"Известия": Элдор Шомуродов "Краснодар"га ўтмоқда
07 jul 2017 12:57
News
"Известия": Элдор Шомуродов "Краснодар"га ўтмоқда
«Краснодар» ёзда ўз ҳужумчиси Федор Смоловни сотиб юбориши мумкин. «Известия» нашри хабарига кўра, «Краснодар» «Бунёдкор» ва Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродовга эътибор қаратган. 22 ёшли футболчи билан музокаралар якунловчи паллага яқин ва трансфер ёзда амалга ошиши мумкин.
— Шомуродов — Ўзбекистонинг ёш ва келажаги порлоқ футболчилардан бири, — дейди Краснодар клубидаги манба. — У анча кучаймоқда ва юлдузга айланиши мумкин». Шомуродовнинг «Краснодар»га ўтишига барча томонлар рози. Ҳозир трансфер деталлари ҳал қилинмоқда. Элдор бу клубга ўтишига бир қадам қолди. Гап тўлақонли трансфер ҳақида кетмоқда.

— «Зенит» ва «Рубин» Шомуродовни 2016 йил охирида ижарага олмоқчи бўлганди, — дейди «Известия»га футболчининг атрофидаги инсонлардан бири. — Аммо Тошкент клуби уни ижарага бермади. Шомуродовнинг ўзи ҳам ижарага ўтмоқчи эмаслигини айтган.
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр
Comments