:30"Қизилқум" мавсумни Самарқандда бошлайди, "Динамо" ўз уйида тўп тепади  2 11:10Забиҳилло Ўринбоев фаолиятини собиқ жамоаларидан бирида давом эттириши мумкин  6 10:49Расмий хабар: "Сўғдиёна" 32 ёшли нигериялик ҳужумчи билан шартнома тузди  12 10:17«Реал Мадрид» МЮ анча вақтдан бери қизиқаётган футболчи билан шартнома тузмоқчи  3 09:45Игорь Сергеев «Пахтакор»га қайтмоқдами? Ҳужумчининг ўзи бунга жавоб берди  20 09:14«Динамо»нинг яна бир тўпурар футболчиси жамоани тарк этиши мумкин  4 08:40Яқинда шартномасини узайтирган Шомуродов «Рома»ни тарк этишга яқин  11 08:13«Ливерпул»га ПСЖ ҳужумчиси керак  3 07:35Ўтган мавсум «Сўғдиёна»да ўйнаган футболчи янги мавсумни «Қўқон-1912»да давом эттириши мумкин  0 00:42"Манчестер Юнайтед" трансферлар учун 230 млн евро ишлатишга тайёр. Бу пул кимларга сарфланади?  13 00:08Алекс Фергюсон Роналдуни йиғлатгани ҳақида билармидингиз?  8

Жаҳон футболидаги такрорланмас тандем — "Роббери" News

Жаҳон футболидаги такрорланмас тандем — "Роббери"

Мен Алессандро Дель Пьеронинг жозибадор ўйинлари туфайли футболга ошно бўлганман.

Дель Пьеронинг тўп билан ҳаракатлари, ноодатий зарбалари, чиройли голлари ва жамоага бўлган содиқлиги туфайлими, кейинчалик ҳам мен учун ундан зўри "кўринмади". Тўғри, Алекс ҳеч қачон "Олтин тўп"ни ютмаган, ҳечам жаҳон футболидаги биринчи рақамли футболчи бўлишга даъвогарлик қилмаган. Аммо доим энг яхшилар қаторида бўлган, барқарорлик кўрсатган ва жамоасининг ҳақиқий етакчиси бўлиб келган. Алексдан зўр футболчилар жуда кўп бўлган ва ҳозирда ҳам балки жуда кўпдир. Лекин мен учун ва "Ювентус"нинг минглаб ишқибозлари учун Але доимо энг яхшиси бўлиб қолаверади. "Реал"да ўз вақтида Рауль, "Ливерпул"да Стиви Жи, "Милан"да Мальдини бўлгани каби.

Дель Пьеро футболдаги илк қадамларимдаги афсона, мен учун кумир ва энг яхшиси. Лекин ҳозирги сўзламоқчи ёки матн қораламоқчи бўлаётган футболчиларим умуман бошқа. Ҳозирги давр футболида Дель Пьерога ўхшашиб кетадиган жиҳатлари бордек. Чунки айни пайтда кўпчилик Месси ва Роналдунинг ўйинларига маҳлиё, кимгадир Азар, кимдир Неймар шайдоси. 

Лекин мен учун футболдаги иккинчи авлод ўйинчилари бўлмиш Рибери ва Роббеннинг ўйинларини томоша қилиш, улар кўрсатган футболдан завқ олиш бошқача эмоция беради. Мазкур футболчилар "Бавария" сафида шундай даражадага етишдики, эндиликда улар жамоадан кетиш арафасида Дель Пьеро "Юве"дан кетаётганда ёки Буффон ўтган йили туринликлар билан хайрлашганда ичимдан ўтган ҳиссиётлар такрорланмоқда.

Содиқлик ҳақида гап кетганда Дель Пьеро ва Буффон борасида Рибери ёки Роббенни қўшиш балки бироз ғалатидек кўриниши мумкин. Чунки улар қандай паллада ва қанча муддат "Ювентус"га содиқлик қилишгани барчага аён. Лекин ҳазил-ҳазил билан "Роббери" ҳам Мюнхенда биргаликда 10 йилдан ошиқ ўйнаб қўйишипти. Шунингдек, Рибери ва Роббен бу икки итальянга ўхшаб ўз юртида кўп муддат қолишмади, балки Германия клубида деярли ҳақиқий немисга айланишди. Чунки "Бавария"да ҳеч ким "Роббери"га легионер сифатида қарамайди. Бу икки футбол афсунгарлари аллақачон "Бавария" ўғлига айланишган.

Бу икки футболчини умумлаштириб "Роббери" деб аталиши тарихига келадиган бўлсак, мазкур футболчилар майдонда ўзаро ажойиб тандемга айланишгани сабаб бўлган. Шу боисдан ҳам Роббендан "РОБ", Риберидан "БЕРИ" олиниб, "РОББЕРИ" вужудга келган.

Энди яна бир қизиқ жиҳатга тўхталсам, одатда футболда тандем атамаси майдонда ёнма-ён жойлашган ва биргаликда сермаҳсул ўйнаб, муваффақиятли иштирок этадиган футболчиларга нисбатан кўп ишлатилади. Бу кўпинча ҳужумчи ёки марказий ҳимоячилар билан руй беради. Футбол тарихида тандем атамаси қарама-қарши қанотда биргаликда ўйнайдиган ўйинчилардан илк маротаба айнан Рибери ва Роббенга нисбатан  ишлатилди. Чунки уларнинг ўзаро тушуниб ҳаракат қилишлари, ўйини, самарадорлиги ва майдонда биргаликда бир боғламга айлана олишлари футбол жамоатчилигини шунга мажбур этди.

Гарчи Рибери ва Роббен қарама-қарши қанотда ўйнашмасин, улар доимо ҳужум пайтида ўзаро максимал яқин жойлашиб ўйнашни уддалашган. Луи ван Гаал жорий этган мазкур дуэтнинг яна бир ўзига хос жиҳати шундаки, Роббен гарчи чап оёқда ўйнашига қарамасдан ўнг қанотда, Рибери эса аксинча, ўнг оёқ бўлишига қарамасдан чап қанотдан ўрин олди. Одатда чап қанот вингерлари чап оёқда ўйнашади, ўнг қанот вингери эса ўнг оёқда. Луи ван Гаал жорий этган мазкур дуэтнинг ўзига хослиги ва рақибга нисбатан кўпроқ муаммо туғдиришида ҳам бу жиҳатнинг ўрни катта. Чунки вингерлар қанотдан ёриб кириб тўпни фақат жарима майдончаси ошириш билан эмас, балки чап қанотдан келиб, тўпни ўнгроққа, яна марказга олиб ўтиш осонлашади. Рибери ва Роббен эса бу ишни зўр уддалашди. Айниқса Роббеннинг ўнг қанот кириб келиб, кейин тўпни чапга, яъни марказга олиб ўтиб, ўзининг услубида зарба бериши нафақат дарвозабонлар учун қўрқинчли тушга айланди, балки бу нарса чап қанот ҳимоячиларига ҳам қўшимча бош оғриқ туғдирди. 


"Бавария" 21 асрнинг бошларидан кейин маълум муддат халқаро майдонда ўз номини йўқотди. Жамоага олиб келинган Рибери ва кейинчалик "Бавария" либосини кийган Роббен орқали мюнхенликлар яна Европани забт этишди. Айнан "Роббери" "Бавария"ни жаҳон футболидаги элит рўйхатга қайтарди.

Рибери Роббендан 2 йилча аввал "Бавария" келган. Қайд этиш керакки, Рибери илк мавсумидаёқ "Бавария"га Германияда треблни амалга ошириш учун катта ёрдам қўлини чўзган. Яъни, Рибери мазкур тандем вужудга келмасиданоқ якка тартибда 25 миллионлик трансферни тўла оқлаган. Орадан 2 йил ўтиб "Бавария" ҳужумга ранг-баранглик қўшиш мақсадида "Реал"га керак бўлмай қолган Роббеннинг трансферига мурожаат қилади. Қизиғи, Рибери сингари мазкур трансфер ҳам 25 миллион еврога баҳоланган. 

"Роббери" тандемининг ўзаро илк ўйини ҳам қизиқ ўтгани эътиборга молик. Ўшанда Бундеслигада тўртинчи давом этаётган ва "Бавария" кутилмаганда мавсумни жуда ёмон бошлаб, турнир жадвалида 14-ўринга қадар тушиб кетганди. Амалдаги чемпион "Вольфсбург"га қарши учрашувнинг иккинчи бўлимида Луи ван Гаал майдонга жамоага янги келган Роббенни туширади ва бироз ўтиб ўйинга Рибери қўшилади. "Роббери" боғлами эса дебют баҳсдаёқ ўз ишини кўрсатади. Ҳакам хуштагига қадар Рибери "Бавария"да энг яхши кўрган иши, яъни дебют учрашувидаёқ Роббеннинг икки голига ассист бўлишни дўндиради. Шу тариқа "Бавария"да янги туғилган "Роббери" тандеми ўзаро дебют ўйиндаёқ дублни расмийлаштиришган.

Рибери кўпинча гол уришдан кўра жамоадошларини, айниқса Роббенни голли узатма билан таъминлашни хуш кўрган. Роббен эса доим рақиб дарвозасига боғланган ҳолда голга чанқоқ ўйнаган. Роббеннинг чанқоғини эса асосан Рибери қондирган.

"Роббери" қанчалик зўр ва такрорланмас тандем бўлгани, замонавий футболда қарама-қарши қанотдан ўйнаб, мухлисларга ўзгача завқ улашган мазкур дуэтни футбол ишқибозлари яқин орада унутишмаса керак.

"Роббери" тандеми орқали "Бавария" Европада чўққига қадар чиқди ва ўша даврда энг зўри бўлган барча жамоалар билан учрашиб, айнан "Роббери"нинг "тиши" билан рақибларни доғда қолдиришни уддалади.

Бу икки дуэтдошнинг "Бавария"даги дебют ўйинида қилган натижаси, "Манчестер Юнайтед"га қарши тўқнашувдаги ўша машҳур бурчак зарбаси ёки "Уэмбли"даги финалнинг 89-дақиқасида Риберининг товонда берган заргарона узатмаси ва Роббеннинг охиста зарбасидан сўнг тўп юмалаб дарвоза тўрига қараб кетаётганини нафақат "Бавария" мухлислари, балки барча футбол ишқибозлари унутишмаса керак.

Тўғри, бу икки футболчи ўйнаган даврда "Бавария"да аламли мағлубиятлар, финалдаги кўз ёшлар ёки жароҳат билан боғлиқ кўплаб муаммолар юзага келди. Лекин шунга қарамай, бу икки футбол афсунгари қисқа фурсатда жамоанинг ҳақиқий етакчиси, қанотда парвоз айлаган "омад қуши"га айланди.

"Бавария"да кўплаб даврлар бўлган, Бэккенбауэр, Румменигге, Герд Мюллер, Хитцфельднинг болалари ёки бошқа. Айнан ўша даврлар ичида "Роббери" даври ҳам эндиликда бошқача эсланади.

Айниқса "Роббери"нинг 2013 йилда кўрсатган футболи, қайд этган натижалари ва "Олтн тўп" учун курашда Риберига нисбатан бўлган ҳиёнатни "Бавария"дагилар, айниқса Ули Хёнесс, Франк ва унинг оиласи унутмаса керак.

"Роббери" "Бавария"да жамоавий эришмаган чўққи, соврин ёки натижа қолмади. Фақатгина Рибери ёки Роббен шахсий музейини нимадир билан бойита олишмади холос. Балки "Роббери" Месси ва Роналду қарама-қаршилиги даврига тўғри келиб қолгани боис мазкур тандем иши муносиб баҳоланмагандир. Лекин айнан Роналду-Месси гуллаган даврида ҳам 2013 йилдаги мазкур дуэтнинг бенифиси, айниқса Риберининг ўйинлари бу икки қиролни тахтдан тушириш даражасида мукаммалликка эришганди, назаримда. Шунчаки Рибери Роналду-Месси тўқнашувининг навбатдаги "қурбонига" айланганди.

"Бавария" тарихида "Роббери" деб аталмиш янги саҳифа ёпилмоқда. Эртага эса уларнинг Германия Кубоги финалида охирги, "Бавария" таркибидаги хайрлашув ўйини. Бу икки тандем Бундеслигадаги ўзаро илк баҳсида ҳам захирадан ўйинга қўшилган ва Рибери Роббенга дублни расмийлаштириш учун иккита голли узатмани ҳадя этганди. Ўтган ҳафта эса бу икковлон "Айнтрахт"га қарши Бундеслига ва "Альянц Арена"даги охирги беллашувида ҳам захирадан майдонга тушди ва ўз номларини таблога ёздириб қўйиб, барчани кўзини намлатди. Эртага ҳам бу икки "қария" нимадир кўрсатишса ажабланмайман. Чунки "Бавария" либосида "Роббери" қаримаслиги айнан чемпионлик баҳсида яна исботлангандек туюлди. Лекин барча эртакларнинг якуни бўлгани каби, "Бавария"даги "Роббери" дея аталмиш ажойиб эртак ҳам поёнига етиб бормоқда.

Рибери "Альянц Арена"даги охирги ўйинидан кейин мухлисларга Рибери оиласи сизларни ҳеч қачон унутмайди ва доим "Бавария"ни яхши кўради. Сизларга раҳмат! "#MiaSanMia" (Биз Бу Биз), дея хайрлашув сўзларини кўзларида ёш ила айтди. 

"Бавария" эса ўз қаҳрамонлари, афсоналарини қандай кузатиб қўйишни жуда яхши биладиган клуб. Ули Хёнесс келаси йили Мюнхенда "Роббери" ва Рафинья учун фантастик хайрлашув шоу-ўйиини ташкиллаштириб берилишини яширмади.

Рибери эса "Альянц Арена"даги охирги баҳсида гол уриб нафақат ўзи йиғлади, балки стадионга ўтирган барчани кўзини намлатди. Айниқса голдан кейин "Бавария" президенти Ули Хёнесс ўз кўз ёшларини ортиқ яшириб туролмади...

Author :
Rating: +31   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика