Latest news

03:07Германия кубоги. "Бавария" ва "Байер"да ғалаба  0 03:02Сенсация қайд этилмади, "Рома", "Ювентус" ва "Интер"да ғалаба  0 02:54Англия лига кубоги. "Ман Сити", "Арсенал", "Ньюкасл" ва "Челси" кейинги босқичда, "Ливерпуль" эса ўз уйида йирик мағлубият қабул қилиб олди  8 02:40Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Лорьян"ни мағлуб этолмади  0 23:58Отабек Боймуродов: "Гол ҳақида гапирсам муаммоларга дуч келаман. Улар провокация қилди"  12 23:07Камолиддин Тожиев: "Ҳозир энг бахтли инсонман"  48 22:53"Алё, реф!" финалдаги баҳсли эпизодларни таҳлил қилди   43 22:44Александр Хомяков: "Футболда ҳар доим ютавермайсиз. Менимча, офсайд йўқ эди, лекин мен эксперт эмасман"  27 21:50Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди  94 21:20"Лион" Эндрикни январда ижарага олмоқчи. "Реал" форварди бу вариантни идеал деб ҳисобламоқда  3 20:43"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди  672 18:02Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси назорат баҳсида Буркина-Фасога ютқазди  29 17:33Ўзбекистон Кубоги финали. Таркиблар маълум  31 16:50Футболда тайм-аут олиб бўлмайди? Уддабурон инглизлар муаммонинг ўзига хос ечимини топишди  2 16:28"Динамо" - "Хоразм" учрашуви Тошкентда ўтказилади  11

Жадвалдаги пешқадамлар тўқнашуви. "Ливерпуль" - "Арсенал" (превью) News

Жадвалдаги пешқадамлар тўқнашуви. "Ливерпуль" - "Арсенал" (превью)

Англия Премьер-лигасининг бу турдаги марказий ўйини "Энфилд" стадионида ўтказилади. "Ливерпуль" ҳамда "Арсенал" ўртасидаги баҳсларда доимо кўплаб гол ва вазиятларни гувоҳи бўлганмиз.

Янгиланган "Арсенал" Чемпионлар лигаси ғолибини таслим этиш учун Мерсисайдга боради.


Турнир жадвалидаги ҳолат

"Ливерпуль" ва "Арсенал" АПЛнинг дастлабки икки турида максимум очко тўплаб, биринчи ўринни бўлишиб туришибди. Иккала клуб ҳам сўнгги рақибларини қийинчилик билан таслим қилишди. "Саутгемптон"га қарши баҳсда Юрген Клопп шогирдлари 2:0 ҳисобида ғалаба қозонаётган пайтда "қизиллар" посбони Адриан хатога йўл қўйиб, дарвозаси даҳлсизлигини сақлай олмади. Дэнни Ингз иккинчи голни уриб, жамоасига дурангни тақдим этиши мумкин эди, бироқ у қулай вазиятни йўққа чиқарди.


"Тўпчилар" ўз уйида "Бёрнли"ни мағлуб этишди. 2:1 ҳисобида якунланган баҳсда меҳмонлар очко олиш учун бор кучини ишга солишди. Сократис ва Луис жарима майдончасига узатилган кўплаб пасларни қайтаришда катта муаммога дуч келишди. "Бёрнли" форвардлари Крис Вуд ва Эшли Барнс иккинчи  қаватдаги курашларда тез-тез ғолиб чиқишди. Лондон клубининг бу ғалабасини ишончли деб бўлмайди. Унаи Эмери ҳимоя чизиғида баъзи ўзгаришларни амалга ошириши лозим.


"Арсенал" ҳимоячи "Ливерпуль"нинг ҳужумдаги учлигига дош бера олмайди

Ўтган мавсум "Энфилд" стадионида бўлган баҳсда "Ливерпуль" ўз прессинги билан "тўпчилар"ни жуда қийин аҳволга солиб қўйганди. Ўшанда "Арсенал" баҳсни фаол бошлаб, хатто ҳисобни очишга муваффақ бўлганди. Кейин мерсисайдликлар Бернд Лено дарвозасини 5 маротаба ишғол қилишди. "Арсенал" бир неча чизиқли ҳимоядан фойдаланишни билмайди. Эмери жамоалари позицион ҳимояда жуда кучсиз.

Обамейянг ўзи, Ляказетт ва Пепени "қизиллар"нинг ҳужумдаги учлигига тенглаштирди, аммо бир қатор фактларни ҳисобга олмади. "Арсенал"нинг ҳеч бир форварди "Ливерпуль" ҳужумчиларидек катта ҳажмда иш қилишмайди. Салоҳ, Фирмино ва Мане ортиқча қийинчиликларсиз қанот ва марказда бир-бирининг ўрнини эгаллай олади. Лондонликлар ҳимоячилари бу тезликка мос ўйин кўрсата олишмайди. Ягона вариант "Ливерпуль" учлиги ҳаракатларини чеклаб қўйиш, аммо бунинг учун таянч ярим ҳимоячилари ва хатто вингерлар ёрдами керак бўлади.


Пепе асосий таркибда ўйнайдиган вақт келди

Ивуарлик форварднинг техникаси "Арсенал"га тўпни назорат қилишга ёрдам беради. У меҳнаткаш ва Пепенинг ҳаракатларини олдиндан айтиб бўлмайди. "Бёрнли"га қарши баҳсдаги 45 дақиқа ичида у зарба учун 3та пас берди ва 4 марта рақибларини алдаб ўтди. Николья ўйинни ўзига олишдан қўрқмайди ва майдондаги ҳаракатлари Пьер-Эмерик Обамейянг каби чекланган эмас.

На Риз Нельсон, на Генрих Мхитарян Пепе каби ҳужум яратишда сифатли эмас. Марказда етарли ёрдам бўлса (Себальос), ивуарлик Обамейянг ва Ляказетт учун катта бўш жой яратиб бериши мумкин. "Ливерпуль" рақибни босим остида ушлаб туришни яхши кўради ва бундай прессингдан чиқиш учун дриблинги кучли футболчи керак бўлади. "Арсенал" таянч ярим ҳимоячилари майда пас орқали ҳимоядан ҳужумга ўтиш учун бунчалик тайёргарликка эга деб бўлмайди, аммо Пепе бу муаммони ечими бўлиши мумкин.


Ўтказиб юборилган голларга қарамай, "Ливерпуль"нинг ҳимоячи ишончли

"Мерсисайдликлар" жорий мавсумдаги барча баҳсларда гол ўтказиб юборишди, аммо бу сифат тушганини англатмайди. Трент Александр-Арнольд ва Энди Робертсон формасини тиклаб олишмоқда. Клопп марказда Виржил ван Дейк билан ўйнайдиган футболчини аниқлаб олгани йўқ. Бунинг устига Алиссон жароҳат олди. Бу муаммолар туфайли жамоа гол ўтказиб юбормоқда, бироқ бу тез орада тўхтайди.

Юрген Клопп Алекс-Окслейд Чемберленни қанотга қўйиб, Хендерсонсиз ўйнашга уринмоқда, Дивок Ориги эса тез-тез майдонда пайдо бўлмоқда. Терма жамоалар танаффусидан сўнг ҳимоядаги барча муаммолар ҳал бўлиши керак.


Тахминий таркиблар

"Ливерпуль": Адриан, Робертсон, ван Дейк, Матип, Александер-Арнолд, Вейналдум, Фабиньо, Хендерсон, Мане, Фирмино, Салоҳ.


"Арсенал": Лено, Монреаль, Давид Луис, Папастатопулос, Мэйтленд-Найлз, Торрейра, Гендузи, Пепе, Себальос, Обамейянг, Ляказетт.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика