Италия ва Аргентина Неаполда Марадона хотирасига бағишланган учрашув ўтказишмоқчи
14 jul 2021 11:00
News
Италия ва Аргентина Неаполда Марадона хотирасига бағишланган учрашув ўтказишмоқчи
Италия ва Аргентина терма жамоалари дунё футболи афсонаси Диего Марадонанинг хотирасига бағишланган ўртоқлик ўйинини ўтказишни режалаштиришмоқда.
Баҳсни Марадонанинг ўлимидан сўнг унинг номига ўзгартирилган Неаполдаги стадионда ўтказишмоқчи.
Қайд этиш керакки, бу жамоалар сўнгги бор ЖЧ-1990 ярим финалида Неаполда тўқнаш келишган ва унда аргентиналиклар пенальтилар сериясида ғолиб чиқишган эди.
Терма жамоалар ўртасидаги баҳс қитъалараро кубок ўйинига айланиши мумкин. Эслатиб ўтамиз, Италия Европа чемпионатини, Аргентина эса Америка Кубогини қўлга киритди.
Марадона 2020 йилнинг 25 ноябрь кунида юрак тўхташи оқибати вафот этганди.
Link :
Source : New York Times
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Comments