Latest news

13:21Суперлига. "Динамо" Ғузорда аср ғалабасини қўлга киритди, кейинги турда катта имтиҳон  2 12:54"Барселона" "Камп Ноу"га қайтмоқда: клуб кузда янгиланган аренада ўйнаши мумкин  0 12:26Гринвуд "Ал Насср"га ўтишга розилик берди  0 11:59Суперлига. "Навбаҳор" ўз уйида учинчи марта дуранг ўйнади, "Сўғдиёна" меҳмонда учинчи бор муроса кўчасини танлади  0 11:37U-17 аёллар Осиё Кубоги саралаш босқичига қуръа ташланди: Ўзбекистон рақибларини билиб олди  0 11:14"Насаф" янги легионери Шала "Андижон" билан ўйинда қатнашиши мумкин  5 10:50"Челси" яна бир футболчисини сотиб юборди  0 10:19Дарвин Нуньеснинг "Ал Ҳилол"даги маоши маълум  1 09:48"Челси" Жексонга нарх белгилади  5 09:17Пролига ҳам қайтмоқда. 11-турнинг расмийлари маълум  0 08:46Opta АПЛ ғолиблигига даъвогарлар рейтингини эълон қилди  7 08:15Суперлига. Бугун иккита учрашув бор  8 07:41Месси майдонга тушманган баҳсда Суарес бош қаҳрамонга айланди  4 07:15Суперлига. "Динамо" сафарда камбэк амалга оширди, "Навбаҳор" эса ўз майдонида "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнади  0 00:50U-20 Осиё кубоги саралаши. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Баҳрайнни ўта йирик ҳисобда таслим қилди  1

Жаҳон чемпионлари энди “Локомотив” либосида ҳаракат қилишади News

Жаҳон чемпионлари энди “Локомотив” либосида ҳаракат қилишади

Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси жаҳон бўйича етакчи жамоалардан бири саналади.

Буни ушбу терма жамоа қайд этаётган натижалар ҳам кўрсатиб турибди.

Мазкур терма жамоа яқиндагина 18 ёшгача бўлган заиф эшитувчилар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғолиб чиққанди. Қолаверса, ушбу жамоамиз Осиё чемпионатида ҳам 3-ўринни банд этишга муваффақ бўлганди. Эндиликда заиф эшитувчилар терма жамоамиз Жанубий Кореяда ўтадиган қитъа биринчилигига ҳозирлик кўрмоқда.

Турли хил ижтимоий лойиҳалар амалга оширишда анча фаол бўлган “Локомотив” профессионал футбол клуби заиф эшитувчилар жамоаси билан яқин алоқалар йўлга қўйди. Айни пайтда ушбу жамоа “Локомотив” ПФК номидан Тошкент шаҳар ҳаваскорлар футбол лигасида иштирок этмоқда. “Локомотив” жамоанинг барча аъзоларини тўлиқ экипировка ҳамда спорт анжомлари билан таъминлади. Қолаверса, жамоанинг машғулотлар ўтказиши ва ўйинларга пухта тайёргарлик олиб бориши учун спорт зали ҳам ажратди.

 

Куни кеча “Локомотив” стадионида заиф эшитувчилар жамоаси аъзолари билан учрашув ўтказилди. Унда клуб раҳбарияти ҳамда заиф эшитувчилар жамоасининг экипировка билан таъминланишида ўз ёрдамини аямаган Elmakon компанияси вакиллари иштирок этди. Учрашув давомида “Локомотив” ПФК бош директори ўринбосари Тўлабек Акрамов сўзга чиқиб, заиф эшитувчилар жамоаси билан яқин алоқалар ҳали узоқ давом этишини билдирди:

– Ўзбекистонлик заиф эшитувчилар жамоаси бутун жаҳонда ўз обрўсига эга. Ушбу жамоа ҳамиша ўзи қатнашадиган мусобақаларда юқори ўринларни банд этади. Биз бундай ажойиб жамоанинг клубимиз номидан шаҳар ҳаваскорлар лигасида иштирок этаётганидан мамнунмиз. Ушбу жамоага қандай ёрдам зарур бўлса, уни кўрсатишга доим тайёрмиз, – деди Тўлабек Акрамов.

Таъкидлаб ўтамиз, 4-марта ўтказладиган Осиё-Тинч океани минтақаси чемпионатида Ўзбекистон заиф эшитувчилар жамоаси ҳам иштирок этади. Мусобақа эртадан старт олади ва 6 майгача давом этади.

Rating: +21   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика