Latest news

14:06CAFA NATIONS CUP-2025 мусобақаси бошланмоқда. Эртага ўйинолди матбуот анжуманлари ва расмий машғулотлар бўлиб ўтади  0 13:45Бенту Ўзбекистон терма жамоаси тарихидаги 10-хорижлик мураббий бўлади. Аввалги ҳамкасблари қандай натижа кўрсатган?   13 13:03Бугун ЕЧЛга қуръа ташланади. Олма-отага кимлар келади?  2 12:43Конференциялар лигаси саралаши. Бугун Файзуллаев ва Шомуродов жамоаси жавоб учрашувида майдонга чиқади  3 11:34Эшитдик-да! Тимур Кападзе "Пахтакор" бош мураббийи бўлиши мумкин  56 10:48ПСЖ ва "Ювентус" ўзаро келишувга эришди  0 10:23"Челси" 24 йиллик анаънадан воз кечади  6 09:56Икич Фране: "Жамоамиз бу ўйинда ғалаба қозонишга ҳақли эди"  2 09:27Германия терма жамоасининг сентябрдаги ўйинлар учун чақирилган футболчилари маълум  5 08:54МЮ Брунуни сотишга тайёр. Унга нарх қўйилди  8 08:27"Бухоро" "Бунёдкор"ни мағлуб этиб, тарихда илк бор ярим финалга чиққан учрашувдан ФОТОГАЛЕРЕЯ  9 08:00Жароҳатдан қайтган Месси жамоасини Лига кубоги финалига олиб чиқди  10 07:50Германия Кубоги. "Бавария" меҳмонда 3-лига жамоасини мағлуб этди  1 07:31Аморим кечаги мағлубиятга изоҳ берди  8 02:42Англия кубоги. "Манчестер Юнайтед" 1/32 финалда 4-лига жамоасига мағлуб бўлиб, турнирни тарк этди  13

Жаъфар Ирисметов: "Пахтакор"да чемпионлик учун имконият кўпроқ, лекин ҳозирги ўйини билан қийналиши мумкин" News

Жаъфар Ирисметов: "Пахтакор"да чемпионлик учун имконият кўпроқ, лекин ҳозирги ўйини билан қийналиши мумкин"

Ўзбекистон терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Жаъфар Ирисметов чемпионлик пойгасида жамоаларнинг имкониятларини баҳолади. Мутахассис ҳар бир жамоанинг бугунги ҳолати ҳақида ҳам тўхталиб ўтди.

— "Пахтакор" айни пайтда биринчи ўринда турибди. Қолган жамоаларнинг тақвимини олиб қараганда "Пахтакор"да чемпионлик учун имконият кўпроқ, лекин жамоани ОЧЛда иштирок этаётганини ҳисобга олсак, осон бўлмайди. Энг яхши тақвим бўйича "Пахтакор" иккинчи ўринда. Аммо ҳозирги кўрсатаётган ўйини билан қийналиши мумкин деб ҳисоблайман, чунки ўйиннинг ўзи йўқ. Мазмунли ўйин кўринмаяпти. Охирги ўйинларда жуда бўш ўйнамоқда. Максим ФИФА кунларидаги танаффусдан фойдаланиб, йигитларни озгина жонлантирмаса, қийиналади. Тўғрисини айтганда, "Пахтакор"да йилнинг бошидан бери чиройли ўйин кўраётганимиз йўқ. Футболчиларда катта "спад" сезиляпти. Терма жамоа футболчилари ҳам худди биринчи маротаба майдонга тушгандек таассурот қолдирмоқда.

— "Навбаҳор"га ҳам осон бўлмайди. Клубнинг 3 та фронтда курашаётганини ҳисобга олиш керак, тақвими қийинроқ. "Насаф" ва "Нефтчи" билан ўйинлари, ОЧЛ учрашувлари ва терма жамоага футболчиларни чақирилиши омиллардан келиб чиқиб, чемпионлик учун курашда "Навбаҳор"ни учинчи ўринга қўйган бўлардим.

— "Нефтчи"да ҳам имконият жуда яхши. "Пахтакор"нинг захирасида 3 очко борлиги учун чемпионлик учун курашда пешқадам, дедим. Энг яхши тақвим ва рақиблар "Нефтчи"да. Жамоа эътиборни фақат Суперлигага қаратган. ОЧЛда қатнашмаяпти. Терма жамоада футболчилари деярли йўқ. Очиғи, "Пахтакор"да 3 очко кўп бўлмаганида, "Нефтчи" олтин медаллар учун курашишда имкониятлардан келиб чиқиб биринчи рақамли жамоа дея олардим. Виталий Левченкони қандай мураббийлигини кўрдик. Агарда тўғри тайёрлай олса, балки "Нефтчи"ни чемпион сифатида кўрармиз. "Пахтакор" қаердадир қоқилса, "Нефтчи" биринчи ўринга чиқиб олиши мумкин.

— "Насаф" ҳар йилгидек керакли ўйинларда очко йўқотмоқда. Бу жамоа ҳам 3 та фронтда қатнашяпти. Мавсум охирида "Навбаҳор" ва "Пахтакор" билан принципиал қарама-қаршиликлари бор. "Насаф"га қийинроқ бўлади. Имкониятлар бўйича "Насаф"ни тўртинчи ўринга қўяман.

— "Нефтчи" қолдирилган ўйинда ютиш эҳтимоли катта. Шунинг ўзи имкониятларни оширади. Сўнгги турдаги "Навбаҳор" билан ўйин чемпионлик жанги бўлиши мумкин. Тажриба бўйича олсак, "Пахтакор"да бу нарса бор. Мураббийлар штабини билмадим-ку, футболчиларда керакли тажриба шаклланган. Мураббийлар штаби жамоани эплай олмаётгани аниқ. Селекцияда адашишди. Клубда спорт директори кимлигини билмайман. "Пахтакор"да 11-12 нафар футболчи яхши ўйин кўрсатмоқда. Янги олиб келинган 6 нафар легионер даражага тўғри келмайди. Чемпионат охирида "спад" бўлиши аниқ, чунки футболчилар терма жамоага боради. Ҳозир "Пахтакор" "чуқур"га тушган. Буни тўлдириш учун захира керак. "Пахтакор" спорт директорига катта савол туғилади. Бу ўйинчилар нима мақсадда олиб келинган? Менсиз ҳам буни ҳамма билади. Футболчи олиб келингандан кейин ўйнаши керак. Қолган жамоалар – "Навбаҳор" ва "Нефтчи" кучайишди, яхши селекция қилишди. "Насаф"да ҳам легионерлар яхши ўйнаяпти. Кубок ва ОЧЛда ўйнаётган жамоалар мавсум охирида таркибда ротациялар қилиши чемпионат учрашувларида асқатади.


Абдулазиз Искандаров

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика