Latest news

09:05"Реал Мадрид" юлдузи ҳам жароҳат олди  1 08:36"Барселона" футболчиси терма жамоа сафида жароҳат олди  0 08:14Сон Хин Мин рекорд ўрнатди  7 07:35Ўсмирларимиз бугун Туркияга қарши "Жар"да майдонга тушади  1 01:42ЖЧ-2026 саралаши. Украина Исландияда супер ғалаба қайд этди, Германия, Франциядан голлар шодаси ва бошқа натижалар  3 01:15Амир Галенои: "Жаҳон чемпионати олдидан бизга катта тажриба бўлди"  6 00:57Сон Хён Мин рекордчига айланди  3 00:31ЖЧ-2026 олдидан Бразилия Карло Анчелотти билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:05Ўртоқлик ўйини. Россия Эронни мағлуб қилди  13 23:45"Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини ижарага бериб юбормоқчи  0 23:06Расман: Ноябрь ойида Ўзбекистон Мисрга қарши ўйнайди  12 22:55Холанд фаолиятида 4-марта АПЛда ой футболчиси бўлди  0 22:29Алексис Мак Аллистер ЖЧ-2026 ғолибини тахмин қилди  6 21:58Ўзбекистон термаси собиқ бош мураббийи: "Каннавародан кўра Кападзе термага кўпроқ мос эди"  36 21:44Жамолиддин Раҳматуллаев: "Ишлашимиз керак бўлган жиҳатлар кўп"  0

Ихтиёр Каримов: “Шўртан”да ички муҳит ажойиб" News

Ихтиёр Каримов: “Шўртан”да ички муҳит ажойиб"

Миллий чемпионатимизнинг иккинчи давра баҳсларига кенг қамровда тайёргарлик кўрган ғузорликлар учрашувларни кўтаринки руҳда ўтказишмоқда.

Бундан “оқ бўрилар” ишқибозлари ҳам жонланиб қолишди. Шундан “Бунёдкор”га қарши ўйинда стадионга мухлислар ташрифи кўпайди.

Бу ўйинда “Қалдирғоч”ларга ҳам очко жуда зарур эди. Лекин бунинг учун “Шўртан”ни таслим этишлари талаб этиларди. Бироқ ўз майдонларида ҳар қандай рақибни қийин аҳволга солиб қўядиган ғузорликларга “Бунёдкор” етарлича ташвиш туғдира олди. Умуман олганда, ўйин икки жамоа учун ҳам осон кечгани йўқ.  Жамоалар жангавор дурангга рози бўлишди. Учрашув якунидан кейин “Шуртан” жамоаси бошлиғи Ихтиёр Каримов билан қисқача суҳбат қурдик.

– “Шўртан”да ички муҳит қандай?


– Кўриб турганингиздек, ажойиб, кўз тегмасин, футболчилар бир оиладек, иноқ.

– Иккинчи даврада голкипер Темур Жўраев жамоани нега тарк этди?


– Жўраевнинг соғлиғи юзасидан муаммоси бор эди ва оилавий шароитлари инобатга олиниб, ўзаро келишилган ҳолда ўзаро тузилган шартномани бекор қилдик.

– Қаршилик ҳужумчи Ботир Қодирқулов жароҳатдан бутунлай фориғ бўлдими?

– Ботирнинг  оёғида жиддий жароҳати бор эди, афсуски  биринчи қилинган жарроҳлик амалиёти самарали чиқмади яқинда яна Қаршида қайта жарроҳлик столига ётқизилди.

– Жамол Отақулов яна “Шўртан”га қайтдими?

– Биринчи давра якунлангандан сўнг Отақуловни ижарага қўйгандик , бошқа клублардан таклиф бўлмаганлиги учун, иккинчи даврадан яна клуб ихтиёрига қайтди. Раҳбарият футболчига имконият эшигини очиб берди, айни пайтда Отақулов даволанишда. Ўйлайманки иқтидорли ҳимоячи асосий таркибда ўйнаб, олдинги барқарор ўйинларини намойиш этади.

Фахриддин ЧОРИЕВ суҳбатлашди.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика