Latest news

08:51Модрич А Серия рекордини ўрнатди  0 08:20Артета кечаги учрашувда жароҳат олган етакчилари ҳақида фикр билдирди  0 07:52Роналду ушбу натижага эришган тарихдаги илк футболчи  3 07:24МЛС. Мессисиз "Интер Майами" мусобақа аутсайдерини мағлуб эта олмади  2 07:05Суперлига. "Насаф" сафарда "Сурхон"ни енгди, "Хоразм" эса ОКМК майдонида мағлубиятга учради  0 02:36Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Леванте"га қарши 0:2ни 3:2га айлантириб, ғалаба қозонди  53 01:55А Серия. "Наполи" ва "Рома"да ғалаба, "Милан" эса кутилмаганда ўз уйида "Кремонезе"га мағлуб бўлди  4 01:47Ҳаким Фузайлов: "Туркманистон бизга таклиф билан чиқди, аммо биз рад жавобини бердик"  2 01:31Миржалол Қосимов: "Ҳар бир ўйин қийин кечмоқда. "Хоразм" ҳам бугун яхши ўйин кўрсатди"  1 00:37Ла Лига. "Атлетико" иккинчи турда ҳам ғалаба қозона олмади, Симеоне шогирдлари Мадридда "Эльче" билан дуранг ўйнашди  2 00:31Рўзиқул Бердиев: "Сурхон" эҳтимол "Насаф"нинг салоҳиятидан қўрққандир"  9 00:15Февзи Давлетов: "Бундан ҳам яхшироқ ўйнай оламиз"  2 23:46Бундеслига. "Байер" ўз уйида "Хоффенхайм"га мағлуб бўлди, "Боруссия Дортмунд" сўнгги дақиқаларда иккита тўп ўтказиб, ғалабадан қуруқ қолди  4 23:28АПЛ. "Арсенал" "Эмирейтс"да "Лидс"га жавобсиз 5 та гол урди, Гёкерешда дубл!  12 23:21Мирко Йеличич: "Жамоам ривожланаётгани кўзга ташланмоқда"  0

Иззат Ғаниев: “Самарқандга фақат ғалаба учун боргандик” News

Иззат Ғаниев: “Самарқандга фақат ғалаба учун боргандик”

Жорий мавсум яна кучлилар сафида иштирок эта бошлаган “Қўқон-1912” жамоаси ўтган шанба куни Самарқандда “Динамо”ни 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, ўзига хос шов-шув уйғотди дейиш мумкин.
Мавсумдаги стартни ғалаба билан бошлаган қўқонликларнинг табиийки ўйиндан сўнг кайфияти чоғ эди. Фурсатдан фойдаланиб жамоа марказий ярим ҳимоячиси Иззат Ғаниев билан суҳбатлашдик.

- Иззат, аввало ғалаба билан табриклаймиз. Ўйин ҳақида фикрингиз қандай?

- Табрик учун раҳмат. Албатта сафарда ғалаба қозониш доимо ёқимли. Боз устига чемпионатнинг илк туридаги муваффақият янада руҳлантиради. Айни пайтда жуда хурсандман. Гарчи ғалаба қозонган бўлсакда, баҳс биз учун осон ўтди деб бўлмайди. Рақиб жамоа ҳам очко йўқотмаслик мақсадида охиригача курашди.

- Бугун дуранг ҳам “Қўқон-1912” учун қониқарли натижа ҳисобланармиди?

- Йўқ, биласизми биз Самарқандга фақат ғалаба учун келгандик. Шунга монанд тайёргарлик кўрилди. Сафарда эришган ушбу ғалабамиз балки бошқалар учун сенсация бўлиши мумкин. Лекин биз учун эмас. Рақибни хурмат қилган холда, шуни айтишим мумкинки, “Қўқон-1912” ҳам ҳар бир ўйинда осонликча таслим бўлмайди.

- “Динамо”дан қандай ўйин кутгандинглар?

- Самарқандликлар чемпионатнинг очилиш ўйинида, боз устига ўз майдонида ғалаба қозониш учун жиддий қаршилик кўрсатишини билардик. Амалда шундай ҳам бўлди. Бугун омад кўпроқ бизга кулиб боқди деган бўлардим.

- Рақиб жамоа сафида қайси футболчи нисбатан ажралиб турди?
- Бу борада марказий ярим ҳимоячилар Павел Смоляченко билан Николай Чипевни айтаман.

- Бугунги эришилган ғалабада стадионга ташриф буюриб, жамоани қизғин қўллаб-қувватлаган қўқонлик ишқибозларнинг ўрни ҳам сезиларли бўлди. Фикримизга қўшиласизми?
- Шубҳасиз. Улар бизнинг 12-ўйинчимиз бўлди деб айтган бўлардим. Қўқонлик мухлисларнинг далдасини ҳар бир футболчи хис қилиб ўйнади. Бунинг учун уларга миннатдорчилик билдириб қоламан.

- Сафарда қўлга қиритилган уч очко кейинги турда “Пахтакор” билан ўйин олдидан сизларга янада руҳий далда бўлса керак?

- Раҳбарият ва мураббийлар штаби томонидан олдимизга фақат ғалаба қозониш вазифаси қўйилганди. Менимча ҳар бир футболчи майдонга ютиш учун тушади. Буни уддалаганимиздан хурсанман. Аслида Самарқандда уч очко олмасак бўлмасди. Негаки кейинги икки тур мамлакатимизнинг гранд клубларига қарши кечади. Ўз майдонимизда “Пахтакор” ва кейин сафарда “Насаф” билан ўйнаймиз. Мазкур учрашувларда ҳам жиддий курашамиз. Шу боис эътиборимизни тезроқ “Пахтакор” билан бўладиган ўйинга қаратишимиз лозим.

- Олий лиганинг якунига етган 1-турида сиз учун кутилмаган натижалар қайси ўйинда учради?
- Бу борада биринчи навбатда Намангандаги ўйинни айтган бўлардим. Шахсан мен “Навбаҳор”ни ғалаба қозонишини таҳмин қилганман. Лекин “Машъал” сафардан уч очко билан қайтди. Шунингдек собиқ жамоам “Нефтчи”нинг ўз майдонида дуранг қайд этгани хайрон қолдирди.

- Бу йил жамоа таркибига янги келиб қўшилдингиз. Афтидан янги муҳитга мослашиб кетиш сиз учун қийин кечмаётгандек. Шундайми?

- Ҳа. “Қўқон-1912”да яхши “коллектив” йиғилган. Футболчилар яхши қабул қилди. Янги муҳитга мослашиб кетишимда уларнинг кўмаги сезиларли бўлди деган бўлардим. Бундан ташқари бош мураббий Рустам Абдуллаев ҳам менга ишонч билдирди. Ишонч бу ўйинчининг савиясини ошишини таъминлайди деб ўйлайман.

- Жамоангизни ўзгартиришингиз кўпроқ нима билан боғлиқ?
- Билсангиз “Нефтчи”да кўп вақтимни захирада ўтказиб юбораётгандим. Бу йил ўзимни “Қўқон-1912”да синаб кўриш варианти пайдо бўлганидан кейин, жамоамни ўзгартиришга қарор қилдим.

- Айни дамда ўзингизни асосий таркиб ўйинчиси дея кўрасизми?
- Албатта.

- Янги жамоангизда Қувондиқ Рўзиев билан тандем бўлиб ўйнамоқдасиз. Тушунмовчилик бўлмаяптими?
- Йўқ, Қувондиқ яхши йигит. Майдонда мехнат қилади. Аста-секин бир-биримизни тўлиқ тушуниб бормоқдамиз. Ўйлайманки ўйиндан-ўйинга бу жараён яхшиланиб бораверади.

- Кўпчилик бу йил олий лигага қайтган “Қўқон-1912”га жиддий қарамаётгандек. “Динамо” устидан қозонилган ғалаба бунга жавоб бўлди дейиш мумкинми?

- Мавсумга жиддий тайёргарлик кўрдик. Ҳар бир инсонни ўзига яраша фикри бўлади. Мен сизга айтсам “Қўқон-1912” ҳам олий лигага шунчаки чиққани йўқ. Ҳар бир ўйинда жонкуяр мухлисларимизни мазмунли ўйин билан хурсанд қилиб, шу орқали ғалаба қозониш учун астойдил курашамиз. Агарда таркибга назар ташлайдиган бўлсангиз, бунгача олий лигад ўйнаган футболчиларни кўриш мумкин. Андрей Бакланов, Носир Отақўзиев ҳамда Азиз Тўхтабоев каби тажрибали ўйинчиларнинг мавсум давомида катта фойдаси тегади деб ўйлайман.

- Клубда яратилган шароитлар ҳақида нима дейсиз?

- Бу ерда раҳбарият томонидан футболга хусусан, жамоага эътибор юқори. Клуб учун барча шароитлар яратиб берилган. Биздан фақат ўйнаш талаб этилади.


Исломбек Рустамбеков
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика