Latest news

08:20Артета кечаги учрашувда жароҳат олган етакчилари ҳақида фикр билдирди  0 07:52Роналду ушбу натижага эришган тарихдаги илк футболчи  3 07:24МЛС. Мессисиз "Интер Майами" мусобақа аутсайдерини мағлуб эта олмади  2 07:05Суперлига. "Насаф" сафарда "Сурхон"ни енгди, "Хоразм" эса ОКМК майдонида мағлубиятга учради  0 02:36Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Леванте"га қарши 0:2ни 3:2га айлантириб, ғалаба қозонди  52 01:55А Серия. "Наполи" ва "Рома"да ғалаба, "Милан" эса кутилмаганда ўз уйида "Кремонезе"га мағлуб бўлди  4 01:47Ҳаким Фузайлов: "Туркманистон бизга таклиф билан чиқди, аммо биз рад жавобини бердик"  2 01:31Миржалол Қосимов: "Ҳар бир ўйин қийин кечмоқда. "Хоразм" ҳам бугун яхши ўйин кўрсатди"  1 00:37Ла Лига. "Атлетико" иккинчи турда ҳам ғалаба қозона олмади, Симеоне шогирдлари Мадридда "Эльче" билан дуранг ўйнашди  2 00:31Рўзиқул Бердиев: "Сурхон" эҳтимол "Насаф"нинг салоҳиятидан қўрққандир"  9 00:15Февзи Давлетов: "Бундан ҳам яхшироқ ўйнай оламиз"  2 23:46Бундеслига. "Байер" ўз уйида "Хоффенхайм"га мағлуб бўлди, "Боруссия Дортмунд" сўнгги дақиқаларда иккита тўп ўтказиб, ғалабадан қуруқ қолди  4 23:28АПЛ. "Арсенал" "Эмирейтс"да "Лидс"га жавобсиз 5 та гол урди, Гёкерешда дубл!  12 23:21Мирко Йеличич: "Жамоам ривожланаётгани кўзга ташланмоқда"  0 22:42Айбек Нурбаев: "Локомотив" бугун U19 жамоа билан ўйнагандек бўлди. 20 кунни қандай ўтказамиз, ҳайронман"  0

Июнь ва июль ойларининг умумий лауреатлари маълум бўлди News

Июнь ва июль ойларининг умумий лауреатлари маълум бўлди

Ўзбекистон Чемпионатининг июнь ва июль ойларидаги энг яхши мураббийи ва ўйинчисини аниқлаш бўйича журналистлар ўртасида ўтказилган сўровномада «Пахтакор» бош менежери Самвел Бабаян ва «Қизилқум» ҳимоячиси Акмал Рустамов ғолиб чиқди.
Ўзбекистон чемпионатининг июнь ва июль ойларидаги энг яхши футболчиси ва мураббийини аниқлаш бўйича ОАВ ходимлари, журналистлар ўртасида ўтказилган сўровнома 1-5 август кунлари бўлиб ўтди. Сўровномада журналистлар Олий Лига ва Биринчи Лига клубларида фаолият олиб бораётган жами 7 нафар мураббий ва 15 нафар футболчини ғолибликка даъвогар сифатида кўрсатишди.

Мураббийлар ўртасидаги баҳсда Самвел Бабаян учинчи марта ғолиб чиқди. «Пахтакор» бош менежери бунгача март ва апрель ойларида ҳам тенгсиз деб топилганди. Май ойида энг яхши мураббий сифатида тан олинган «Локомотив» бош мураббийи Вадим Абрамов бу сафар иккинчи бўлди – Абрамов март ва апрель ойи сўровномаларида тўртинчи бўлганди. Энг яхши мураббийларнинг кучли бешлигидан, шунингдек, «Истиқлол» бош мураббийи Камол Жўнашев, «Қизилқум» бош мураббийи Юрий Лукин, шунингдек, «Насаф» бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ва «Орол» устози Неъматулла Қутибоев ўрин олди.

Футболчилар орасида «Қизилқум» ҳимоячиси Акмал Рустамов июнь ва июль ойларининг энг яхши футболчиси деб топилди. Кучли бешликдан, шунингдек, «Машъал» вакили Зоҳир Қўзибоев, «Шўртан» дарвозабони Элдор Тожибоев «НБУ-Осиё» футболчиси Абдулатиф Абдуқодиров ва «Пахтакор» ярим ҳимоячиси Жамшид Искандеров ўрин олди. Маълумот учун, март ва май ойларида «Пахтакор» вакили Жамшид Искандеров, апрель ойида эса айнан шу жамоа ҳимоячиси Егор Кримец Ўзбекистон чемпионатининг энг яхши ўйинчиси деб топилганди.

Маълумот ўрнида, март-ноябрь ойларида ўтказиладиган Ойнинг энг яхши футболчиси ва мураббийи танловиларининг натижалари умумлаштириб чиқилади ва натижалардан келиб чиқиб, ЎзПФЛнинг 2014 йилдаги энг яхши футболчиси ва мураббийи номи аниқланади.

«Июнь ва июль ойларининг энг яхши футболчиси» сўровномасининг кучли бешлиги:
1. Акмал Рустамов («Қизилқум») – 50 балл.
 2. Зоҳир Қўзибоев («Машъал») – 40 балл.
 3. Элдор Тожибоев («Шўртан») – 30 балл.
 4. Абдулатиф Абдуқодиров («НБУ-Осиё») – 20 балл.
 5. Жамшид Искандеров («Пахтакор») – 18 балл.

«Июнь ва июль ойларининг энг яхши мураббийи» сўровномасининг кучли бешлиги:
1. Самвел Бабаян («Пахтакор») – 58 балл.
 2. Вадим Абрамов («Локомотив») – 44 балл.
 3. Камол Жўнашев («Истиқлол») – 40 балл.
 4. Юрий Лукин («Қизилқум») – 28 балл.
 5. Рўзиқул Бердиев («Насаф»), Неъматулла Қутибоев («Орол») – 10 балл.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика