Latest news

14:34"Манчестер Сити"га эгалик қиладиган "City Football Group" Ўзбекистонда ўз клубига эга бўлиши мумкин  3 14:06МЮ Онанани сотиб, италиялик дарвозабонни биринчи рақамга айлантирмоқчи  0 13:38Месси MLS юлдузлари ўйинида қатнашади  7 13:10"Барселона" футболчиси "Мальорка"га ўтишга яқин  2 12:18"Лас-Пальмас" футболчиси автоҳалокат оқибатида ҳаётдан кўз юмди  0 11:50Эдерсон миш-мишларга чек қўйди  0 11:23Челестини Файзуллаевнинг ЦСКАдаги тақдирини ҳал қилади  3 10:56“Ливерпуль“ Англия терма жамоаси ҳимоячиси борасида музокараларни бошлади  5 10:30Германия МТЖ ҳужумчиси фаолиятини “Бавария“да давом эттиришига яқин  0 10:06“Реал“ етакчиси операциядан сўнг қанча муддат футбол ўйнамаслиги маълум  25 09:40Тео Эрнандес “Ал Ҳилол“да қанча даромад қилиши маълум  3 09:18“Арсенал“ “Тоттенхэм“ қизиқаётган футболчини “илиб кетмоқчи“  0 08:52Янги келишувга кўра Роналдунинг “Ал Насср“даги маоши маълум  34 08:27Шомуродов келажаги борасида бир қарорга келди  21 08:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Реал" ва "Ал Ҳилол" кейинги босқичга йўл олди  9

Ихтиёр Тошпўлатов: "Катта футболни соғиндим" News

Ихтиёр Тошпўлатов: "Катта футболни соғиндим"

Икки ойлик танаффусдан сўнг "Машъал" клуби футболчиси Ихтиёр Тошпўлатов яна умумний гуруҳга қайтди.

Тошпўлатов билан унинг бу йилги фаолияти борасида суҳбатлашдик.

- Ихтиёр, бу йилги мавсум сиз учун қандай ўтмоқда?

Қишги йиғинни Жиззахнинг "Сўғдиёна" клубида ўтказдим. Сўнгги кунларда жиззахликлар ижарага олишни истамагани учун яна "Машъал"га қайтдим. Мавсумнинг бошида асосий таркибга киришим учун муаммолар бўлди. Қишғи йиғинда бирга бўлмаганим панд берди. Кейинчалик таркибда ўйнай бошладим ва ёмон ўйин кўрсатмадим деган умиддаман. 12-турда "Локомотив" билан ўйинда жароҳат олдим ва икки ой машғулотларсиз қолдим. Ҳозирда умумий гуруҳга қайтдим. Умуман олганда ярим мавсумдан тўла кўнглим тўлди дея олмайман.

- Бу орада сиз Олимпия терма жамоасидан ҳам таклиф олган эдингиз...

Дарҳақиқат , менда жароҳат бор вақтида таклиф келди. Бундан жуда хурсанд бўлдим. Яна 3 йилдан сўнг Ўзбекитон терма жамоаларидан таклиф олдим. Охирги марта Ўзбекистон ўсмирлар термасида ҳаракат қилган эдим. Бу менга жуда катта ишонч бағишлади. Энди эртароқ сафга қайтиш учун жиддий ишлаяпман. Футболга қайтишни ва ўйнашни соғиндим.

- Сизга мураббий Олий лигада кўп ҳам ишонч билдиргани йўқ? Бунинг сабаби нимада деб ўйлайсиз?


Бу мураббийни истаги ва унинг хоҳиши. Балки мен мураббий кутган даражада ўйин кўрсатмагандирман. Айбни ўзимдан қидирсам тўғри бўлади. Ҳар бир ўйин оғир кечмоқда шу боис мураббий энг кучлиларга ишонмоқда.

- Жамоанинг бу йилдаги салбий натижаларига нималар сабаб бўлмоқда?


Жамоавий ўйин ва аҳиллик йўқ. Шу боис кўп ўйинларда бу панд бермоқда. Иккинчи даврани ҳам кутилганидек бошлай олмадик. Кейинги учрашувларда бу вазиятдан чиқиб кетиш учун ҳаракат қиламиз.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика