Latest news

20:01"Челси" "Ювентус" етакчиси учун 66 млн евро таклиф этди ва рад жавобини олди  0 19:39Гвардиола Родрининг янги жароҳати ҳақида: "Биз унга ғамхўрлик қилишга ҳаракат қилдик, аммо бўлар иш бўлди"  1 19:16Шенсни "Барселона"да биринчи марта мағлубиятга учради   1 18:55Уругвай терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўйин учун қайдномаси маълум  17 18:27Ўзбекистон терма жамоаси машғулотларга киришди   13 18:16Алонсо Килиан Мбаппе жароҳат олганини маълум қилди  5 17:51Вальверде Ўзбекистон билан ўйинда қатнашмайдими?  0 17:24Фабио Каннаваро: "Шуни айта оламанки, мунидалдаги темп шунчаки даҳшатли" (матбуот анжумани)  51 17:16Ўзбекистонда ФИФАнинг Марказий Осиёдаги офиси иш бошлайди  2 17:07ЎФА Лёв ва Бенту билан музокаралар ўтказганини очиқлади  3 16:39"Эвертон" япониялик ярим ҳимоячини сотиб олмоқчи  0 16:18Расман: Фабио Каннаваро – Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи!  52 15:52Конте: "Бу йил "Наполи" учун қийин бўлади"  2 15:23Гвардиола: "Умид қиламанки, футболчилар терма жамоадан соғлом қайтишади"  0 14:55"Сўғдиёна" Ғузорда "Шўртан" устидан ғалабани тантана қилган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0

Ихтиёр Каримов: “Обод” аутсайдер эмас" News

Ихтиёр Каримов: “Обод” аутсайдер эмас"

"Шўртан" бош мураббийи Ихтиёр Каримов "Обод"га қарши ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди:
“Пойтахт жамоасини деярли ташкил топган вақтидан буён биламиз ва кузатиб келамиз, десам муболаға бўлмайди. 2014 йилги мавсумда эса ушбу рақиб билан биринчи лига баҳсларида бир-биримизга қарши ўйнаганмиз.

“Обод” жамоаси ўз таркибига ўшанда ҳам, ҳозир ҳам ғайратли ва шижоатли йигитларни жамлаган эди. Қисқа вақт ичида биринчи лигада муваффақиятли иштирок этиб, мамлакат футболининг юқори элитасига йўл олган жамоа Олий лига ўйинларда ҳам ёмон иштирок этмаяпти. Мухлису мутахассисларда ҳам ижобий таассуротлар ўйғотмоқда. Гарчи, айни пайтда турнир жадвалида сўнгги поғонадан жой эгаллаб турган бўлса-да, мен навбатдаги рақибимизни аутсайдерлар қаторига қўшмаган бўлардим. Ва шундан келиб чиққан ҳолда, бошқа жамоалар қаторида “Обод”га ҳам ҳурматимизни сақлаб қоламиз.  

“Шўртан” ҳақида гапирадиган бўлсам, йигитларимизнинг кайфияти яхши. Айниқса, кейинги турлардаги мазмунли ўйинларимиз ва муҳим ғалабаларимиз футболчиларимиз кучига куч қўшмоқда ва ўз имкониятларига бўлган ишончни янада мустаҳкамлаб бормоқда. Бу ҳолат эса бугунги учрашув олдидан шогирдларим руҳиятига ижобий таъсир кўрсатиши шубҳасиз. Тошкентдан муҳим очколар билан қайтиш ниятидамиз, - дейди Ихтиёр Каримов.

“Шўртан” ПФК матбуот хизмати
Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика