Latest news

02:59Англия Кубоги. "Челси" Росеньорнинг дебютида "Чарльтон" майдонида йирик ҳисобда ғалаба қозонди  0 02:12Олег Зотеев: "Жаҳон чемпионатидаги рақиблар Ўзбекистонни менсимай майдонга чиқади"  0 01:56Африка Миллатлар Кубогининг сўнгги ярим финалчиси аниқ бўлди  1 01:33Анзур Исмоилов: "Роналду билан тенгдошмиз. Бу ёшда ўйнаш учун футболни севиш керак"  1 01:15Лиам Росеньор: "Одамлар менинг "Манчестер Юнайтед" мухлиси бўлганимни танқид қилишлари мумкин"  0 00:46Англия Кубоги. "Астон Вилла" "Тоттенхэм"ни мусобақадан чиқариб юборди  2 00:32"Хоразм" "Сурхон" футболчисини таркибига қўшиб олди  0 00:17А Серия. "Рома" 3 дақиқада киритилган икки гол эвазига ғалабага эришди  0 00:15U-23 Осиё Кубоги. Эрон - Ўзбекистон 0:0  0 23:55Семеньо Агуэродан кейин энг яхши дебютант бўлди  1 23:13Мбаппе қатнашган "Реал"нинг ўйин олди машғулотидан эксклюзив фотомақола  5 22:59Африка Миллатлар кубоги. Нигерия Жазоирни мағлуб этиб, ярим финалга йўлланма олди  2 22:44"Фенербаҳче" - Туркия Суперкубоги соҳиби!  4 22:15Англия Кубогида бундай ҳолат 117 йил деганда такрорланди  0 21:55Англия Кубоги. "Манчестер Сити" "Эксетер" дарвозасига 10та гол урди, Ҳусанов тўлиқ ўйнади  24

“Истиқлол” Нукусга бормади. Нега? News

“Истиқлол” Нукусга бормади. Нега?

Хабарингиз бўлса керак, бугун биринчи лиганинг иккинчи босқич, 8-тур ўйинлари давом эттирилади.
Олинган маълумотларга кўра, бугун “Орол” - “Истиқлол” баҳси ўтказилмайдиган бўлди.

Чунки меҳмон жамоа Нукусга бормаган. Бунга нима сабаб? “Истиқлол” бош мураббийи Камол Жўнашев вазиятга ойдинлик киритиб ўтди.

– “Орол”га қарши ўйинимиз бошқа муддатга қолдирилди. Бу борада ПФЛга ёзма равишда мурожаат қилганмиз. Нукусга бормаганимизнинг сабаби шуки, ўтган турда “Хоразм” билан ўйиндан сўнг таркибда жароҳат олган ўйинчилар сони кўпайиб кетди. Учрашувдан сўнг Тошкентга қайтганмиз. Навбатдаги турни ўтказиб келиш мақсадида Нукусга самолёт ёки поезд учун чипта олишни режалаштирганмиз. Бироқ биз боришимиз керак бўлган кунга чипта йўқ экан кассада. Енгил автомашинада боришни маъқул топмадик. 12 соат йўл босиб кейин ўйинга толиққан ҳолатда бориш бир қатор қийинчиликларни келтириб чиқаради. Шунинг учун ҳам бу ўйинни кейинроққа қолдириб беришларини сўрадик. Ҳозирча баҳс қайси муддатга қолдирилганини аниқ билмайман – дейди Жўнашев. 
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика