Latest news

12:45Жоан Гарсия — Марк-Андре тер Штеген даврига якун ясаб бериши кутилаётган дарвозабон билан яқинроқдан танишамиз  0 12:21Расман: Томас Парти "Вильярреал" футболчисига айланди  0 11:53Модрич "Реал"га қайтиши мумкин  1 11:25Бахтсиз ҳодисада омон қолган Майкл Антонио "Вест Хэм"ни тарк этди  0 10:45Жанлуижи Доннаруммага ТОП клублардан таклиф тушди  2 10:12Можаро давом этади. Тер Штеген "Барселона" шифокорларини уйига киритишдан бош тортмоқда  10 09:40Фабрицио Романо ёзда "Челси"ни тарк этадиган икки нафар футболчи номини айтди  3 09:08МЮ Антонига нарх белгилади  1 08:36"Олтин тўп"га даъвогарларнинг янгиланган рейтинги эълон қилинди. Ким фаворит?  15 08:03Суперлига. Бугун 17-тур якунланади  3 07:30"Ал Насср" Португалия клубини йирик ҳисобда мағлуб этди. Роналдудан хет-трик  3 07:15Суперлига. Водий дербисида "Нефтчи" ғалаба қозонди, "Андижон" эса "Насаф" билан дуранг ўйнади  1 01:15Шешко сабабли МЮ ўз ҳужумчисидан воз кечмоқда  2 00:49Зидан келаси йили мураббийликка қайтиши кутилмоқда  1 00:17Шешко Каррингтонда  2

"Истиқлол": "Дарвозабон Отабек Холдоров жароҳат олди" News

"Истиқлол": "Дарвозабон Отабек Холдоров жароҳат олди"

Хабарингиз бор кеча Ўзбекистон Биринчилиги, иккинчи босқич 6-тури доирасида “Истиқлол” жамоаси Урганчнинг “Хоразм” клубини қабул қилган эди.
Ана шу учрашув давомида меҳмонлар футболчилари тошкентликлар дарвозабонига нисбатан бир неча бор ўта қўпол тарзда ҳаракат қилишди. Бунинг натижаси ўлароқ шу куни Отабек Холдоровнинг бир неча тана аъзолари жиддий жароҳат олди.
 
Дарвозабоннинг ўзидан бу ҳақида сўраганимизда, “- Ўйиндан олдин “Хоразм” футболчиларидан бири бугун сен ўйнамайсан деб айтганида ажаблангандим, аммо, улар ҳақиқатдан ҳам эркин ўйнашимга имкон беришмади” – дея таъкидлаб ўтди.
 
Дастлаб биринчи бўлимда меҳмонлар ҳужумчиси Қадамбой Нурметов ҳаводаги курашда дарвозабон билан қаттиқ курашга кирди ва унга жиддий жароҳат етказди. Ўша ҳолатнинг қай даражада жиддийлигини кўрсатувчи яна бир омил – тез ёрдам машинасининг чақирилганидир.
 
Кучли зарбани қабул қилиб олганига қарамай, дарвозабон учрашувни давом эттиришини айтиб, майдонда қолди. Рақиблар ҳужумчисининг эса бош қисми бироз лат еди ва бош қисмидан бироз қон кетди.
 
Аслида ҳар бир жамоа мураббийлари шогирдларига, ҳар қандай ҳолатда ҳам дарвозабон билан тўғридан-тўғри кескин курашга кирмасликни қатъий таъкидлайдилар. Чунки, бу фикру-ҳаёли фақат тўпни эгаллаб олишда бўлган дарвозабон учун аянчли якунланиши мумкин.
 
Хуллас, О.Холдоровнинг учрашувни жароҳат билан давом эттириши ҳам рақиблар учун камлик қилди. Иккинчи бўлимда яна ҳаводаги тўп учун курашда бу сафар Мураз Бобожонов дарвозабон билан кескин курашга кирди ва буниси энди, аввалги тўқнашувдан ҳам ўтиб тушди. Ҳаводаги кучли тўқнашув зарби етмагандек, ҳужумчи йўқ жойдан дарвозабоннинг оёғини босиб олди. Натижада Отабек Холдоров уёғига учрашувни давом эттира олмади.

Дарвозабоннинг иягини тикишда учта чок тушди, бош қисмининг шикастланиши ва чап оёқнинг бош ва кўрсаткич бармоқларининг жиддий жароҳатланиши. Булар шифокор қўйган ташхис. Энди Отабек маълум вақт давомида доимий тарзда шифокор қабулига қатнашига тўғри келади.
 
Дарвозабонга нисбатан бундай спортга хос бўлмаган ҳаракатларни намоиш этиш футболни шунчаки, жирканчлаштиради. Ҳар кимга ўзи инсоф берсин.

Отабек Холдоровнинг учрашув пайтидаги ҳолатини эса ўзингиз кўриб, хулоса чиқариб олаверинг.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика