Latest news

09:37МЮ Виктор Гёкерешни қўлдан чиқарганидан сўнг Германиядан ҳужумчи олиб келмоқчи  0 09:11Виктор Гёкереш АПЛнинг бошқа жамоаси сабабли МЮнинг таклифини қабул қилмади  3 08:44Суперлига. Бугун 12-тур якунланади  3 08:17"Бунёдкор" ва "Пахтакор" ўртасида бўлиб ўтган Тошкент дербисидан ФОТОГАЛEРEЯ  0 08:00Суперлига. "Қизилқум" - "Сўғдиёна" ва ОКМК – "Шўртан" ўйинларида мухлислар гол кўришмади. "Бунёдкор" ва "Пахтакор" ўйинида эса иккита гол урилди  0 07:51“Рома“ асосий ҳужумчисини сотувга қўяди  5 07:17Янги форматдаги клублар ўртасидаги ЖЧ старт олди. Илк баҳсда "Интер Майами" Миср жамосига қарши баҳс олиб борди  5 04:07Элдор Мойлиев: "Устунлик рақибда, омад эса биз томонда бўлди"  1 03:41Илёс Зейтуллаев: "Бугун "Пахтакор"дек жамоага қарши ўйнадик, Качори бир метрдан гол урганда, ҳисоб 2:0 бўларди"  1 00:09Миржалол Қосимов: "Бугунги ўйинга баҳо – 2"  5 23:20ЦСКАнинг янги бош мураббийи маълум  2 22:52Ильгиз Танташев бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси "Боруссия" иштирокидаги ўйинни бошқаради  4 22:34Камолиддин Тожиев: "Бугун бутун мавсумга етадиган вазият яратдик, тўп дарвозага киришни истамади"  20 22:04Иммобиле А Серияга қайтадими?  2 22:04Суперлига. "Қизилқум" "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнади, жиззахликлар баҳсни 10 киши бўлиб тугатишди  7

Иззатбек Ғаниев: "Баҳрайнда кўп йиллар қолмоқчиман" News

Иззатбек Ғаниев: "Баҳрайнда кўп йиллар қолмоқчиман"

Ўтган йил "Хотира-79" ва "Ёзёвон-Лочинлар" клубида ўйнаган Иззатбек Ғаниев Баҳрайн олий лигасининг "Ал Хала Муҳаррақ" клуби билан шартнома тузди.

Биз футболчи билан боғланиб янги клуби ва Баҳрайн футболи ҳақида интервью олдик.

- Баҳрайн клубига ўтиш қандай амалга ошди?
- Аслида бир йил олдин ҳам Баҳрайндан қизиқиш бўлган эди. Бироқ Ўзбекистонда қолишни афзал билгандим. Бу йил ниҳоят ўзимни хориж клубида синаб кўришга қарор қилдим.

- Трансфернинг амалга ошишига ким сабабчи бўлди?

- Бу трансферни амалга ошишида Шоҳид Тиллабоевнинг хиссаси жуда катта бўлди. Шу кишининг саъй ҳаракатлари туфайли Баҳрайннинг "Ал Хала Муҳаррақ" клубига кўчиб ўтдим.


- Клуб ҳақида нима дея оласиз?
- "Ал Ҳала Муҳаррақ" 1955 йил ташкил топган клуб экан. Ўз вақтида Баҳрайн чемпиони бўлган, 3 марта Баҳрайн Қирол кубоги соҳибига айланган. Клуб ҳақида ҳар қанча гапирсам ҳам оз. Бу ерда барча шароитлар бор, футболчидан талаб қилинадигани фақат майдонга тушиб яхши футбол намойиш этиб бериш холос.

- Бош мураббий ҳақида дастлабки таассуротларингиз?

- Бош мураббийимиз баҳрайнлик Тариқ Файсал, кўплаб жамоаларда ишлаган экан. Ўз пайтида Покистон терма жамоасини бошқарган.

- Тил борасида муаммо бўлмаяптими?

- Йўқ, устозимиз араб, инглиз ва рус тилларини билади. Шу боис мулоқот қилишда қийинчилик бўлмаяпти.

- Клуб сафида дебют қилдингизми?

- Ҳа, 7 февраль куни "Ал Ҳидд" клубига қарши ўйин ўтказдик. Ўз уйимизда омадимиз келмади ва 0:1 ҳисобида ютқазиб қўйдик.

- Жамоада бошқа легионерлар борми?

- Клубда мендан ташқари яна 3 нафар бразилиялик футболчи бор. Самуэль, Сильва ва Диего. Уларнинг барчаси билан тезда чиқишиб кетдик.

- Клубингиз Баҳрайн чемпионатида 10 жамоа орасида охирги ўринда. Мақсад олий лигада қолиш эканлиги аниқ.

- Тўғри охирги ўриндамиз. Мақсадимиз табиийки олий лигада қолиш. Агар кейинги турда ғалаба қозонсак бирданига 8-ўринга чиқиб оламиз. Бу сафар ҳам ўз майдонимизда ўйнаймиз.


- Баҳрайн чемпионати ҳақида фикрингиз қандай?
- Баҳрайн олий лигасида босим жуда катта. Бу ерда асосан тўп билан муомала қилиш керак.

- Агар "Ал Хала Муҳаррақ" Ўзбекистон олий лигасида ўйнаганида...

- Менимча 7-8-ўринлар учун кураша оларди деб ўйлайман. Тўғри балки "Ал Ҳала Муҳаррақ"нинг Ўзбекистонинг гранд клубларига кучи етмас, аммо қолган клублар билан тенгма-тенг ўйнай олади.

- Баҳрайн иссиқ мамлакат. Иқлимга мослашиб кетдингизми?

- Ҳозир бу ерда қиш мавсуми. Шу боис ҳаво анча яхши. Лекин баҳорда жуда қаттиқ иссиқ бўлар экан. Шу боис бўлса керак май ойида чемпионат якунига етади. Ёз фаслида бу ерда футбол ўйнаш жуда ҳам қийин экан.

- Шахсан Иззатбек Ғаниевнинг бу йилги мақсади қандай?

- Менинг мақсадим клуб ғалабаларига ўз хиссамни қўшиш. Баҳрайнда кўп йиллар давомида фаолият олиб боришни истайман. Бу мамлакат менга ёқди.

- Баҳрайнда сизни нима хайрон қолдирди?

- Баҳрайнда машғулотлар кечки соат 7дан 9гача бўлар экан. Бу мен учун янгилик бўлди. Қолган барчаси деярли бир хил.



Нарзулла Сайдуллаев суҳбатлашди

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика