Latest news

18:56"Барселона" Бразилия терма жамоаси хавбекини сотиб олмоқчи  0 18:27Рой Кин: "Илгари дурангдан сўнг "Манчестер Юнайтед"га нисбатан ҳуштакбозлик қилишарди, энди эса олқишлашмоқда"  2 17:59"Барселона" футболчиси шартномани узайтириш бўйича музокараларни тўхтатди  3 17:33"Куртуа Бельгия терма жамоасига қайтиш-қайтмаслик масаласини ўзи ҳал қилиши ғалати"  7 17:06"Арсенал" мухлислари учун хушхабар! Артета Сака жароҳатдан қайтаётганини эълон қилди  2 16:40Чўгирмали мухлислар, "отжимания" қилаётган Аброр, Air Қўзиев – "Хоразм" мавсумни ишончли ғалаба билан бошлаган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  1 16:23Гиоргадзе, Урата, Станоевич, Ҳамробеков... Суперлига 1-тур рамзий терма жамоаси  6 15:55Европанинг учта нуфузли клуби Ван Дейкка кўз тикди  3 15:29Райс: "МЮ билан дуранг – адолатли натижа"  2 15:04"Биз охиригача курашамиз". Эдегор – "Арсенал"нинг чемпионлик имкониятлари ҳақида  3 14:38Аморим: "МЮ ҳеч қачон ўлмайди, бу аниқ"  3 14:10"Ал Ҳилол" ҳужумчиси Митрович юрак тез уриши туфайли шифохонага ётқизилди  19 13:46"Навбаҳор" "Динамо" билан дуранг ўйнаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1 13:28"Барселона" ва "Реал" футболчилари медиа лига клуби президенти бўлади  0 13:00Буффоннинг ўғли Филиппо Инзаги жамоасида дебют қилди  3

Испаниянинг энг ёмон ҳимоячиси бугун "Валенсия"га қарши, э йўғе, "Реал"га қарши ўйнайди News

Испаниянинг энг ёмон ҳимоячиси бугун "Валенсия"га қарши, э йўғе, "Реал"га қарши ўйнайди

Бугун Испания чемпионати 29-тур доирасида Мадриднинг "Реал" клуби уйда "Валенсия"ни қабул қилади.

Хабарингиз бор, Зинедин Зидан шогирдларининг мақсади битта, "Барселона"ни ортда қолдириш. Каталонияликлар ушбу турда ҳам ғалабани қўлга киритиб, орадаги фарқни яна 5 очкога олиб бориб қўйишди. Энди франциялик мураббий айтганидек "Мадрид"ни иккинчи финал кутиб турибди. Бу сафар рақиб "Эйбар" эмас, ҳеч бўлмаганда номи бўйича машҳурроқ "Валенсия". "Кўршапалаклар" ЕЧЛ йўлланмаси учун курашни давом эттираётган бўлсада, жамоа ўйинида барқарорлик етишмаяпти. Футболчиларнинг баъзи хатолари, яратилган вазиятлардан унумли фойдалана олмаслик ёхуд концентрация йўқотилиши сабабми, қимматли очколар бой берилди. Вазиятнинг бундай ривожланишидан кўнгли тўлмаган раҳбарият орада бош мураббийни ҳам алмаштириб кўрди. Ҳозирча Альберт Селадес жамоани тўлиқ ўрганиб, ўз ўйинини сингдира олганича йўқ. Лекин унда бунинг учун вақт ҳам йўқ, учрашувдан олдин 8-поғонада бораётган "Валенсия" учун бугунги мағлубият "Хайр, ЕЧЛ", - дегани бўлади. "Валенсия"нинг бундай вазиятга тушиб қолишида фақат ўзи айбдор.  

Мавсум пандемия танаффусидан қайтгач, илк ўйинда "Валенсия" кутилган ғалабани қўлга киритаётганди. Родриго Морено асосий вақт тугашига бир дақиқа (!) қолганда жамоасини олдинга олиб чиқди, лекин қўшиб берилган дақиқаларда гол урган "Леванте" "Месталья"дан дурангни олиб кетди (1:1). 

Бу вазиятда Муктар Диакаби "астойдил тер тўкди", ҳимоячи ўз жарима майдони ичида каловланиб қолди, Гонсало Мелеро эса пенальтидан унумли фойдаланди. Табиийки, бундай ҳолатда "Лион" собиқ ҳимоячиси бош айбдорга айланди. 

Гап шундаки, Диакаби биринчи марта "Валенсия"га панд бераётгани йўқ. Барча мусобақаларни инобатга олсак, охирги икки учрашувда ҳимоячи иккита пенальтига сабабчи бўлди.

"Аталанта" билан ЕЧЛ 1/8 финали жавоб учрашуви – Диакаби. Биринчи бўлимдаёқ Йосип Иличич дубль қайд этди, танаффусдан кейин эса – покер.  

Балки Диакаби "Леванте" ва "Аталанта" билан ўйинларда трибуналар бўшлиги сабаб бу қадар ишончсиз ўйин кўрсатгандир? "Валенсия" мухлислар бўлганда ҳам таркибда Диакаби билан "Хетафе" ва "Реал Сосьедад"дан 3 тадан гол қабул қилиб олди. 

"Леванте" билан ўйиндан кейин Альберт Селадеснинг ҳам "сабр косаси" тошди: "Бундай бўлмайди, Диакабининг хатолари бизга қимматга тушмоқда. Улар сабаб биз муҳим очколарни йўқотяпмиз ва турнир жадвалидаги вазиятни стабиллаштира олмаяпмиз".

Мураббий нима бўлганда ҳам ўз шогирдини бундай танқид қилмаслиги керак-ми? Балки. Лекин Селадесга бошқа йўл қолдиришмаяпти. Унинг ихтиёрида – жароҳатланган Гарай ва Паулиста, ўйин даражаси тушиб кетган Мангаля ва тажрибасиз Гильямон бор.

Қайд этиб ўтамиз, "Валенсия" ҳам жиддий жароҳат олган Гарайга трансфер ойнаси ёпиқ бўлса ҳам ўринбосар топишларига руҳсат берилди. Бироқ на клуб эгаси Лим, на клуб президенти Мурти бундай қадамни қўллаб-қувватлашмади. 


Йўқ, Селадес ва унинг жахл билан айтган сўзларини тушиниш мумкин. Аммо клубнинг бу ҳолатда нима учун бунчалик пассивлигини тушиниш бироз қийин бўлмоқда. Вақтида "Валенсия" Диакабини "Лион"даги жуда осонлик билан қўлга киритганди (энди савол туғилди, нега бунчалик осон?), энди эса унинг "ажойиб" футболидан азият чекмоқда.

Кўрамиз, бугун Диакаби яна нима кароматлар кўрсатаркин?


Омонжон Тўхтамирзаев таржимаси

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика