Latest news

16:50"Манчестер Юнайтед" "Палмейрас" ярим ҳимоячисини нишонга олди  0 16:22Ракитич футболчилик фаолиятини якунлади  2 15:59Сон Хён Мин "Лос-Анжелес"га ўтишдан бош тортди  0 15:35"Насаф" ҳақоратли сўзлар ишлатган матбуот ходими вакилини ишдан бўшатди ва жамоатчиликдан узр сўради  16 15:20Расман: "Пахтакор" португалиялик бош мураббий ва унинг ассистентлари ҳамда бразилиялик легионер билан хайрлашди  9 14:57"Андижон" "Насаф" вакилининг ҳақорати юзасидан муносабат билдирди: клуб ПФЛдан чора кутмоқда  20 14:42"Ал Аҳли" Мессини сотиб олмоқчи  1 14:18"Динамо" "Насаф" расмийсининг сўзлари бўйича баёнот берди  35 14:00Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида қайси жамоа ғолиб бўлади? Суперлига футболчилари тахмини  10 13:33Анвар Ҳожимирзаев: "Ўйин сўнгида омад "Насаф" томонда бўлди"  7 13:18Абдувоҳид Неъматов: "Бундай катта ўйинда VAR йўқлиги бироз ноқулайлик туғдирди"  3 13:04107 километрлик ланъат ёхуд "Динамо" - "Насаф" учрашувига нега КТС келмади?   52 12:52БУМ! Ўзбекистон Уругвай билан ўртоқлик ўйини ўтказади  26 12:37"Динамо" – "Насаф" учрашувида пенальти бормиди? Экспертимиз жавоб беради  15 12:18Акмал Мозговой: "Фаолиятимда янги саҳифани очишга қарор қилдим"  9

Иван Йованович: "2016 йилнинг 4 май куни "Ал Наср" учун жуда муҳим сана бўлди" News

Иван Йованович: "2016 йилнинг 4 май куни "Ал Наср" учун жуда муҳим сана бўлди"

"Локомотив" ва "Ал Наср" ўртасидаги ўйиндан кейинги матбуот анжуманида меҳмонлар устози Иван Йованович иштирок этди.

"2016 йилнинг 4 май куни "Ал Наср" учун жуда муҳим сана бўлди. Биз ўз тарихимизда биринчи маротаба Чемпионлар лигасининг нимчорак финалига чиқдик. Бўлиб ўтган 6 ўйин шуни кўрсатдики, жамоамиз кейинги босқичга муносиб равишда чиқди. Бугун тўпга эгалик қилишни ёқтирадиган жамоа билан ўйнадик. Рақибга бўш зона бермадик ва уларнинг қарши ҳужумини ҳам олдини олдик. Учрашувдан олдин иккала жамоада ҳам босим бор эди. Чунки бу клублар кейинги босқичга чиқишни жуда истаётганди. Футболчиларимни ушбу муваффақият билан табриклайман. Жамоамиз Осиёнинг энг яхши 16 клубидан бирига айланганидан хурсандман. "Локомотив"га кейинги босқичда омад тилайман.

Тўпга эгалик қилишга уста жамоага қаршилар кўплаб ҳужум ташкил қилиш қийин. Шу сабабли бугун голли имкониятлар яратишда қийналдик.

Гуруҳимизда жуда кучли жамоалар йиғилганди. Бу жамоаларга қарши ҳеч қайси баҳсда етакчи эмасдик, аммо кейинги босқичга йўл олдик. Кейинги учрашувларда ҳам фаворит бўлмасакда ғалабага умид қиламиз. Кейинги босқичда аутсайдер сифатида қарашса ҳам биз зафар қозонишга интиламиз" - дейди мураббий.


Нилмар: "Мен учун ва жамоа Осиё Чемпионлар лигасининг кейинги босиқичига чиқиш жуда муҳим. Шу сабабли бу муваффақиятдан хурсандман.

"Локомотив" сафида алоҳида бир футболчини ажратиб кўрсата олмайман. Ҳимоя бир бутун бўлиб ўйнади. Шу сабабли рақиб жамоанинг ҳар бир ўйинчисини кучли дейиш мумкин".



Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика