Latest news

23:45ЖЧ-2026га қуръа ташланмоқда  63 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  0 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  3 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3 19:59Таҳсин, Цигер, Ресан, Дориев... Championat.asia талқинида Суперлига-2025 легионерлар рамзий терма жамоаси  4 19:39Ҳаким Фузайлов: "30 тур ҳакамлар ҳақида гапирмадим"  16 19:13Отабек Нарзуллаев: "Энди Суперлигада қолиш учун курашмаймиз, кучли бешталик учун ҳаракат қиламиз"  4 18:57Эрон чемпионати. "Ўзбек дербиси"да кучлар тенг келди, Ўрунов ва Ашурматов тўлиқ ўйнади  0 18:28Александр Хомяков: "Курашишда давом этамиз"  8 18:00Сардор Рашидов — "Нефтчи", Искандеров ва Шомуродов ҳақида   4

Иван Бошкович "Локомотив"га қарши ўйинда Йовович асосий таркибда тушмаганини айтди News

Иван Бошкович "Локомотив"га қарши ўйинда Йовович асосий таркибда тушмаганини айтди

"Сўғдиёна" бош мураббийи Иван Бошкович "Локомотив"га қарши ўйиндан кейин матбуот анжуманида иштирок этди.


"Ўйин енгил ўтди дея олмайман. Биринчи бўлим биз кутгандек ўтмади. Ёмон ўйин кўрсатмадик, лекин йигитлар оддий хатолар қилишди. Айрим позицияларда пас оширишларда хатоликлар қилдик. Бундай хатолар бўлишини истамагандим. Биринчи бўлимда яхшироқ вазиятлар ҳам ярата олмадик. Иккинчи бўлимда позицион ўзгаришлар қилдик. Термадан қайтиб келган Йововични ҳам қийнамасликни истагандик. У бироз бетоб эди, шундай бўлса-да, жамоага ёрдам беришни истади, гол ҳам урди. Иккинчи бўлимда бутун бир жамоа яхши ўйнади, ўйинни қўша олдик. Прессингни, иштиёқни кучайтирдик, рақиб ярим майдонига тезда ўтишга ҳаракат қилдик. Шу орқали тўпни тезроқ ҳаракатлантирдик. Гол уриш учун етарлича вазиятлар ярата бошладик. Бу ғалаба биз учун муҳим бўлганди, чунки 2-ўрин учун ҳали имкониятларимиз бор. Медаллар учун охиригача курашиш керак. Мухлисларимиз ҳам ўйиндан мамнун бўлишди деб ўйлайман. Бугун нафақат ғалаба қозондик, балки, юқори даражали ўйин намойиш қилдик, бу мени хурсанд қилади. Йил бошидагидан кўра фарқ жуда катта. Таркибдаги барча футболчилар ўзгарган. Ҳамма ўйнамоқда, жамоага ёрдам бермоқда. Биз тўғри йўлдамиз деб ўйлайман", - деди Бошкович.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика