Latest news

10:13Миржалол Қосимов: "ФИФА кунлари жамоамиз фойдасига ишламади"  0 09:30Саудия Арабистони? Месси келажаги борасида бир қарорга келди  2 09:04Мирко Еличич: “Учрашувда омадимиз келмади, лекин ўйинимиздан қониқдим“  0 08:35Янги мавсум совриндорлари катта миқдордаги пулга эга бўлишади. ЎФФ Ижроия қўмитасининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди  3 08:02Суперлига. Бугун 13-тур давом эттирилади  2 07:40Суперлига. "Навбаҳор" ОКМК устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди, иккала жамоанинг биттадан голи ҳисобга олинмади  2 07:3040 ёшли Касорланинг голи “Овьедо“га 24 йиллик танаффусдан сўнг Ла Лига йўлланмасини қўлга киритишда ёрдам берди  2 03:46Сергей Лебедев: "Биз вақтни чўзганимиз йўқ"  1 02:00КЖЧ. "Интер" ва "Урава Ред Даймондс" ўртасидаги ўйин тақдирини 90+2 дақиқада урилган гол ҳал қилди  28 00:03"Арсенал" бир сабабга кўра "Реал"дан Родригони сотиб ололмаслиги мумкин  9 23:11КЖЧ. "Боруссия Дортмунд" ва "Мамелоди Сандаунз" ўртасидаги ўйинда еттита гол урилди  0 22:43Фоден мураббий бўлишни хоҳлайди  1 22:03Суперлига. "Навбаҳор" Наманганда ОКМКни йирик ҳисобда мағлуб этди ва жадвалдаги очколар фарқини қисқартириб олди  88 21:38"Милан" ёш испан футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 20:48"Барселона" чемпионлик учун қанча мукофот пули тўлаши маълум бўлди  20

Иван Нагаев: "Ишончсиз голдан ишончлироқ пенальти яхши эди" News

Иван Нагаев: "Ишончсиз голдан ишончлироқ пенальти яхши эди"

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Иван Нагаев билан ЖЧ-2014 плей-оффдаги Иорданияга қарши учрашув ва бошқа мавзулар бўйича қисқа суҳбатлашдик.
- Ваня терма жамоамиз энди Бразилиядаги Жаҳон чемпионатига бора олмайди. Бунинг сабабларини қандай изоҳлаган бўлар эдингиз?
- Бу Футбол ва унда барча нарса бўлиши мумкин. Биз ҳаммадан ҳам кўпроқ Бразилияга боришни истаган эдик. Жаҳон чемпионатида иштирок этишга муносиб эдик. Фақат омад етишмади. Сабаби ҳақида айтадиган бўлсак бунда мураббий ёки битта ҳужумчини айблаб бўлмайди. Мағлуб бўлдикми демак ҳамма айбдор. Ҳамма ҳужумчини айблайди ва бу қайсидир маънода тўғри. Бир тарафдан олиб қарасак одатда ҳужумчига тўп ҳатто дарвозабондан ҳам камроқ етиб келади ва якуний нуқта фақат сизга қаратилади. Сабаб сифатида фақат мен ўзим йўл қўйган хатони айтишим мумкин. Бошқаларга изоҳ бера олмайман.

- Айнан сизнинг хатоингиз бир вазиятда кўзга ташланди. Мақсад пенальти ишлаш эдими?
- Хатоимни тан оламан. Шу вазиятда мен гол уришим ҳам мумкин эди деб ўйларсиз лекин менда бундай ҳолат эмасди. Мен тўпга жуда ноқулай етиб борган эдим ва устига устак қулаётган пайтим рақиб оёғи менга тегди. Пенальти бор эди дея олмайман. Агар менга рақиб тегмаганда ҳам ўзи мувозанатни йўқотиб бўлган эдим. Тезликдан ўзимни тўхтатиб қола билмаган эдим. Бир тарафдан очиғини айтадиган бўлсак пенальти ишлашни ҳам мақсад қилган эдим лекин айна шу вазият учун эмас. Голдан кўра пенальти ишончлироқ бўладиган вазиятда эдим. Ишончсиз голдан ишончлироқ пенальти яхши эди. Гол учун шусиз ҳам имкониятим кам эди. Балки олдинда икки киши ўйнаганимда осонроқ бўлиши мумкин эди лекин бу мураббийни тактикаси ва буни муҳокама қилмаймиз.

- Унда тактика учун бошқа мураббийини номзодини айта оласизми?
- Ҳозир терма жамоамиз учун энг муносиб вариант Қосимов кўрилган ва биз фақат майдонда ҳаракат қиламиз. Мен профессионалман ва мураббий танламайман.  

- Иорданияга қарши сафарда бўлган учрашувда сизда хужжатлар билан боғлиқ муаммо юзага келди. Шунга қарамай сиз аеропортгача терма жамоа билан боргансиз ва сўнг қайтгансиз? Бу борада қандай муаммо юзага келганди?
-  Ўйлашимча ҳаракат қилганда ҳал бўладиган нарса эди. Шу боис аеропортгача бирга келгандик. Фақатгина сўнгги сониялардагина ҳал бўлмаганини айтишди.

- Ҳал бўладиган муаммо бўлса нега ҳаракат қилишмади?
- Бунисини эса билмадим. Шуни айтишим керакки ЖЧ учун ҳамма бирдек ҳаракат қилиш керак эди ва энди кеч. Тайёргарликни энди бошлаш керак. Ҳамма ўзи ишини бажарсагина мақсадга эришамиз.

- "Локомотив" чемпионлик учун курашмоқда. Бунга жамоанинг салоҳияти етадими?
- Албатта етади. Жамоада ҳамма тажрибали ўйинчилар йиғилган. Мақсад ҳам фақат чемпионлик бўлиш ва ОЧЛда ўйнашдир.

- Ҳозирда жамоангизда ҳужум борасида рақобат деярли йўқ. Ҳужумда сиз ва Шадрин. Бу футболчининг савиясига таъсир ўтказмайдими?
- Бу тўғри фикр лекин, Фарҳод Тожиев кутилмаганда жароҳат олди, Зайниддин Тожиев бошқа жамоани танлади. Шунга қарамай ўз савиямизни ошиб бораверамиз. Тўхтаб қолмоқчи эмасмиз. Ҳужумчисиз ҳам ўйнаш мумкинлигини Испания исботлаган ва биз учун жамоадан доимий ўрин кафолатланмаган.


Ҳумоюн Давуров суҳбатлашди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика