Latest news

10:10Рафинья Неймар, Кака, Ривалдо рекордини янгилади  0 09:54Суперлиганинг илк турида ҳакамлар нечта хатога йўл қўйишди?  2 09:41Суперлиганинг 2-турида ишлайдиган расмийлар билан танишинг  3 09:33«Реал» етакчиси «Атлетико»га қарши учрашувни ўтказиб юбориши мумкин  2 09:04«Ливерпуль» ёзда 5 нафар футболчиси билан хайрлашишга тайёр  2 08:35Харри Кейн тарихий натижани қайд этди  2 08:10Элит ОЧЛ. "Пахтакор" сафарда "Ал-Ҳилол"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди.  10 08:02Sofascore. Кечаги учрашувда «Пахтакор» футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 07:33"Пахтакор" бош мураббийи ўйиндан кейин нималар деди?  16 03:45ЕЧЛ. ПСЖ пенальтилар сериясида "Ливерпул"ни мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олди. "Бавария" ва "Интер" ҳам чорак финалда  129 03:05Элит ОЧЛ. "Ал Ҳилол" ўз майдонида "Пахтакор"га тўртта гол урди  159 00:45ЕЧЛ. "Барселона" жавоб ўйинида "Бенфика"га ҳеч қандай имконият қолдирмади ва чорак финалга йўл олди  86 23:42"Пахтакор" ва "Ал Ҳилол" ўзаро ўйинлар тарихи  6 23:41"Барселона" – "Бенфика" учрашувида рўзадор футболчилар оғиз очиб олиши ўйин тўхтатиб турилди  17 23:25Фримпонг "Барса" ёки "Реал"га ўтмоқчи  6

Исроиловнинг дубли «Нефтчи»га ғалаба келтирди News

Исроиловнинг дубли «Нефтчи»га ғалаба келтирди

Фарғонанинг “Нефтчи” клуби олий лиганинг 14-турини ўз майдонида Ғузорнинг “Шўртан” клубига қарши ўтказди.

Мана шу ерда учрашув ҳисобини билиб бориш мумкин бўлди. 


Учрашув соат 17:30 да бошланди. Дастлабки дақиқаларда меҳмонлар ҳужумкор ўйнашмоқда. 13-дақиқада Павел Соломиннинг кучли зарбасини Ҳасанов қайтариб қолди. 23-дақиқада Мансур Саидовнинг ажойиб рейди. Аммо якун зарбага аниқлик етишмади. Ўйин тенг курашлар остида кечмоқда. Гоҳ у гоҳ бу жамоа хавфли ҳужум ташкил этмоқда. 45-дақиқада Сардор Мирзаевнинг жаримадан тепган тўпи дарвоза устунига тегиб қайтди. Биринчи бўлим тугади. 

48-дақиқада Мансур Саидовнинг зарбасига бироз аниқлик етишмади. 79-дақиқада майдон эгалари ҳисобни очишди. Захирадан майдонга тушган ҳужумчи Отабек Исроилов гол урди - 1:0. 87-дақиқада Исроилов ўзининг дублини расмийлаштирди - 2:0. Учрашув якунланди. 


«Нефтчи» (Фарғона) – «Шўртан» (Ғузор) 2:0 (0:0)

Ҳакамлар: М. Исмоилов (Тошкент), О. Абдувасилов (Тошкент), С. Шоюсупов (Тошкент), А. Раҳимов (Андижон).

Голлар: Отабек Исроилов, 79 - 1:0. Отабек Исроилов, 87 - 2:0.

«Нефтчи»: 51. Ғайрат Ҳасанов, 3. Шукурали Пўлатов, 7. Мансур Саидов, 17. Сардор Мирзаев, 20. Дилёрбек Эрматов, 22. Иқбол Акрамов (27. Ғайрат Жумаев, 85), 23. Санжар Асқаралиев, 44. Шавкат Насибуллаев, 49. Павел Смоляченко (71. Мирзакамол Камолов, 66), 52. Вячеслав Пономарёв, 99. Зайниддин Тожиев (11. Отабек Исроилов, 71).
Захира:
21. Фаррух Турдалиев, 5. Иқбол Бобохонов, 25. Умид Қодиров, 50. Носир Отақўзиев. 
«Шўртан»:
30. Александр Корнейчук, 5. Асрор Алиқулов, 10.Павел Соломин (40. Феруз Фахриддинов, 46) (77. Ғулом Раҳмонов, 81), 19. Иброхим Отахонов, 20. Александр Востриков, 21. Зоҳид Раупов, 22. Олимжон Каримов, 24. Ботир Қодирқулов, 27. Умар Эшонқулов, 37. Андрей Власичев (39.Санжар Тўрақулов, 61), 48. Азиз Ғулохўжаев.

Захира: 35. Актам Бердиев, 16. Элёр Интизомов, 23. Шаҳзодбек Хурсанов, 42. Маҳмуд Абдураҳмонов. 

Огоҳлантириш: Шавкат Насибуллаев 60.

Назоратчи: И. Мустафин (Тошкент).
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика