Latest news

02:00"Интер" президенти А Серия даражасини баҳолади  1 01:29Бундеслига. "Бавария" йирик ғалаба қайд этди, Харри Кейн мавсумдаги 10-голини урди  1 01:10Энцо Мареска: "Дарвозабонлар бўйича муаммо йўқ"  2 00:57Саудия Арабистони. "Ал Насср" Мане ва Роналдунинг голлари эвазига "Ал Иттиҳод"ни мағлуб этди  15 00:33"Ливерпуль" Кьеза борасидаги қарорини ўзгартирди  1 00:14"Барселона"нинг икки футболчиси қанча муддатга сафдан чиққани аниқ бўлди  3 23:48Руни Экитике ҳақида: "Аҳмоқона ҳаракат. ВАР замонида голни текширувдан кейин нишонлаш керак"  2 23:15"Олтин тўп-2025". Ким қанча овоз тўплади?  3 22:54Максим Шацких: "Нима, ҳар бир ўйинда 5тадан гол уришимиз керакми? Бу "Барселона" эмас, "Андижон"  5 22:43Расман: "Манчестер Сити" Нико О'Райли билан шартномани узайтирди  1 22:19“Андижон” – ОКМК учрашувидаги баҳсли вазият бўйича изоҳ  9 21:58Миржалол Қосимов: "Мағлубиятга лойиқ ўйин кўрсатмадик"  6 21:37Мирко Йеличич: "Натижадан мамнунман, аммо ўйинимизни яхшилашимиз керак"  0 21:20Неъматулла Қуттибоев: "Ҳали ҳеч ким ҳеч нарса йўқотмади. Кураш сўнгги тургача давом этади"  0 20:59Суперлига. "Андижон" ўз майдонида ОКМКдан устун келди  49

Жаъфар Ирисметов “Бунёдкор”нинг финалга чиқиш имкониятини юқори баҳоламоқда News

Жаъфар Ирисметов “Бунёдкор”нинг финалга чиқиш имкониятини юқори баҳоламоқда

Маълумки бугун, аниқроғи яна бир неча соатлардан сўнг Ўзбекистон Кубогининг ярим финал, иккинчи жуфтлиги, жавоб учрашуви бўлиб ўтади.

Унда пойтахтнинг икки клуб финал йўлланмаси учун кураш олиб боради. “Бунёдкор” – “Пахтакор” учрашуви олдидан таниқли собиқ ҳужумчи Жаъфар Ирисметовнинг фикрлари билан қизиқдик. 

- Менимча бугунги учрашувда “қалдирғочлар”нинг имконияти юқори. Сабаби улар илк учрашувда ғалаба қозониб, жуда қулай имкониятни яратиб олганди. Бугун “Пахтакор” камида 2:0 ҳисобида ғалаба қозониши шарт. Аммо “Бунёдкор” бунга йўл қўядими йўқми, ўйин кўрсатади – дея гап бошлади Ирисметов. 

- Биласизми чемпионат билан кубок ўйинидаги фарқ катта. Айтайлик чемпионатда мағлуб бўлсангиз кейинчалик, яна тўғрилаб кетишингз мумкин. Кубокда эса иккита ёки битта ўйинда ҳал қилиш мумкин. Шунингдек голлар нисбати ҳам юқори ўрин тутади. Мисол учун кеча бўлиб ўтган “Локомотив” – “Насаф” ўйинини оладиган бўлсак, “темирйўлчилар” ҳисобни очганидан сўнг, яна гол уришга қийналди. Бугун бу борада “Пахтакор”га ҳам осон бўлмайди. “Бунёдкор” таркиби асосан ёшлардан иборат бўлаётгани учун уларга кўпинча барқарорлик етишмаяпти. Шуниси аниқки, ҳар икки клуб ҳам финалга чиқиш учун борини бериб ўйнайди. “Шерлар” ҳам яхши жамоа. Уларда ғолиблик руҳи мужассам. 

- Иккинчи финалчи номаълум бўлиб турган бир пайтда Кубокни ким ютишини айтиш қийиндир. Агарда “Пахтакор” финалга чиқса, “Насаф” билан учрашув қизиқарли ва кескин ўтишини олдиндин таҳмин қилиш мумкин. “Бунёдкор” чиқса қаршиликлар ғолиб чиқиш ҳам мумкин. Чунки уларда тажриба кўп. Анчадан буён бир хил таркиб билан иштирок этиб келмоқда. Яна ким билади дейсиз. Бу шунчаки тахмин. Футболда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Асосийси мухлислар финалда қайси жамоа ўйнаса ҳам роҳатлансин - дейди Жаъфар Ирисметов.


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.


Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика