Latest news

00:30"Реал" ёзда Пасни "Комо"дан 9 млн еврога сотиб олишга қарор қилди. Нико қайта сотилмайди  0 23:41"Реал" Карвахалга ўринбосар топди  1 23:04Хаби Алонсо "Реал"дан учта юлдузни сотиб олишни сўради  2 22:15“Барселона” ва “Ювентус” “Борнмут” футболчисига қизиқмоқда  0 21:48"Арсенал" ҳимоячиси Салиба: "Мен АПЛни яхши кўраман, лекин асосий мақсадим — Чемпионлар лигаси"  0 21:21Флик Рэшфорд бўйича қарор қабул қилди  2 20:55“Манчестер Юнайтед” “Атлетико” ярим ҳимоячисини нишонга олди  1 20:24“Манчестер Сити” футболчиси январда клубни тарк этиши мумкин  3 19:54Футбол юлдузлари Рождество байрамини қандай нишонламоқда?  4 19:20Ҳатто Польша Биринчи лигаси вакили ҳам Балотелли билан шартнома имзолашни хоҳламади  4 18:49Ямаль: "Мен тун ярмида уйғониб, печенье ейиш учун эртароқ ухлайман"  9 18:20ПСЖ "Реал" асосий футболчисига фойдали шартнома таклиф қилишга тайёр  1 17:51"Челси"нинг икки футболчиси сафга қайтди ва "Астон Вилла"га қарши ўйинга тайёр  1 17:22"Манчестер Юнайтед" Семеньо бўйича муваффақиятсизликдан кейин "Лейпциг" юлдузига кўз тикди  4 16:54"Атлетико" Сёрлотни 35-40 млн евро эвазига сотишга тайёр  1

“Истиқлол” - “Динамо”. ПРЕВЬЮ News

“Истиқлол” - “Динамо”. ПРЕВЬЮ

Про-Лига 4-тури доирасида “Динамо” жамоаси Фарғонада “Истиқлол” клуби меҳмони бўлади.

Янги мавсумни “Динамо” учун омадли бошланди дейиш қийин. Клуб Ўзбекистон Кубоги доирасида нимчорак финалга чиққан бўлсада, Про-Лиганинг дастлабки икки баҳсида очко йўқотди. Жумладан, 1-турда “Норин” билан сафарда нурсиз дуранг қайд этган бўлса, 2-турда дам олди, 3-турда эса “Машъал” билан ўйинда мағлуб бўлди.

4-турдаги ғалаба “Динамо” учун жуда зарур. Ўз олдига Суперлигага чиқиш вазифасини қўйган жамоа бу сафар 3 очкони қўлга киритиши шарт.

Ўйин вақти нега кўчирилди?


Про-Лига 4-тури доирасидаги “Истиқлол” – “Динамо” учрашуви ўйин вақти соат 16:00га кўчирилди. Ўйин белгиланганидек Фарғонадаги “Истиқлол” марказий стадионида эмас, Қиргули майдонида ўтказилади.

Бунга сабаб “Истиқлол” стадионида Суперлига доирасидаги “Нефтчи” – “Металлург” баҳсининг соат 18:00 бошланишидир.

Про-Лига. 4-тур.
24 апрель (сешанба)
“ИСТИҚЛОЛ” – “ДИНАМО”
Стадион: 
Фарғона, Қиргули.
Ўйин бошланиш вақти: 16:00

Таркибда қандай ўзгаришлар бор?

“Машъал” билан баҳсда жароҳати боис клубнинг етакчилари Илҳом Юнусов ва Акмал Бозоровлар майдонга туша олишмаганди. Бу сафар ҳам ушбу футболчиларнинг майдонга тушиши сўроқ остида. Қолаверса, “Машъал” билан баҳсда жароҳат олган асосий ҳимоячи Виктор Григорьев ҳам таркибда йўқ.

Учрашувни ким бошқаради?

Фарғонадаги ўйинни Азиз Асимов бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Ўйин назоратчиси Александр Попов, комиссарлик иши эса Бахтиёр Намозовга топширилган.


Рақиб жамоа ҳақида

«Динамо» жамоасининг бугунги рақиби “Истиқлол” клуби ўтган турда “Норин” жамоасини сафарда мағлуб этишга эришди.

Шу куни жамоа қуйдаги таркибда майдонга тушди:


«Истиқлол»: 
Элдор Исабоев, Азиз Мадалиев, Иқбол Бобохонов, Жасур Ёрмаматов, Абдухолиқ Қурбонов, Шердор Тўхтасинов (Камрон Мамасолиев, 84), Риза Айвазов (Темур Толипов, 70), Элёр Акбаров (Жаҳонгир Дадабоев, 84), Рустам Абдуҳамидов (Сардор Теляков, 89), Санжар Асқаралиев, Қаҳрамон Маҳамаджонов.

“Истиқлол”нинг Про-Лигадаги натижалари:
1-тур: Орол – Истиқлол – 1:4
2-тур: Истиқлол – Андижон – 0:4
3-тур: Норин – Истиқлол – 0:1
4-тур: Истиқлол - Динамо

“Динамо”нинг Про-Лигадаги натижалари:
1-тур: Норин – Динамо – 0:0
2-тур: дам олди
3-тур: Динамо – Машъал – 0:1
4-тур: Истиқлол – Динамо


Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика