Latest news

01:44Миржалол Қосимов: "Вазиятлар, шижоат ва ўйинимизда маъно бор. Дурангга мос ўйинда мағлуб бўлдик"  0 01:19Педру Морейра: "Рақибдан кучлироқ эдик ва натижа адолатли бўлди"  1 00:08U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонини йирик ҳисобда енгиб, гуруҳ босқичини пешқадам сифатида якунлади  48 23:44Рўзиқул Бердиев: "Навбатдаги босқич масаласи кейинги ўйинлардаги натижаларимизга боғлиқ"  1 23:15ЕЧЛ. "Барселона" – "Боруссия Д". Таркиблар аниқ!  108 23:07ЕЧЛ. ПСЖ – "Астон Вилла". Таркиблар аниқ!  24 22:45Тимур Султонов: "Насаф" каби жамоалар билан ўйнаш бизга катта тажриба бўлади"  0 22:40Салоҳ “Ливерпул”да қолади! (Фабрицио Романо)  4 21:59Ўзбекистон футзал терма жамоаси эртага йиғинга киришади  0 21:25Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" ОКМКни мағлубиятга учратди. Сергеевдан ғалаба голи  36 21:15U-17 Осиё кубоги. Саудия Арабистони – Ўзбекистон. Бошланғич таркиблар аниқ!  6 20:41Келаси мавсумдан ЕЧЛ плей-офф босқичида экстра-таймлардан воз кечилиши борасидаги хабарлар ўз тасдиғини топмади  2 20:21Кобби Майну сафга қайтди  1 19:55Ўзбекистон кубоги. "Насаф" - "Навоий ФА" 5:1  12 19:10Ўзбекистон кубоги. "Хоразм" қўшиб берилган дақиқаларда 2та гол уриб, камбэк ижро қилди  2

Ихор Корсун: "Турнир давомида бизни қўллаб-қувватлаб турган ўзбекистонлик ва қозоғистонлик мухлисларга миннатдорчилик билдираман" News

Ихор Корсун: "Турнир давомида бизни қўллаб-қувватлаб турган ўзбекистонлик ва қозоғистонлик мухлисларга миннатдорчилик билдираман"

Футзал бўйича жаҳон чемпионати 3-ўрин учун Францияга қарши ўйиндан сўнг (7:1) Украина терма жамоаси аъзоси Ихор Корсун сайтимизга интервью берди.

"Францияга қарши ўйинда ғалаба қозониб, бронза медалларини қўлга киритганимиздан хурсандман. Бу Украина учун тарихий натижа ҳисобланади. 

Учинчи ўрин учун ўйиндаги ғалаба қадрлироқми ёки финалдаги мағлубият? Қийин савол. Финалда иштирок этишни ҳам хоҳлардим, лекин бугун ғалаба қозонганимиздан кўпроқ хурсандман. 

Жаҳон чемпионатида барча ўйин қийин ўтди. Совриндорлар қаторидан ўрин олишимизда мухлисларимизнинг ўрни ҳам беқиёс. Қолаверса, турнир давомида бизни қўллаб-қувватлаб турган ўзбекистонлик ва қозоғистонлик томошабинларга ҳам миннатдорчилик билдираман", деди Корсун.

Эслатиб ўтамиз, Украина жаҳон чемпионатида бронза медалларини қўлга киритиб, ўз тарихидаги энг яхши натижасини қайд этди.


Оқил Абдубарноев суҳбатлашди.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика