Latest news

20:47"Милан" ПСЖга таклиф билан чиқди  0 20:16Россия термаси учун яна бир рақиб топилди  1 19:54Пеп Гвардиола: "Таслим бўлмайман"  1 19:36Флик ва Деку Леау трансферига ишонишмаяпти, аммо Лапорта уни сотиб олмоқчи  0 19:06Суперлигага қайтган "Бухоро" Қулматовни ўз сафига қўшиб олди  2 18:55"Барселона" Ольмо ишини ҳал қилиш учун ЛаЛигага VIP жойлар ҳужжатини юборди  1 18:36Шуҳрат Муҳаммадиев "Насаф" билан янги битим имзолади  0 18:02Катта эҳтимол билан АПЛни "Ливерпуль" ютади  6 17:15"Барселона" яна Ольмога ваъда беришни бошлади  0 16:35"Реал" клублар ўртасидаги ЖЧдан қанча пул ишлаб олиши мумкин?  9 16:14"Ланс" етакчисини 15 млн еврога сотмоқда  3 15:58Балотелли январь ойидаёқ "Женоа"ни тарк этиши мумкин  2 15:44Винисиус "Реал"дан Мбаппе даражасидаги маош талаб қилмоқда  7 15:00Championat.asia ходимлари томонидан йил давомида эълон қилинган мақолалар  5 14:30"Ливерпуль" ҳимоячиси "Реал"га ўтмоқчи  5

Жаҳон чемпионатига чиқсак, футболимиз ривожланиб кетадими?! News

Жаҳон чемпионатига чиқсак, футболимиз ривожланиб кетадими?!

“Хайр, ОФК—Салом, УЕФА!”, дейишга журъат борми ёхуд “Жаҳон чемпионати учун” деган саробни унутиб, “Футболимиз ривожи учун” деган стратегия билан УЕФАга кўчиб ўтиш вақти келди, мавзусининг давоми.

Бир муддат аввал Ўзбекистоннинг УЕФАга ўтиш имкониятлари ва 30 йилки сароблигича қолиб кетаётган Жаҳон чемпионати орзуси ҳақида мақола ёзган эдик. Бугун ана шу мавзунинг мантиқий давоми ўлароқ, биз доим орзу қиладиган, аммо хануз етиша олмаётган Жаҳон чемпионати истаги ҳақида гаплашамиз.

Жаҳон чемпионати барча орзу қиладиган, футбол дунёсидаги энг муҳим ва асосий мусобақаси, 4 йилликнинг катта турнири – мундиал! Мустақилликни қўлга киритганимиздан буён ана шу орзу иштиёқида ёнамиз. 32 та жамоа сафида бўлишга, оз эмас, кўп эмас, нақд 7 бор ҳаракат ва харажат қилганмиз. Лекин доим «бир баҳя» қолади, доим нечтадир очко ёки нечтадир гол етишмайди. Ёки Осиёлик ҳакамларнинг кулгили қарорлари тўсқинлик қилиб қолади.

Яъни Жаҳон чемпионатлари саралаш босқичи ўйинларидаги натижалар ва улардаги турли-туман ҳисоб-китоблар, «шанс бор» деган умидлар, шунингдек, Бахрайн, Қатар, Корея, Саудия Арабистони, Хитой каби терма жамоаларга қарши «ҳаёт-мамот» учрашувларидаги омадсизликларимиз, гуруҳимиздаги бошқа жамоаларнинг «қоқилишини» кутишимиз ва ҳоказолар унутиб бўлмайдиган “суғур куни”дек ўхшаш воқеликлардир.

Келинг, ўтмишни бироз унутиб, миллий терма жамоамизнинг Жаҳон чемпионатига чиқди, деб фараз қилайлик. Ўзбекистон биз кутган мундиалга йўл олди ва қуръа натижасида Европа, Жанубий Америка ва Африка қитъаларининг энг кучли жамоалари гуруҳига тушди. Мантиқан олиб қарайдиган бўлсак, Ўзбекистоннинг ФИФА рейтингидаги ўрнига кўра, терма жамоамиз энг кучсиз ҳисобланган 4-саватчадан жой олиши аниқ.

Демак, бошқа кучлироқ саватчалардан қуръа натижасида қуйидаги жамоалар бизга рақиб бўлишини мисол қилиб қўрсатиш мумкин.

«А» гуруҳи - Бразилия, Туркия, Коста Рика, Ўзбекистон

Ёки

«Б» гуруҳи - Испания, Украина, Тунис, Ўзбекистон

Ёки

«С» гурухи - Португалия, Бразилия, Кот Д`ивуар, Ўзбекистон

Ана энди бир савол пайдо бўлади? Хўш, Ўзбекистон футбол аҳли узоқ йиллар кутган Жаҳон чемпионатидаги гуруҳимизга шундай рақиблар тушишидан қанчалик хурсанд бўлиши мумкин?!

Келинг, тасаввуримиздаги рақиблар ЖЧнинг гуруҳ босқичида қаердан пайдо бўлганини тушунтириб ўтсак.

«А» гурухидаги рақиблар 2002 йилги Жаҳон чемпионатида иштирок этган Хитой жамоасининг гуруҳдаги рақиблари эди. Хитой ушбу жамоалар билан 3 ўйинда кўрсатган натижалари қуйидагича:

Коста Рика – Хитой: 2-0. Бразилия – Хитой: 4-0. Туркия – Хитой. 3-0.
Хитой жамоаси 9 гол ўтказиб мусобақани голсиз тарк этган.


«Б» гуруҳидаги рақиблар 2006 йилги Жахон чемпионатида иштирок этган Саудия Арабистони жамоасининг гуруҳидаги рақиблари эди. Саудия Арабистони ушбу жамоалар билан 3 ўйинда кўрсатган натижалари қуйидагича:
Тунис – Саудия: 2-2. Украина – Саудия: 4-0. Испания – Саудия. 1-0.
Саудия Арабистони жамоаси 2 гол уриб, 7 гол ўтказиб юборган.


«С» гуруҳидаги рақиблар 2010 йилги Жаҳон чемпионатида иштирок этган КХДР жамоасининг гуруҳидаги рақиблари эди. КХДР ушбу жамоалар билан 3 ўйинда кўрсатган натижалари ёдингиздан кўтарилган бўлиши мумкин. Улар қуйидагича:
Бразилия – КХДР: 2-1. Португалия – КХДР: 7-0. Кот Дивуар – КХДР. 3-0.
КХДР жамоаси 1 гол уриб, 12 гол ўтказиб юборган.



Хўш, ушбу гуруҳларга Ўзбекистон терма жамоаси тушиб қолганда, натижалар қанчалик даражада фарқ қилган бўлар эди? Таҳминий ҳисоблар хаёлингизда ўтган бўлса керак...

Биз Осиёнинг ўша пайтдаги энг кучли 4 таликка кирган жамоаларини мисол қилиб кўрсатиб ўтдик. Нега Япония ва Корея мисол қилинмади, деган савол туғилган бўлиши мумкин. Уларнинг футболи даражаси Осиё футболидан анчагина илдамлаб кетган...

Айтганча, бу тахминий гуруҳлар барчаси Осиё жамоалари мисолида кўрсатилганига эътибор қаратинг.

Жаҳон чемпионати бу – футбол ривожи учун кафолатми?!


Юқорида кўрсатиб ўтилган мисолларда Хитой ва КХДРнинг Жаҳон чемпионатлардаги иштироки ва уларнинг кўрсатган натижаларига эътибор қилдингиз. Бошқа Конфедерацияларнинг Жахон чемпионатларидаги ўйинлари ва натижаларига бир назар солсак, қуйидагиларни кўрсатиб ўтиш мумкин.

1998 йилги мундиалда Ямайка, 2006 йилда Тринидад Тобаго, 2014 йилда Гондурас ва 2018 йилда Панама терма жамоалари ҳам иштирок этди.

Хўш, бундан уларнинг футболида қандайдир ўргариш ёки ўсиш бўлдими?! Жаҳон чемпионатидан сўнг уларнинг футболига қизиқишлар ортдими?! Ушбу жамоаларнинг футболчилари ЖЧдан сўнг бирор бир номдор клуб таркибига бориб қўшилдими? Ички футболи қандайдир кўзга кўринарли ўсишга эришдими?! Бу саволларнинг барчасига «йўқ» ёки «хабардор эмасман» деган жавобни беришингиз аниқ.

Бундай пайдар-пай саволларни фаразан мундиалга чиққан Ўзбекистон терма жамоасига ҳам бериш мумкин, албатта. 4 йилда ўтказиладиган мундиалдаги 3 тадан кўп бўлмаган ўйинлар бизнинг футболимиз учун яккаю-ягона орзу ва мақсад сифатида қаралиши қанчалик тўғри?! Наҳотки, ўзбек футболининг ривожи айнан ЖЧдаги иштирокимизга боғлиқ бўлиб қолган бўлса?!

Тўғри, ЖЧга чиқишни уддаласак, албатта, бу билан ички футболимизга бўлган қизиқишни бир оз оширишимиз, футболни ёшлар ичида янада оммалаштиришимиз эҳтимоли йўқ эмас. ЖЧда иштирокимиз бошқа яна кўплаб яхши имкониятларни очиб бериши бор гап. Аммо Жаҳон Чемпионати ва ундаги 3 та ўйин бизнинг яккаю ягона мақсадимиз сифатида қаралишини жуда жўн ва оний истак, фикримизча.

Масаланинг пост калласини айтганда, биз истаётган «Жаҳон чемпионати»ни, яъни хақиқий футбол байрамини айнан УЕФАдан топишимиз аниқ.

Нега? УЕФА тақвимини очамиз: Ўзбекистон терма (U-17, U-20, U-23 ва Миллий) жамоалари ва клублари Европанинг кучли жамоаларига қарши (4 йилда эмас) ҳар 1 ёки 2 ойда ўйинларда иштирок этиши «Жаҳон чемпионати» эмасми?! Узлуксиз ўйинлар футболчиларимиз, мураббийларимизни ўсишга, ўз устида ишлашга мажбур қилади, стандартлар ҳам ўзгаради.

Агар сиз футбол ўйнаган ёки унга яқин одам бўлсангиз, қанча кучли жамоалар билан ўйин кўп бўлса, шунда ўсиш бўлишини яхши биласиз. Демакки, Европа бизга ана шундай эшикларни очади.

УЕФА – ёшларимиз учун еврофутболга кириш «эшиги»

Ха, айнан «эшик». Трамплин эмас. Ёрқин мисол ўлароқ Элдор Шомуродовнинг “Рома”га ўтишини айтиш мумкин. Мустақиллигимизга деярли 30 йил бўлибди-ки, ўзбек футболи тарихида биргина футболчи Европанинг энг кучли жамоаларидан бирининг таркибига келиб қўшилди. Аммо “Рома”гача бўлган «трамплин»ларни барчангиз ёддан айта олсангиз керак. “Машъал” академияси тарбияланувчиси сифатида фаолиятини бошлаб, 9 йилдан сўнг (2005-2014) “Бунёдкор”га бориб қўшилади. 2,5 йил (2015-2017) «Бунёдкор»да ажойиб мавсум ўтказиб, Россия Чемпионати вакили «Ростов»да фаолиятини давом эттиради. 3 йил (2017-2020) давомида «Ростов» таркибида тўп суриб, Европа топ чемпионатига йўл олади. 2020 йилнинг сентябрь ойидан бошлаб Италия «А» сериаси вакили «Женоа»да ярим мавсум давомида ажойиб ўйин кўрсатиб «Рома» сафига келиб қўшилди.



Бир қараганда ажойиб ва қизиқарли фаолият, шундай эмасми? Лекин Элдор бу мақсадга эришгунча қанчадан-қанча «трамплин»лар ва йиллар керак бўлди. 26 ёшда бундай натижага эришишнинг ўзи ажойиб натижа бўлса ҳам.
Биз бугунги кунги 30 йиллик футбол тарихимизда атиги бир футболчимизнинг бундай натижага эришганидан фахрланаяпмиз. Фахрланишга арзийди. Лекин бундай натижа 30 йилда бир маротаба эмас, кейинги 5-10 йиллигимизда камида 10-20 мартагача кўпайишини таъминлаш ва унга эришиш учун харакат қилиш вақти келмадимикан?!


Юқоридаги мавзуга қайтадиган бўлсак, Ўзбекистон УЕФАга қайтиши орқали футболчиларимизда бундай узоқ муддатли «трамплин»лар камайиб, янги ўсиб келаётган ёш иқтидорларимиз учун еврофутболга кириш «эшик»ларини очиб беради. Яъни ёш иқтидорларимиз учун 20-21 ёшда «Рома» каби Европанинг кучли жамоаларига кўчиб ўтишга имкон янада кўпаяди. Барчангиз яхши биласиз, Европа футболида скаутлар барча муҳим мусобақаларни кузатиб боришади ва ундаги иқтидорларни ёш ва «қайноққина» пайтида ўз клубларига олиб кетиш учун барча имкониятларини ишга солишади. Осиё футболи орқали эса бундай натижага эришиш жуда кам сонли футболчилар уддалашган холос. Элдор эса уларнинг бири.

Жаҳон чемпионати хақидаги фаразларга қўшимча қилиб хақиқатга яқинроқ бир жиҳатга ҳам эътибор қилишимиз мумкин. Агарда биз янада кўпроф “элдор”лар пайдо бўлишини истасак, клубларимиз учун бугунги кунда нуфуз ва савия жиҳатдан мос келадиган евромусобақа, яъни Конференциялар лигасида қатнашиш учун имкон яратиб бериш вақти келди. Маълумот учун, Конференциялар лигаси нуфуз ва молиявий томондан Чемпионлар Лигаси ва Европа Лигасидан кейинги мусобақа ҳисобланади. Ушбу мусобақада Европа чемпионатларининг 5-6 ўриндаги клублари иштирок этиишади. Яна ўзимиз яхши билган Қозоғистон клубларини мисол қилиб ўтсак, Конференциялар лигасида “Шахтёр Караганда”, “Тоболь” ва “Астана” клублари ушбу мавсумда иштирок этишди. “Қайрат” клуби эса Чемпионлари Лигасининг 3-босқичидан ва Европа Лигасининг плей-офф босқичларида мағлуб бўлиб, Конференциялар лигасининг сўнги босқичида иштирок этишадиган бўлишди. Эътибор қилинг, 2 евромусоқалардан кетма-кет чиқиб кетишига қарамасдан, евромусобақаларда ўйнаш ва молиявий томонлама фойда қилишга имконият УЕФАда барча учун яратилган.

Шундай қилиб, ҳозирги пайтда бизнинг клубларга савия томонлама бир хил бўлган қозоқ клуби, мисол учун “Шахтёр Караганда” қуйидаги клублар билан евромусобақаларда ўйнаб УЕФАдан қуйидагича молиявий фойда кўришга имконияти мавжуд:

Биринчи саралал босқичи: УЕФА рейтинги 2-босқичига тўғридан-тўғри йўлланма
Иккинчи саралаш босқичи: “Шахтёр Караганда” – “Стяуа” (Руминия): ҳисоб 5-3
Учинчи саралаш босқичи: “Шахтёр Караганда” – “Колос” (Украина): хисоб 3-1
Плей офф босқичи: “Шахтёр Караганда” – “Маккаби” (Исроил):

Плей-офф босқичида хам қозоқлар ғалаба қозона олишса, “Шахтёр Караганда” Конференциялар Лигаси гурух босқичига йўл олади ва 2021-22 йилги мавсумда евромусобақаларда иштирокини давом эттиради. Қозоғистон клубининг молиявий даромад кўриш бўйича маълумотлари эса ....




Умумий қилиб ҳисоблайдиган бўлсак, қозоқларнинг камида 1 жамоаси, яъни “Шахтёр Караганда” 4 миллион 590 минг Евро даромад кўриши мумкин. Гуруҳ босқичидан кейинги босқичга йўл олишса, бу мукофот пуллари 6 ёки 7 миллион Еврони ташкил қилади.

“Пахтакор”нинг ОФКнинг 2021 йил мавсумидаги энг нуфузли мусосабақасида, яъни Осиё Чемпионлар Лигасидаги фойдаси 90 минг АҚШ доллари бўлганини яна бир бор эслатиб ўтсак.

ОФК клублари учун энг нуфузли мусобақа (ОЧЛ) ва УЕФАнинг нуфуз томонлама 3-ўриндаги мусобақаси ўртасидаги фантастик тафовутни кўринг!

Худди Қозоғистон клубларидек бизнинг 3 ёки 4 клубимиз (Насаф, Пахтакор, Бунёдкор, АГМК ва хоказолар) Конференциялар лигасида иштирок этиб, янги “элдорлар”имизни евромусобақаларда кўрсатиб, шундай молиявий даромад кўришларини Ўзбекистон Футбол Ассоциациядагилар наҳотки исташмаса?!


Клубларимиз ҳар йил евромусобақалардан қозоқ клубларидек молиявий даромад кўришса, давлатимиз томонидан Суперлига клублари учун ажратилаётган пуллари ҳам йиллар сайин камайиб, ўзини ўзи боқа оладиган клубларимиз сони кўпайиши таъминланиб, “давлат пулининг кўкка совурилиши” ҳақидаги гапларга ҳам чек қўйилар эди.

Клуб(лар)имиз УЕФА Чемпионлар Лигасининг гуруҳ босқичига чиқа олган тақдирда эса, клубларимиз учун “Жаҳон чемпионати”ни Ўзбекистонда ўтишига ва футбол байрамини ўзимизнинг тўлиб-тошган стадионларда ўтказилишига имконият яратилар эди. Клуб(лар)имизнинг молиявий мукофотлари хам 1 мавсум учун 15-16 миллион Еврогача ошишига имкон яратилар эди...

Устига устак, УЕФАда ёшлар футболига жуда катта эътибор берилишини ва УЕФА Ёшлар ўртасидаги Чемпионлар Лигаси учрашувлари хар йили ўтказилишини ҳам алоҳида белгилаб ўтиш керак. Бу мусобақа ҳам ёш иқтидорлар учун ўзини кўрсатиб, кучли жамоаларга кўчиб ўтиш учун яна бир қулай имконият ҳисобланади. Масалан, айнан Ёшлар ўртасидаги Европа Чемпионлар Лигаси шу кунгача Маунт, Жоао Феликс, Жота, Гнабри сингари бугунги кундаги таниқли футболчиларни еврофутболга тақдим этди. Ўзбек клуб(лар)и ёшлар жамоасининг ушбу мусобақадаги иштироки этса, янги ўзбек “маунт”ларини келажак футболимизга тақдим қилиши учун ажойиб имконият бўлишига ишонамиз.

Қиссадан ҳисса шуки, бугунги кунда Ўзбекистон Футбол Ассоциациясида қандай футбол тарғиботи олиб борилаётганидан ва келажагимиз хақида қандай тасаввурлар борлигидан хабаримиз йўқ. Лекин таклиф ўша-ўша: Катта журъат билан “Жаҳон чемпионати учун” деган саробни унутиб, “Футболимиз ривожи йўлида” деган стратегия билан УЕФАга кўчиб ўтиш вақти келди!

Муслим Мирзажонов
 

Rating: +21   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика