Latest news

12:36"Қўқон-1912" сўнгги дақиқаларда иккита гол уриб, "Навбаҳор"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 11:18Варди - А Сериядаги илк голи ҳақида: "Бахтдан еттинчи осмондаман!"  0 10:48"Бавария" топ-5 лига клублар орасида тарихдаги энг яхши натижани қайд этди   9 10:15Бруну Фернандеш: "Криштиану билан вазият, Саудия Арабистони ва бошқа ҳамма нарса ҳақида гаплашдим"  3 09:44Роналду қандай қилиб, 40 ёшда ҳам яхши спорт формасини ушлаб тургани ҳақида гапирди  3 09:1538 ёшли Жейми Варди А Серияда дебют голини урди  2 09:12"Реал Мадрид" ва "Барселона". Эҳтимолий таркиблар ва бугун жамоага ёрдам бера олмайдиган футболчилар билан танишинг  11 08:46"Манчестер Юнайтед" афсонаси АПЛ шон-шуҳрат залидан жой олди  1 08:15Суперлига. Бугун Олмалиқда турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  12 07:48Бугун "Эл Классико"! "Реал" ва "Барселона"нинг бугунги учрашув қайдномаси билан танишинг  19 06:55Суперлига. "Қўқон-1912" – "Навбаҳор" 2:0  0 02:14АПЛ. "Брентфорд" ва "Ливерпуль" ўртасидаги шиддатли баҳсда дарвозаларга 5 та тўп киритилди  14 02:06Баҳрайн — 2025. III Осиё ўйинлари. Ўзбекистон Хитой билан дуранг ўйнади  4 01:42Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Насср" меҳмонда "Ал Хазем"ни енгди, Феликс ва Роналдудан гол  1 00:44Бундеслига. "Бавария" ва "Боруссия Дортмунд"да ғалаба  1

Иван Бошкович: "90 дақиқа ўйинни назорат қилишнинг иложи йўқ. Мақсадимиз ҳар бир рақибни мағлубиятга учратиш" News

Иван Бошкович: "90 дақиқа ўйинни назорат қилишнинг иложи йўқ. Мақсадимиз ҳар бир рақибни мағлубиятга учратиш"

Суперлига 16-туридан ўрин олган "Олимпик" - "Сўғдиёна" (0:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Иван Бошкович матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида

- Бугун осон ўйин бўлмаслигини кутгандим. Биринчи бўлимда битта гол уриб олишимиз керак эди. Яратган вазиятларимизни голга айлантира олмадик. Вазиятларни якунловчи футболчи етишмади. Бугун ҳужумчиси сифатида ўйнаган футболчимиз Суперлигада дебют қилди. У бугун яхши таассуротлар қолдирди. Ўйин сўнгида эса рақибга тўпни бериб қўйдик, рақиб бизни жазолаши мумкин эди. Сўнгги 10-15 дақиқа жуда асабий ўтди. Кейинги учрашувларда бундай вазиятларга йўл қўймаслигимиз керак. Дарвозабонимиз рақибнинг сўнгги жарима зарбасини жуда керакли паллада бартараф этди. Ҳар доим ҳам йирик ҳисобда ғалаба қозониш шарт эмас. Ҳар хил вазиятлар учраб туради, масалан бугун 1:0 ҳисобидаги ғалаба етарли бўлди.

- Бугун икки жамоа ҳам тенгма-тенг ўйин намойиш этди. "Сўғдиёна" бугун ғалабани сақлаб қола олганига нима сабаб бўлди деб ўйлайсиз?

- Бугунги ўйинни тўлиқ таҳлил қилиб чиқиш керак. "Олимпик" жуда ёш жамоа бўлишига қарамай, улар тўпни назорат қилишга ҳаракат қилдилар. Биз 75 дақиқа ўйинни назорат қилдик. Рақибимизга тажриба етишмаяпти. Асосий сабаб тажриба деб ўйлайман. Сўнгги 15 дақиқада эса рақибимиз ҳужумга ўта бошлади ва хавфли вазиятларга эга бўлди. Қўшимча дақиқаларда дарвозамиз олдида яратилган вазиятлар жуда хавфли бўлди. Бизнинг чемпионатимизда 90 дақиқа ўйинни назорат қилишнинг иложи йўқ. Ким рақиб бўлишидан қатъий назар. Бизнинг таркибда ҳам ёш футболчилар бор, лекин ҳеч бу жиҳатни ҳисобга олмайди. Биз бугун ғалаба лойиқ эдик.


- Жамоангизнинг муҳим ўйинчилари Люпче Дориев ва Зоран Петровичлар бугун асосий таркибдан жой олишмади. Дориев фақатгина иккинчи бўлимда ўйинга қўшилди. Асосий таркиб футболчилари бугунги баҳсни дастлабки дақиқалардан бошламаганига нима сабаб бўлди?

- Тақвим жуда зич. Шу сабабли, футболчиларга дам беришга қарор қилдик. Владимир Йовович кейинги тўқнашувда майдонга тушиши аниқ эмас. Бу мухлисларга бироз маъқул келмаслиги мумкин, аммо бош мураббий сифатида мен шу қарорга келдим. Олдиндаги учрашувлар ҳам биз учун жуда муҳим. Энг муҳими натижа қайд этиш. 6 августда кубок баҳси, 11 августда "Металлург", бугун "Олимпик"га қарши ўйнадик. Кейинги баҳс эса бор йўғи беш кундан сўнг. Футболчиларим кейинги учрашувларга қадар тўлиқ тиклана олишига умид қиламан.

- "Сўғдиёна" бугун яна уч очкони қўлга киритди. Жамоангиз мусобақа жадвалида учинчи ўринни эгаллаган ва чемпионлик учун курашмоқда. "Сўғдиёна" жамоасининг чемпионлик пойгасидаги иштироки ҳақида гапириб ўтсангиз. Шунингдек, жамоангизнинг кейинги учрашувлари турнир жадвалидаги қўшнилар "Нефтчи" ва "Пахтакор"га қарши кечади. Бўлажак рақиблар ҳақида ҳам фикр билдириб ўтсангиз?

- Мақсадимиз ҳар бир кейинги учрашувдаги рақибни мағлуб этиш. Менинг фалсафам шундай. Қандай рақиб бўлишидан қатъий назар. Биз охиригача курашамиз. Бизда ўзимизнинг режа бор. Режамиз барча рақибларни мағлуб этиш. Чемпионликга ҳақида гапириш учун жуда-жуда эрта. Ҳозир "Нефтчи" ҳақида ўйлашимиз керак.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика