Latest news

20:30Суперлига. "Навбаҳор" — "Олимпик" 0:0 (матнли трансляция)  35 20:19Фарҳод Нишонов: "Осиё Кубоги саралаши бўйича маълумот йўқлиги бизни қийин аҳволга солмоқда"  0 19:41"Барселона" бельгиялик марказий ҳимоячи трансферини деярли ҳал қилди  0 18:50"Динамо" - "Қизилқум" 2:0 (матнли трансляция)  4 18:48"Ред Булл" "Лидс" клуби ҳомийсига айланди  0 18:17Суперлига. "Навбаҳор" - "Олимпик": Асосий таркиблар маълум  8 18:07"Манчестер Юнайтед"нинг яна бир футболчиси "Боруссия"га ўтиши мумкин  3 17:42Бэйл: "Мен "VAR"дан фойдаланмасликлари тарафдориман"  12 17:20Ван Нистелрой "Лестер"да иш бошлаши мумкин  3 16:50"Футбол олами". Неъматовнинг паненкаси ёхуд Суперкубок баҳси қандай ўтди?   4 16:35"Тоттенхэм" "Ноттингем" ҳимоячисига кўз тиккан  0 16:16ПСЖ "Ливерпуль" ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0 15:55+42...  1 15:07"Ал Насср" ёзда Алиссонни сотиб олмоқчи  6 14:40Ўзбекистон кубоги. 1/8 финал учрашувлари саналари маълум  7

Жаҳон чемпионатидан мосуво бўлган юлдузлар News

Жаҳон чемпионатидан мосуво бўлган юлдузлар

Ҳар тўрт йилда бир маротаба ўтказиладиган мусобақага жозиба бахш этадиган кўпгина бетакрор футболчилар турнирни ойнайи жаҳон қаршисида томоша қилишга мажбур.

2022 йилги мундиалнинг 32 жамоасидан 20 таси аниқ бўлиб улгурди. Шунингдек, Қатардаги турнирда иштирок этмаслиги аниқ бўлиб улгурган футболчиларни билиб олдик. Табиийки, улар орасида кўплаб юлдуз футболчи бор.


Эрлинг Ҳоланд ва Мартин Эдегор

Норвегия терма жамоаси гуруҳда Нидерландия ва Туркиядан кейин учинчи ўринни эгаллади. Эрлинг Ҳоланд жароҳатлар туфайли саралаш босқичининг 2/3 қисмини ўтказиб юборди, "Боруссия" форвардисиз унинг жамоаси асосий рақобатчиларига қарши баҳсларда очко йўқотишди (турклар билан дуранг ва нидерландияликларга имконият бой берилди).

Шундай бўлса-да, Ҳоланд голлари билан жамоасига катта ёрдам берди (бешта гол, терма жамоанинг саралашдаги энг яхши тўпурари), Эдегор эса 10 ўйинда ачинарли статистика қайд этди — 0+0. 

Суперталантлар эндиликда камида 2026 йилгача кутишлари керак.


Ян Облак

Дунёнинг энг яхши дарвозабонларидан бири терма жамоа сафида бирорта муҳим турнирида иштирок этмади: 2010 йилги жаҳон чемпионатида Ҳанданович дарвозани қўриқлади, кейин эса Словения бирорта саралашдан ўта олмади. Бу сафар Хорватия, Россия ва Словакия терма жамоалари гуруҳда илғор ҳаракат қилишди.

Облак 29 ёшда, эҳтимол, уни яна бир нечта саралаш босқичида кўрармиз.


Давид Алаба

Алаба Европа чемпионатида иштирок этди, лекин у ҳали жаҳон чемпионатида қатнашмаган. Келаси мундиалда Давид 33 ёшда қаршилайди. Австрияликлар саралашда муваффақиятсизликка учради (гуруҳда Дания, Шотландия ва Исроилдан кейин тўртинчи ўрин), лекин Миллатлар лигаси орқали плей-офф босқичига йўл олди. Бироқ барча уринишлар бесамар кетди - Алаба, Забитцер ва Арнаутовични Гарет Бэйл бошчилигидаги Уэльс кутиб турарди. Бэйлнинг дубли Уэльсни ҳал қилувчи саралаш босқичига олиб чиқди.


Италия терма жамоаси

Амалдаги Европа чемпионлари кетма-кет иккинчи жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади. Таркибдаги юлдузларни узоқ санаш мумкин: Доннарумма, Бонуччи, Кьеллини, Жоржиньо, Барелла, Верратти, Кьеза, Иммобиле, Инсинье — буларнинг барчасини Қатарда кўрмаймиз.


Патрик Шик

Ўтган йилги Европа чемпионатининг энг яхши тўпурарларидан бири жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади. Ачинарлиси, Патрик жароҳати туфайли Швецияга қарши плей-офф баҳсини ўтказиб юборди, [лекин у ажойиб формада эди, жумладан, Бундеслига тўпурарлик пойгасида иккинчи ўринда бормоқда (20 ўйинда 20 гол).

У билан биргаликда "Вест Хэм" десантлари — Соучек, Цоуфал ва Крал ҳам мусобақада қатнашишдан маҳрум бўлди.


Эдин Жеко

Босния ва Герцеговина сардорининг ўйини саралаш босқичида кўнгилдагидек бўлмади — атиги битта гол (ҳатто Пьянич 2 та гол урди). Жамоа етакчисининг бундай натижаси билан уларни жаҳон чемпионатида кўриш қийин масала.


Генрих Мхитарян

Арманистон терма жамоасининг юлдузи саралаш босқичининг бошланишини ўтказиб юборди - жамоа учта ўйинда уч бор ғалаба қозонди. Кейин Мхитарян қайтди: 4 мағлубият, 3 дуранг ва гуруҳда тўртинчи ўрин.

2022 йилнинг мартида Мхитарян терма жамоадаги фаолиятини якунлаганини маълум қилди.


Хвича Кварацхелия

Грузиялик дриблинг соҳиби жаҳон чемпионатини янги жамоаси — "Динамо Батуми" лагерида томоша қилишга мажбур.

Бошқа қитъаларда ҳам йўқотишлар бор

Соломон Рондон

Жанубий Америкада бир нечта жамоалар ҳали ҳам мундиалга чиқиш имкониятига эга (Чили, Колумбия, Перу). Шу сабабли, венесуэлалик Рондон бу ерда асосий юлдуз сифатида эътироф этилмоқда. Иккинчи вариант - парагвайлик Хесус Медина.


Элдор Шомуродов

Осиёнинг асосий йўқотиши — Ўзбекистон терма жамоаси сардори. Элдор саралаш босқичида анча тер тўкди — 7 та гол. Аммо бу ҳам жамоасига ёрдам беролмади.


Себастьян Аллер

Африкага йўл оламиз. Ушбу қитъадан Кот-Д’Ивуар жорий мавсумнинг супер тўпурарларидан бири Себастьян Аллер билан биргаликда бадарға бўлди. Жорий мавсумда "Аякс" ҳужумчиси ҳисобида 33 та гол бор, аммо саралашда терма жамоа сафида атиги 2 та гол урди. Кот-Д’Ивуар ҳатто плей-оффга ҳам чиқа олмади. Аллер билан биргаликда Заа, Кессиэ, Орье, Байи ва Николя Пепе ҳам уйда қолишади.


Пьер-Эмерик Обамеянг

Габон ивуарликлар билан бир босқичда мусобақадан чиқиб кетди. Обамеянг саралаш босқичида яхши ўйнади, аммо кейин турли муаммолар (жумладан, тартиб-интизом билан боғлиқ хатти-ҳаракатлар) туфайли бутун Африка кубогини ўтказиб юборди. Ҳозирда Пьер-Эмерик учун клубдаги фаолияти муҳимроқ - у "Барселона"да яхши ҳаракат қилмоқда.


Наби Кейта

"Ливерпуль" ва Гвинея терма жамоаси ярим ҳимоячиси ҳам мундиал чиптасидан маҳрум бўлди. У билан бирга таркибда "Клермон"нинг келажаги порлоқ ҳужумчиси Муҳаммад Байо, "Рома"нинг таянч ярим ҳимоячиси Амаду Диавара, "Локо"дан Франсуа Камано, ҳатто Поль Погбанинг укаси ҳам тўп тепади.

Африкадаги саралаш босқичининг асосий интригаси ўз кучида қолмоқда: Салоҳ-Мане жуфтлигидан бири жаҳон чемпионатисиз қолади. "Ливерпуль" ҳужумчилари плей-офф босқичида бир-бирига қарши ўйнашади. Биринчи ўйинда Миср 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика