Latest news

07:58Миср - Ўзбекистон ўртасидаги ўртоқлик учрашувининг санаси маълум  3 07:30ЖЧ-2026 саралаш. Африка қитъасидан ЖЧ йўлланмасини қўлга киритган барча терма жамоалар номи маълум  2 02:56Африкадан яна икки терма жамоа Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди  3 02:05ЖЧ саралаши. Италия, Испания ва Туркиядан йирик ғалаба. Португалия ва Венгрия дуранг қайд этишди, Роналдудан дубль  3 01:52Англия терма жамоаси Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди. Инглизлар Европада биринчи бўлишди  0 01:40Саудия Арабистони Ироққа қарши ғалабага тенг дуранг қайд этиб, Жаҳон чемпионатига йўл олди!  6 01:00Роналду жаҳон рекордини ўрнатди  26 00:30Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Қозоғистонни мағлубиятга учратган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 00:10Қатар ўта драматик кечган ўйинда БААни мағлубиятга учратиб, Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди!  64 23:48Швеция терма жамоаси бош мураббий ёмон натижалар сабаб ишдан ҳайдалди  4 23:14Жанубий Африка Республикаси 2010 йилги мезбонликдан сўнг илк марта Жаҳон чемпионатига чиқди!  5 23:00Ўзбекистон ва Туркия U-17 терма жамоалари ўртасидаги учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 22:06А Сериянинг икки клуби Неймарга қизиқиш билдирмоқда, футболчи янги чақирувга тайёр  2 21:40Ёзнинг энг омадсиз трансферлари рўйхати эълон қилинди  4 20:50"Фенербахче" "Олтин тўп" соҳиби билан шартнома имзоламоқчи  2

Жаъфар Ирисметов: "Ҳозир терма жамоанинг ўйинини яхши ёки ёмон дейдиган пайт эмас" News

Жаъфар Ирисметов: "Ҳозир терма жамоанинг ўйинини яхши ёки ёмон дейдиган пайт эмас"

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионати саралаш босқичининг тўртинчи турида ўз майдонида БААни қабул қилади.

Муҳимлилик даражаси юқори ҳисобланган мазкур баҳс кўпчиликда турли тахмин ва фикрларни келтириб чиқармоқда. Биз бу беллашув олдидан Ўзбекистон терма жамоаси собиқ футболчиси ва мутахассис Жаъфар Ирисметовнинг фикрлари билан қизиқдик. 

Uzbekistan

Otabek Shukurov - 76'

World Cup Qualification AFC 3rd Round Grp. A . Round 4

15/10/2024, 20:00

0
:
1
Finished

UAE

Stadium: 32773 spectators

45'
90'
60'  Azizbek Turgunbaev (Khoziakbar Alidzhanov)
70'  Abdulla Abdullaev (Bobur Abdikhalikov)
76'  Otabek Shukurov
90'  Abbosbek Fayzullayev (Khozhimat Erkinov)
90'  Sherzod Nasrulloev
65'  Abdulla Hamad
70'  Tahnoon Al Zaabi (Isam Faiz)
70'  Caio (Bruno)
83'  Abdulla Idrees (Ali Saleh)
83'  Marcus Meloni (Mackenzie Hunt)
90'  Ali Saleh

"Эрон билан учрашувда рақибнинг маҳорати кўринди дейиш мумкин. Улар бир киши кам бўлса ҳам устунликка эга чиқди. Йигитлар натижа учун ўйнашди ва қисман уддалашди. Ғалаба қозонилганида ундан ҳам зўр бўлар эди. 3 та ўйинда қандайдир аниқ танланган ўйин кўраётганимиз йўқ, аммо натижа келяпти. Аввал ёмон ўйнаб натижа қилиш деган гап оммалашганди. Ҳозир яна шу даврга ўхшамоқда. Натижага ўйналмоқда ва бундан хурсандмиз. 

БААнинг ҳужум чизиғи кучайгани легионерлар билан боғлиқ деб ўйлайман. Рақибнинг битта Эронга қарши учрашувини кузатдим ва заиф нуқтаси ҳимоя эканлиги эътиборимни тортди. Иккинчи зонада ўтирган ҳолда ҳужумга ўтиш тўғрироқ бўлади. Ўйинда устунлик ҳисобига қийналишимиз мумкин. Қарши ҳужумда гол уриб олингач натижага ўйналади. Ҳозир терма жамоанинг ўйинини яхши ёки ёмон дейдиган пайт эмас. Айни вақтда натижа керак. 

Тўғри, Шомуродов даражасидаги ҳужумчиларимиз йўқ. Шу боис унга боғланиб қолганмиз. Қанотларда ўйинчиларимиз бор. Шомуродовдан кейин терма жамоани кучайтирадиган ҳужумчи кўрмаяпман. Ички чемпионатимизда 6 йилдан бери Драган Чераннинг тўпурар бўлаётгани мисол. Ҳозир Шомуродов борлигига муаммоларимиз ечилиб турибди. Аммо захирада бундай даражадаги форвард йўқ. 5-6 йил ичида бундай ўйинчи яна чиқиши катта сўроқ остида. Қуйи ёш тоифаларидаги жамоаларда ҳам буни кўрмадим. Насиб қилса, чиқиб қолар. Ҳужум чизиғида Аббос Файзуллаев, Жалолиддин Машарипов, Остон Ўрунов бор. Яққол ҳужумчи муаммоимиз бўлиб турибди. Бу ҳақида кўп гапирганман, балки ҳеч ким эшитгиси келмас. Бунинг ечими ҳар бир жамоада ҳужумчи билан ишлайдиган мураббийнинг етишмаслиги деб ўйлайман",- дейди Жафар Ирисметов. 


Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика