А Серия. “Наполи” чемпионат пешқами “Аталанта”ни йирик ҳисобда енгди
17 oct 2020 19:55
News
А Серия. “Наполи” чемпионат пешқами “Аталанта”ни йирик ҳисобда енгди
Мезбонлар илк таймда урилган 4 та гол эвазига учрашув масаласини ҳал этиб қўйишди. Аввалига, Ирвинг Лосано дублга эришган бўлса, кейин Маттео Политано ва Виктор Осимхен ҳам рақиб дарвозасига тўп киритишди. Бергамоликлар сафида жавоб голини эса 2-таймда баҳсга қўшилган ҳужумчи Сэм Ламмерс урди. Мазкур муваффақиятдан кейин “Наполи” 8 очко билан 3-ўринга кўтарилди.
Наполи – Аталанта 4:1
«Сан-Паоло»
Голлар: 1:0 – 23 Лосано, 2:0 – 27 Лосано, 3:0 – 30 Политано, 4:0 – 43 Осимхен, 4:1 – 69 Ламмерс.
Наполи – Оспина, Ди Лоренцо, Манолас, Кулибали, Хюсай, Бакайоко (Малькюи, 75), Фабиан Руис (Демме, 83), Политано (Гулям, 61), Лосано, Осимхен (Петанья, 83), Мертенс (Лоботка, 75).
Аталанта – Спортьелло, Гозенс (Муриэль, 81), Паломино (Мохика, 46), Толои, Депаоли, Иличич (Малиновский, 63), де Рон, Гомес (Ламмерс, 55), Пашалич, Ромеро, Сапата (Гимшити, 46).
Огоҳлантиришлар: Толои (38), Гозенс (45), Лосано (79), Гимшити (81).
ИТАЛИЯ А СЕРИЯСИ ТУРНИР ЖАДВАЛИ ВА ТЎПУРАРЛАР РЎЙХАТИ БИЛАН ТАНИШИНГ
Similar news
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Comments