Latest news

17:48Мундиалга саноқли кунлар қолди: Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг гуруҳдошлари таркиби аниқ!  1 17:40Суперлига. "Шўртан" – ОКМК. Таркиблар маълум  1 17:15Суперлига 27-турининг қолган учрашувлари 1 дақиқалик сукут билан бошланади  11 16:59"Динамо" "Хоразм" устидан ишончли ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 16:35Парагвай U-17 мураббийи: "Мундиални Ўзбекистонга қарши ўйин билан бошлаймиз. Бу мамлакатнинг қандай ютуқларга эришаётганидан хабардормиз"  5 16:08"Маракана" стадиони сотувга қўйилди  8 15:41"Нефтчи" қарзларини тўлади  6 15:15"Насаф" "Навбаҳор" билан дуранг ўйнаб, чемпионлик курашида қоқилган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 14:55"Насаф" мухлислари автоҳалокатга учради  25 14:34Винисиус Жуниорга асосий даъвогар маълум  3 13:47"Барселона" учун яхши янгилик. Жамоанинг асосий дарвозабони қайтишга яқин  3 13:16Скоулз ўғлини ўйлаб телевидениедан кетди  1 12:37Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи якуний таркиби эълон қилинди  16 12:06"Наполи" МЮнинг яна бир футболчисини жалб этмоқчи  5 11:35Виталий Денисов: "Гуруҳдан чиқишимизни истардим. Каннаворонинг мураббий сифатидаги порлаши Ўзбекистондан бошланади"  14

Иван Бошкович: "Майдоннинг ўти баланд эди? Бу баҳона бўла олмайди" News

Иван Бошкович: "Майдоннинг ўти баланд эди? Бу баҳона бўла олмайди"

Coca Cola Суперлиганинг 22-тури доирасида АГМКга қарши ўйиндан кейин "Бунёдкор" устози Иван Бошкович ўз фикрларини билдирди.


Ўйин ҳақида

— Илк навбатда АГМК жамоасини ғалаба билан табриклайман. Ўйлашимча, улар меҳнатига яраша ғалабага эришди. Биз ўз режаларимизни амалга ошира олмадик, аммо қўлдан келганча ҳаракат қилдик. Ўйлаган тактикаларимизни якунлашга АГМК жамоаси имкон бермади. Улар биринчи бўлимда стандартдан гол уришди, бу эса футболчиларимизга руҳан таъсир ўтказди. Иккинчи бўлимда ўйинни кучайтириш мақсадида ўзгаришлар амалга оширдик. Бироқ аксинча АГМК кўплаб имкониятлар яратганининг гувоҳига айландик. Аммо бу футбол, тўхтаб қолиш керак эмас. Ишлашда давом этиш зарур. Олдинда "Насаф"га қарши ўйин учун бир неча кун бор. Энди келгуси ўйинга тайёргарлик кўрамиз. 

— Ўйиндаги ўзгаришларнинг сабабини изоҳласангиз...

— Акбар Исматуллаев жароҳат олди, унинг қай даражада эканлигини ҳозир билмайман. Расулни эса тактик ўзгариш туфайли алмаштирдим. Чунки биз сўнгги 15 дақиқада стандартларга урғу беришга ҳаракат қилдик. 

— Нега "Бунёдкор" "Навбаҳор", "Металлург"га қаршилик қилган клубга эмас, бутунлай бошқа жамоага ўхшаб ҳаракат қилди?

— Менимча, ўйлаганларимизга АГМК йўл қўймади. Улар кучли ўйинчиларимизни қўриқлашди. бўш зонага очилишга имкон беришмади. Умуман олганда, йигитлардан мамнунман. 

— "Бунёдкор"га келганингиздан буён деярли барча чизиқда академия тарбияланувчиларига имкон берардингиз. Лекин ҳужумда Побулич ва Усмонали Исмоналиевларни кўряпмиз. Академияда ёш ҳужумчи йўқми? Побуличнинг трансферини хато десак бўладими?

— У бунга қадар нима сабабдан ўйнамаганини билмайман. Футболчи 6 ойдан буён ўйнамаяптими, демак, унинг жисмоний ҳолати олдингидек эмас. Бу ҳам ўз таъсирини ўтказади. Ким айтди, бизнинг академиямизда яхши ҳужумчилар йўқ деб. Бор! Судайсий Жўрабоев ўз дебютини амалга оширди, "Навбаҳор"га қарши ўйинда Улуғбек Кенжаев захирада ўтирди. Академиямиздаги футболчиларнинг катта қисми терма жамоаларда ҳам ўйнашади. Уларга ҳам имкон бериладиган вақт келади. Балки бугун улар кўниккан ўйнини кўрсата олишмагандир. Шу сабабли балансни топиб олиш керак. Улар катта футболчилар орқали ҳам яхши ўйин кўрсатишади. Ўтган ўйинларда ёшлар тажрибали футболчиларимизнинг маҳорати сабабли ҳам чиройли ўйнашди. Бу ўз-ўзидан тушунарли бўлганди. Бизда ёш,, иқтидорли футболчилар жуда кўп. Жамоа қўл остимда энди 4-ўйинини ўтказди. Барчанинг вақти келади, уларга ҳам ўйин амалиёти берилади. 

— Бугун иккала жамоа футболчилари ҳам стадионнинг ҳолатидан нолишди. Унга кўра, тўп унчалик яхши ҳаракатлангани йўқ. Бунга қандай фикр билдира оласиз?

— Бу муаммо эмас. Бу нарса ўйинга таъсир ўтказиши мумкин, лекин шу сабабли ўйин чиқди дейиш мумкин эмас. Ўйиндаги хатоларни бошқа томондан излаш керак. Балки ростдан ҳам майдон идеал ҳолатда бўлмагандир. Балки футболчилар шунчаки кучсиз ўйинга баҳона излашгандир. Лекин ҳозирги пайтда "Жар" стадиони Ўзбекистондаги энг яхшиларидан бири.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика