Latest news

00:28Григорий Колосовский: "Биринчи бўлимнинг ўзида 2-3та гол урсак бўларди"  0 23:59Европа лигаси. "Манчестер Юнайтед" - "Атлетик" 0:1 (матнли трансляция)  1 23:43Неъматулла Қуттибоев: "Бугун ким биринчи бўлиб гол урса, ўша ғалаба қозонарди"  2 23:21Эрон Про лигаси. Захирадан тушган Ўрунов 90+1 дақиқада гол уриб, жамоасига ғалаба тақдим этди, Машарипов захирадан тушди, Юсупов тўлиқ ўйнади, Яхшибоев эса...  2 23:16Европа Конференциялар лигаси. Ярим финал жавоб баҳслари доирасидаги "Фиорентина" — "Бетис" ва "Челси" — "Юргорден" ўйинлари учун таркиблар маълум  0 23:13Европа лигаси. Ярим финал жавоб баҳслари доирасидаги "Буду-Глимт" — "Тоттенхэм" ва "Манчестер Юнайтед" — "Атлетик" ўйинлари учун таркиблар маълум  2 22:37Рэшфорд Ла Лига гранди сафига ўтиши мумкин?!  2 22:15"Интер" ва "Ювентус" Доннаруммани қўлга киритмоқчи  5 21:50"Ливерпуль" Александер-Арнолднинг ўринбосари учун 30 млн фунт тўлашга тайёр  1 21:22Кварацхелия, Ямал, Зоммер - УЕФА Чемпионлар лигасида ҳафтанинг энг яхши жамоасида  1 20:57Про лига. "Локомотив" "Арал"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  0 20:44U-14 Ривожланиш кубоги. Ўзбекистон Арманистонга мағлуб бўлди  5 19:44Goal талқинига кўра "Олтин тўп" учун бош даъвогар ким?  21 19:10"Футбол ТВ" ва "Спорт" топ-чемпионатлардан бирининг намойиш ҳуқуқини қўлга киритди  44 18:38"Ливерпуль" "Атлетико" юлдузини сотиб олишни режалаштирмоқда  4

Исроил Эргашев, Аюбхон Гаппаров ва Шоҳжаҳон Аббосов “Хотира-79”да News

Исроил Эргашев, Аюбхон Гаппаров ва Шоҳжаҳон Аббосов “Хотира-79”да

Биринчи лига қатнашчиси давралар оралиғида ўз сафига бир нечта ўйинчиларни қўшиб олди.

Жамоа расмийларининг айтишича, биринчи босқич давомида “Хотира-79” шарафини ҳимоя қилган Абдулазиз Султонов, Абдураззоқ Жўраев, Ғайрат Жўраев ва Ботир Тўрабоев сингари етакчи футболчилар жамоа лагерини тарк этган. Таркибга янги келиб қўшилган футболчилар ҳақида тўхталадиган бўлсак, ўз вақтида “Олмалиқ” шарафини ҳимоя қилган ва биринчи босқични Тошкентнинг “Локомотив-БФК” жамоасида ўтказган иқтидорли футболчи Исроил Эргашев ва мухлисларга “Рубин”даги фаолияти орқали яхши таниш бўлиб улгурган Аюбхон Гаппаров айни дамда уйчиликла билан бирга эканлигини айтиш лозим. Гаппаров бунгача Қирғизистон чемпионатида фаолият олиб бораётганди. Афтидан наманганлик футболчи уйига яқин бўлган жойда ўйнашни истаган кўринади. Шунингдек улардан ташқари Шохжаҳон Аббосовни ҳам “Хотира-79”га ўтганини эътироф этиш лозим. “Машъал” футбол клуби тарбияланувчиси бўлган Аббосов эндиликда Уйчи жамоаси шарафини ҳимоя қиладиган бўлди.

Дарвоқе, йил бошида жамоа бошқарув постига келган Тоҳир Мадраҳимов истеъфога чиққан. Айни дамда Дурбек Умаралиев ўйновчи-мураббий сифатида ишламоқда. Айтиш керакки, Умаралиев яқиндагина “С” мураббийлик лицензиясини қўлга киритди. Шунингдек унга Шавкат Аҳмедов яқиндан ассисентлик қилади.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика