Latest news

01:18Муҳаммад Ҳакимов: "Тикланиб олишимиз керак"  1 00:18Сайфиддин Содиқов: "Бош мураббийимизнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  2 23:30U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама 6:1   3 23:12Расман: Ўзбекистон 1/16 финалда Хорватия билан ўйнайди  14 22:29Абубакир Шукуруллаев: "Энг муҳим ўйинимиз эди"  5 21:52Иброҳим Шокиров: "Барча дарвозабонлар пенальтига олиб келадиган хато қилаётганини кўрганман"  7 21:25Абдулмалик Анваров бошидан жароҳат олди  9 20:32U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади  168 20:11Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлиги ўйинларида 3-ўринни қўлга киритди  7 19:52Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди  54 19:34"Ливерпуль" "Брайтон" етакчисига даъвогар  4 19:09Роналду ЖЧ-2026 унинг учун сўнггиси бўлишини эълон қилди  9 18:39"Манчестер Юнайтед" Шешконинг жароҳати жиддийлигидан хавотирда  1 18:12U-17 Жаҳон чемпионати. Гуруҳдан чиқсак, ким билан ўйнаймиз?  29 17:44Кьеза Италия терма жамоасига чақирувдан бош тортдими?  3

Иван Бошкович: "Мен ҳар қандай рақибга қарши ғалаба учун ўйнайдиган мураббийман" News

Иван Бошкович: "Мен ҳар қандай рақибга қарши ғалаба учун ўйнайдиган мураббийман"

Суперлиганинг 15-тур баҳсларидан ўрин олган "Олимпик" - "Сўғдиёна" учрашувидан сўнг "Сўғдиёна" клуби бош мураббийи Иван Бошкович ўйин ҳақидаги фикрлари билан бўлишди.


- Ўйин ҳақида

- Ўзингиз кўрдингиз, ўйин жуда қизиқ бўлди. 6 та гол урилди. Бугун стадионга ташриф бўлган мухлислар биздан рози бўлди деб ўйлайман. Икки жамоа ҳам ғалаба учун ўйнади. Тўғри, ўзимиз истаган натижани қўлга кирита олмадик, лекин барибир ўйин қизиқарли бўлди. Нима бўлганда ҳам жуда эмоционал ва очиқ ўйин гувоҳига айландик. Ҳозир кўпроқ натижа ҳақида ўйлаяпман ва бироз эмоциядаман. Афсус, ғалаба қозона олмадик, лекин бу футбол.

- Жамоангиз бугун сиз истагандек ўйин намойиш этдими? Бугунги футболчиларингиз ҳаракатларидан қониқдингизми?

- Ҳа, биз кўп нарсани тўғри бажардик. Гол ўтказиб юборган вазиятларимизда хатога йўл қўйдик. Иккинчи голда, диққатсизлигимиз сабаб жазоландик. Иккинчи бўлимда очиқ ўйин бўлди, лекин иккинчи таймда анча тартибли ўйнадик.

- Митрович жамоани муқаррар голдан қутқариб қолди, агар ўша вазиятда гол бўлганида ўйин қандай кечиши мумкин эди?

- Вазиятлар кўп бўлди, диққатни бир жойга жамлай олмадик. Мен ҳар қандай рақибга қарши ғалаба учун ўйнайдиган мураббийман. Менинг фалсафам шундай. Мен "Сўғдиёна"га энди келганимда, менинг олдимга рақобатдош жамоа қуриш вазифаси қўйилган эди. Ҳозир эса, "Сўғдиёна" анча катта ўсишга эришди. Ҳозир, жамоам тўпни назорат қилиш, рақиб дарвозасига зарба бериш ва бошқа кўплаб жиҳатлар бўйича Суперлиганинг топ-3 жамоалари қаторида. Биз ҳужумкор футбол ўйнаш тарафдоримиз. Биз кўп таҳлил қиламиз ва шу сабаб ўз ўйинимизни яхшилашга интиламиз.

- Бугунги учрашувда ҳакамлар ўз қарорлари билан ўйин суръатига таъсир ўтказгандек...

- Мен ҳар доим тезкор ва динамик футбол тарафдориман. Ўйин сўнгида темпни бироз секинлаштиришимиз керак эди, лекин буни қила олмадик. Ҳакамларни назорат қиладиган ташкилот бор ва мен уларни муҳокама қилишни мантиқсиз деб ўйлайман. ВАР тизими бор, ундан фойдаланиш керак. ВАР бор, лекин "Сўғдиёна"нинг вазиятларида ҳеч ким ВАРдан ҳеч ким фойдаланмайди.

- "Сўғдиёна" жамоаси биринчи бўлимда беш дақиқа ичида иккита гол ўтказиб юборди. Футболчилар хотиржамликка берилгани бунга сабаб бўлдими?

- Рақиб стандарт вазиятларда тез ўйнади, биз эса секинлашиб қолган эдик. Иккинчи голда эса тактик хато бўлди. Иккинчи голда биз ўз режамизни буздик ва рақиб хатомизда фойдаланиб кетди.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика