Latest news

09:52"Реал Мадрид" 20 ёшли ҳужумчи учун 100 миллион беришга тайёр  0 09:24МЮ раҳбарияти Маркус Решфордни "Барселона"га ижарага берганидан пушаймон  1 08:55"Реал" футболчиси: "Рақсга туш ва ҳеч қачон тўхтама"  2 08:27Трент Александер-Арнолд "Ливерпул"га қайтиши мумкин — Mirror  4 07:58Аутсайдерни мағлуб эта олмаган Микел Артета ўйиндан сўнг нималар деди?  7 07:30Чемпионлар Лигаси 1/16 финалининг биринчи ўйинлари якунлари бўйича “Ҳафта ўйинчиси” мукофотига номзодлар эълон қилинди  8 07:01Ахбор Имомхўжаевнинг ёрқин хотирасига бағишланади: "10000 метр баландликда уюштирилган интервью"  0 03:10ЕЧЛ. ​"Будё Глимт" бу сафар ўз уйида "Интер"нинг тазирини берди, "Атлетико"да дуранг, "Байер"да ғалаба  9 03:05ОЧЛ 2. "Ал Аҳли" ва "Ал Насср" ўз уйларидаги учрашувларда ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олишди  2 03:05АПЛ. "Арсенал" аутсайдерни мағлуб қила олмади ва ўта муҳим очколарни бой берди  19 01:33"Барселона" Рамазон ойига Ямал учун ўтган йилдаги каби махсус овқатланиш режасини ишлаб чиқди  3 00:45ЕЧЛ. "Ньюкасл Юнайтед" меҳмонда "Карабоғ"ни ўта йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  5 23:47Филиппе Коутиньо "Васко да Гама"ни тарк этади  12 23:08Ла Лигада ой ўйинчиси бўлиш учун номзодлар эълон қилинди  1 22:33"Шўртан" назорат учрашувида Қирғизистон клубини йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  2

Иван Бошкович: "Вақт чўзиш учун кўрсатма бермайман" News

Иван Бошкович: "Вақт чўзиш учун кўрсатма бермайман"

Coca Cola Суперлигаси 16-тури доирасида "Нефтчи"га қарши ўйиндан кейин "Сўғдиёна" бош мураббийи Иван Бошкович ўз фикрларини билдирди.


- Бугун ўйиннинг сўнгигача томонлар жанговарликни ушлаб туришди. Нафақат футболчи ва мураббийлар, балки, мухлислар ҳам ўзига ҳос босимни ҳис қилиб туришди. Ўз навбатида чиройли футбол ҳам бўлди. Биз натижа учун ҳам ўйнай олишимизни кўрсата олдик. Биринчи бўлимни яхши ўтказдик, вазиятлар яратдик, гол уришимиз мумкин эди. Иккинчи бўлимда эса рақиблар босим уюштиришини билгандик. Жарима майдончамизда кўплаб тўп узатишлар бўлди, ҳавода тўп учун курашлар кўп амалга оширилди. Ўйин якунида гол уришга улгурмай қолдик. Бу мағлубиятсиз сериямиздаги муҳим очколардан бири ҳисобланади. "Нефтчи" ҳам кучли жамоа эканлигини, сўнгги сонияларгача ўз мақсади, балки, чемпионлик учун ҳам кураша олишини кўрсатмоқда. Мухлисларга ҳам офарин, улар жамоасига ёрдам бериб туришди. Яхши ўйин кўрсатгани учун икки жамоа футболчиларига раҳмат айтаман.

- Ўйиннинг биринчи бўлимида ҳакам билан кўп тортишдингиз. Ҳакамлик ҳақида ҳулосангиз қандай?

- Албатта, майдонда доимо эмоциялар билан бўламиз. Баъзида барчасини ҳам обьектив тарзда кўрмаслигимиз мумкин. Тўғриси, футболчиларимнинг кўп сариқ карточка олаётганидан бироз хафа бўлдим. Сариқлар эса тўпланиб, бирор футболчининг навбатдаги ўйинда қатнашмаслигига сабаб бўлади. Ҳакамларнинг ўз қўмитаси бор. Улар ўйинни кўриб чиқадилар ва профессионал тарзда муҳокама қиладилар. Қонун бор, унга риоя қилиш керак. 

- Зенан Займович оддий ҳолатда сариқ олди. Умуман олганда у сўнгги пайтларда кўп гол ураётганди. Бугун эса бундай бўлмади.

- Футболчиларга майдонда концентрация керак. У сариқ карточкага лойиқмиди ёки йўқ, билмайман. Ўзингиз билганингиздек, ўйин жуда асабий ўтди. Бундай пайтда доим ҳам ҳиссиётларни жиловлаб бўлмайди. Буларнинг барчаси футболда бўлиб турадиган ҳолатлар. Натижадан бугун қониқдим. Аммо бошқача олиб қараганда, бугун футбол байрами бўлди. 

- Сиз мураббийлик қиладиган жамоалар асосан вақт чўзмасди. Бугун илк марта бундай ҳолатни кўрдик.

- Барчаси ҳам Сиз ўйлагандек эмас. Йигитларга вақт чўзишни, ётиб олишни кўрсатма бермаганман. Бугун мухлислар кўп эди, шу сабабли икки жамоа ҳам фақатгина олдинга ўйнашга ҳаракат қилди. Жуда кўп курашлар бўлди. Биз динамик футбол ўйнашга ҳаракат қиламиз, вақт чўзишни истамаймиз. Барибир якунда натижа асосий ўринда бўлади. Шу сабабли футболчиларнинг ўзи баъзида темпни туширишга ҳаракат қилади. Ўтган ўйинлар давомида ўзимиз учун керакли дарсларни оляпмиз.

- Савол яна вақт чўзиш ҳақида. Жамоанинг кўплаб футболчилари, асосан легионерлари вақт чўзишда кўп иштирок этишди. Бунга мухлисларнинг реакцияси ҳам жуда оғир кўриниш олди. Сиз вақт чўзилишини кўрсатма бермадим, деб айтдингиз. Кейинги ўйинларда ҳам бундай ҳолатлар бўлиб туриши мумкинми?

- Биз шунчаки майдонда ётиб олмадик. Ҳакам эса сариқ карточка берди. Ўшанда жароҳат етказилиши мумкин бўлган ҳолат юзага келганди. Мухлислар ҳеч қачон рақиб томоннинг фикрига қўшилмайди. Келинг, қўмитага борамиз ва ўша ерда нималар бўлганини бирга кўрамиз. Ҳозир ҳакамлик билан шуғулланишни истамайман. Бизда ҳам ҳакамлик билан муаммолар бўлиб туради. Бироқ бундай нарсалар матбуот анжуманида муҳокама қилинмайди.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика