Latest news

14:26"Барселона"нинг ЕЧЛ доирасидаги навбатдаги уй учрашуви қаерда ўтиши маълум  0 13:54"Нефтчи" Абдураимов ва Иванков билан бир ҳафта ичида ҳисоб-китоб қилиши лозим — ПФЛ  4 13:38Ла Лига президенти "Манчестер Сити"ни қаллобликда айблади  1 13:11"Манчестер Юнайтед" 17 ёшли колумбиялик истеъдодни сафига қўшиб олмоқчи  2 12:44Трамп Эрон вакилларининг ЖЧ қуръасида қатнашишига тўсқинлик қилмоқда  3 12:15Жамолиддин Раҳматуллаев: "U-20 Жаҳон чемпионатининг Озарбайжон ва Ўзбекистонга берилиши катта мотивациядир"   1 11:53Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Тошкентда Озарбайжон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади  2 11:20Каннаваро мураббий сифатида Ўзбекистонга ютқазган ўйинни ёдга оламиз  21 11:06Зидан Жазоир термаси учун ўйнаши мумкин  0 10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  1 10:08"Шўртан"ни янги мураббий бошқаради  8 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  6 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  18 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0

Ихтиёр Тошпўлатов: «Таклиф бўлса, кўриб чиқишга тайёрман» News

Ихтиёр Тошпўлатов: «Таклиф бўлса, кўриб чиқишга тайёрман»

«Обод»нинг олий лигадан четлатилиши турнир жадвалининг қуйи қисмидаги курашни янада кескинлаштирди.

Бунга қадар пойтахт жамоасининг яққол аутсайдер мақомида бўлиб тургани ундан юқорироқдагиларни бироз хотиржам қилиб қўйганди. Хавфли зонага яқин клублардан бири «Сўғдиёна» ҳам энди бор эътиборини кучлилар сафидаги ўрнини сақлаб қолишга қаратади.

Игорь Шквирин шогирдлари ҳали элитадаги «прописка»ларини расман чўздиришгани йўқ. Биз навбатдаги тур олдидан Жиззах жамоаси ҳужумчиси Ихтиёр Тошпўлатов билан суҳбат уюштирдик.

- Ихтиёр, «Сўғдиёна» мавсумни омадсиз ўтказяпти. Клубда бунинг сабаблари муҳокама қилиняптими?

- Ҳақиқатан ҳам, жорий йил жамоамиз кўнгилдагидек ўйин намо-йиш эта олмаяпти. Бунинг натижасида турнир жадвалидаги ҳолатимиз ҳавас қилмайдиган даражага келиб қолди. Ҳар бир учрашувдан кейин сиз айтган муҳокамалар бўлади. Йўл қўйилган хато ва камчиликлар таҳлил қилинади.

- Ўша муҳокамаларда мағлубият ва дурангларнинг сабаблари ўрганиляптими?

- Албатта, мураббийлар ҳар бир деталга тўхталишади. Ҳамма айб ўзимизда. Юзага келтирилаётган қулай вазиятларни голга айлантира олмаяпмиз.

- Мавсумни Даврон Файзиев билан бошлаб, Игорь Шквирин бошчилигида давом эттиряпсизлар. Бу мураббийнинг футбол фалсафаси қандай экан?

- Игорь Анатольевич кўпроқ паслар ёрдамида ўйин ташкил этишга эътибор қаратади. Шунингдек, футболчилардан тўпни назорат қилиш ва жамоадошига аниқ етказиб беришни талаб қилади.

- Футболчилар қисқа фурсатда янги талабларга мослашиб олишдими?

- Ҳа, ҳаммаси жойида, кўникдик.

- Маош масаласида муаммо йўқми?

- Вақтида бўлмаса ҳам бериб туришибди.

- Шу жиҳат ҳам жамоанинг ўйинига салбий таъсир ўтказмаяптимикан?

- Агар маошлар вақтида бериб турилса, футболчилар майдонга юқори кайфиятда тушишади. Шахсан мен ўйинга унчалик таъсири ўтказмаса керак, деб ўйлайман.

- «Обод»нинг олий лигадан четлатилганига муносабатингиз қандай?

- Тўғриси, бундан бироз ранжидим. Чунки жамоада истеъдодли ёшлар бор эди. Мавсум якунига етаётган бир паллада улар энди қаерда тўп суришади?

- ПФЛнинг қарори тўғри бўлдими ёки жамоани истисно тариқасида мавсум охиригача олий лигада қолдириш керакмиди?

- Менимча, шундай йўл тутишса, зиён қилмасди. Лекин ПФЛ қарор чиқариб бўлди, энди уни ҳеч ким ўзгартира олмайди.

- «Сўғдиёна» ҳали хавфли зонани тарк этиб улгургани йўқ. Жамоа кучлилар сафида қолишни уддалай оладими?

- Насиб қилса, албатта, қоламиз. Шунга интиляпмиз.

- Шартномангиз муддати қачон якунланади?

- Шу йилнинг декабрь ойида.

- Сизни келаси мавсум бошқа жамоада кўриб қолсак, бундан ажабланмаймиз...

- Таклифлар бўлса, уларни кўриб чиқишга тайёрман. Лекин ҳозир бор эътиборим «Сўғдиёна»нинг ўйинларига қаратилган. Қолган учрашувларда ижобий натижага эришиб, кучлилар сафидаги ўрнимизни сақлашимиз лозим.

- Фаолиятингиз давомида сизга келишилган ўйинларда иштирок этиш таклифини беришганми?

- Йўқ, бундай ҳолатлар бўлмаган. Таклиф тушса ҳам, жавобим тайин. Шуни ишонч билан айта оламанки, ҳозиргача келишилган ўйинларда умуман иштирок этмаганман.

- Олий лигада сиз тўп сурадиган амплуадаги энг кучли футболчилар сифатида кимларни айтган бўлардингиз?

- «Локомотив»дан Марат Бикмаев, «Насаф»дан Драган Черан, ўзимиздан эса Санжар Рашидов.


маълумот учун

ИХТИЁР ТОШПЎЛАТОВ

Амплуаси: ҳужумчи

Клуби: «Сўғдиёна»

Таҳсил олган жойи: Янгиер футбол интернати

Биринчи мураббийлари: Эргаш Шералиев, Беҳзод Муҳиддинов

Илк профессионал клуби: «Машъал»

Ҳавас қиладиган футболчиси: Криштиану Роналду

Мухлислик қиладиган жамоаси: «Реал Мадрид»

Яхши кўрган таоми: палов

Ёқтирган автомобиль русуми: «Каптива»

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика