Latest news

19:49Манба: "Челси" Жексонни ижарага беради  0 19:40Суперлига. "Нефтчи" – "Машъал" 1:0 (матнли трансляция)  13 19:20Жо Коул АПЛ мавсум фаворитини айтди  1 19:13Суперлига. "Бухоро" – "Қўқон-1912". Таркиблар эълон қилинди  2 18:46"Наполи" Довбикни сотиб олмоқчи  1 18:21Лукаку: "Жароҳатлар – футболнинг бир қисми"  0 17:312 ўриндиққа 3 одам  5 17:19"Аяччо" банкротлик жараёнини бошлади  2 17:00“Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун НАҚД ПУЛда 1 млрд сўмгача кредит ажратади  7 16:29"Челси" учинчи либосини тақдим этди  1 16:00Марказий Осиё. "Қайрат" ютқазди, "Истиқлол" кубокдан чиқиб кетди, ўзбекистонлик Марадона эса топ-ассистентлардан бирига айланди  1 15:45Павар "Интер"дан кетиши мумкин: Франция ёки Саудия Арабистони?  0 15:16"Қайрат" "Селтик" тўсиғидан ўтса, неча миллион доллар ишлаб олади?  8 15:09"Барселона" футболчиси клуб билан шартномани бекор қилишга келишиб олди  0 14:4143 ёшигача тўп тепган, Ўзбекистоннинг икки карра энг яхши футболчиси Павел Бугало 51 ёшда  4

Иван Бошкович: "Бугунги захирадан майдонга тушган барча футболчилар ўйинни кучайтиришди" News

Иван Бошкович: "Бугунги захирадан майдонга тушган барча футболчилар ўйинни кучайтиришди"

Coca Cola Суперлигаси 10-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" – "Турон" учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Иван Бошкович матбуот анжуманида қатнашди.

Ўйин ҳақида

- Бугун иккита гол уриб, ҳақли равишда ғалаба қозондик. Ҳамма йигитларни ғалаба билан табриклайман.

- Зенан Займович сиз келгунингизга қадар голлар урмаётганди, сиз келгандан кейин эса мана дубль қайд этди. Займович ҳақидаги фикрингиз?

- Ҳамма футболчиларда форма бўлади. Ҳар доим ҳам бир хил ўйнаб бўлмайди. Биз мураббийлар барча футболчиларга ёрдам бериш ва ўз даражаларида ўйнай олишларида кўмаклашиш учун шу ердамиз. Биздаги барча ўйинчилар жуда юқори даражаги футболчилардир. Олдин ҳам буни айтганман. Барча мураббийлар штаби аъзолари бу каби ўйинчилар билан ишлашдан завқ олишяпти. Менимча, биз бундан ҳам яхшироқ бўла оламиз. Тўхтаб қолиш керак эмас. 

- Бу ўйиндаги таркибни кейинги ўйинда ҳам сақлаб қоласизми?

- Бугунги ўйинда захирадан майдонга тушган барча футболчилар ўйинни кучайтиришди. Ҳамма ўйинчиларим мен учун жуда муҳим. Ҳар доим қайтараман, барча ўйинчиларда майдонга тушишга имконият бор. Захирадан майдонга тушаётган ҳар бир футболчи ўйинни кучайтириши лозимлигини билиши керак. Мен учун барча ўйинчиларим асосий 11 талик таркиб учун номзод ҳисобланишади. Мен мураббий сифатида ким майдонга тушса ҳам, ўйин услуби ўзгармасдан қолишини истайман. Ким захирадан ўйинга қўшилса ҳам жамоа ўйини яхшироқ томонга ўзгариши керак.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика