Итурральде Мбаппенинг 1 ўйинга дисквалификация қилингани ҳақида: "Ҳакам Мбаппе ва Санчеснинг четлатилишини бир хил тасвирлаб, хато қилди"
		
		16 apr 15:31
        News	
	 
				 
				Итурральде Мбаппенинг 1 ўйинга дисквалификация қилингани ҳақида: "Ҳакам Мбаппе ва Санчеснинг четлатилишини бир хил тасвирлаб, хато қилди"
Ла Лиганинг 31-турида "Алавес"га қарши ўйиннинг (1:0) 38-дақиқасида "Реал" ҳужумчиси майдон марказида тўп учун курашда Антонио Бланконинг оёғига бутсасининг тишлари билан зарба берган эди. Бош ҳакам Сесар Сото Градо такрорий лавҳани кўргандан сўнг унга қизил карточка кўрсатди. 70-дақиқада эса ҳимоячи Ману Санчес Винисиуснинг оёғига бутсасининг тишлари билан зарбаси учун четлатилди.
Францияли фақат бир ўйинга дисквалификация қилинди.
"Мусобақа ўтказиш қўмитасининг қўллари маълум даражада боғланган. Чунки, агар [ҳакамнинг] ўйин тўғрисидаги ҳисоботи воқеага мувофиқ деб қабул қилсак, бир хил ифодалар билан тасвирланган ҳолатларда бир хил жазо қўлланилади.
Мусобақа ўтказиш қўмитаси 130-моддага мувофиқ, доимо биттадан уч ўйингача дисквалификация жазосини тайинлаши мумкин.
Ҳакам икки вазиятни [Мбаппе ва Санчеснинг четлатилишини] бир хил тасвирлаб, хато қилди... Лекин мусобақа ўтказиш қўмитаси барбир улардан бирига бошқасига нисбатан қаттиқроқ санкциялар қўллаши ва уни" – деди собиқ ҳакам Эдуардо Итурральде Гонсалес El Larguero дастури эфирида.
Similar news
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Comments