Latest news

07:27Суперлига. Бугун 10-турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  4 06:30Суперлига. "Қизилқум" ва "Машъал" йирик ҳисобда мағлубиятга учради, "Навбаҳор" эса Тошкентда ғалаба қозонди  1 03:50ПСВ Нидерландия чемпиони бўлди  2 01:54А Серия. Чемпионлик учун курашаётган "Интер" ва "Наполи" сўнгги тур олдидан дуранг ўйнади, "Рома" ва "Ювентус"да ғалаба  33 01:06"Барселона" футболчиси клубдан кетишга яқин  5 00:20Ла Лига. "Атлетико"дан йирик ғалаба, "Реал" тўққиз киши бўлиб қолган "Севилья"ни мағлуб этди, "Барселона" эса ўз уйида "Вильярреал"га мағлуб бўлди  58 00:13Илёс Зейтуллаев: "Бугун футбол ўйнадикми?"  16 00:00Григорий Колосовский: "Иккинчи голдан кейин ташаббусни рақибга топшириб қўйдик"  1 23:40Асрор Алиқулов: "Бугун йигитларда характер етишмади"  1 23:32Гильерме Гедеш: "Ғалаба туғилган кунимга кутилмаган совға бўлди"  0 23:21Шоҳмалик Комилов: "Жорий мавсум Суперлигада бирор жамоа ажралиб тургани йўқ"  1 23:10Суперлига. "Пахтакор" Навоийдан йирик ҳисобдаги ғалаба билан қайтмоқда  88 23:07Алишер Одилов: "Машғулотлардан кейин "Тривела" услубида алоҳида шуғулланамиз"  3 23:05Туркия Суперлигаси. Алиқулов жамоаси иштирокидаги ўйинда 9 та гол урилди, "Сивасспор" эса меҳмонда мағлуб бўлди  0 22:57Ҳаким Фузайлов: "Урганчдаги стадионда битта камчилик қолди холос"  2

Испанияга гол урган "Козак" ва ҳимоя қўрғони "Бето", икки Беҳруз ҳақида News

Испанияга гол урган "Козак" ва ҳимоя қўрғони "Бето", икки Беҳруз ҳақида

Ҳикоям давом этади. Кечаги икки қаҳрамонлар ҳақида ёзганимда айримлар нима учун мақтаняпсан деди.

Бу мақтанишмас, шогирдларнинг муваффақиятидан тўлқинланиш. Сиз ҳам ўз соҳангиз бўйича шогирд тайёрланг ва у ўз соҳасининг жаҳон чемпионатида иштирок этсин, ўшанда биласиз бунинг "кайфи"ни. 


Индонезиянинг иссиғида икки Беҳруз томоқни хўллаб оляпти

Испанияга биринчи гол урган Шукуруллаев Беҳруз илк маротаба "Пахтакор"нинг Қибрайдаги базасида Равшан деган устози қўлига келади. Ўзи база олдида яшайди. У машғулотларда ўша пайтлар "Пахтакор"да ном чиқаришга улгурган Владимир Козакнинг футболкасида юрганига, ҳамма уни Козак деб чақира бошлаган. 2018 йил Кошелев билан у ҳам "Одил Аҳмедов ФА"га келади. Лекин кўп ўтмай яна "Пахтакор"га қайтишни маъқул кўрди. Лекин бари бир ўз тақдирини биз билан боғлашга ахд қилди. Айниқса "Рух" жамоасига сафар олдидан катта ажиотаж бўлганди. Львов шаҳрида "Манчестер Сити" лойиҳаси бўлган "City Group" компанияси билан ҳамкорликда бунёд қилинган янгича кўринишдаги академияга бугун анча ўзини тутиб олган "Football Group" агентлиги вакили Гайрат Хасбиулин томонидан селекция ўйини ташкил қилинганди. Бу ҳақда хабар топган Беҳруз Шукуруллаев яна жамоамизга қизиқди ва шундан кейин фаолиятини "Одил Аҳмедов ФА"да давом эттирди. Бу борада уларни жамоамизга олиб келган Алишер Шерназаровни ҳам алоҳида айтиб ўтишим керак.



"Испанияга гол урган кунимни унутмасам керак. Бу ўйиндаги очко бизни гуруҳдан олиб чиқарди. Бу ерда ким гол уриши эмас, жамоага керакли очкони олиш муҳим эди. Бу вазифани уддалаганимиздан хурсанд бўлдим. Оила аъзоларимни маҳалла олдида уялтирмадим. Бунинг учун мени шу даражага етишимда меҳнат қилган барчага раҳмат айтаман", дея гапни қисқа қилди камтар Беҳруз.


Бето - Беҳруз Жуматов. Отасининг иши туфайли Москвада таваллуд топган, чақалоқли пайтида Тошкентга қайтган болакай фаолиятини тўқимачилар стадионида ўша пайт очилган "Истиқлол" футбол мактабида, бугун "Чиғатой" клубида ишлаётган Аҳрор ва Фарҳод каби мураббийлар қўл остида бошлаб, кейин "Бунёдкор"га ўтади. "Бунёдкор"да ҳам 2018 йиллар иш орқага кета бошлайди, яъни академиясида. Натижада жуда кўп 2006 ва 2008 йилда таваллуд топган футболчилар бошқа жамоаларга ўта бошлайдилар. Кимлардир "Одил Аҳмедов ФА"га, кимлар ўша пайт очилган "Чиғатой"га. Беҳруз Чиғатой томон юрди. 2020 йил "Рух" тарғиботи бу сафар ҳам ўз ишини айтди. Жуматов билан Одилни шаҳсан ўзи "Чиғатой" раҳбарияти билан музокара ўтказди ва у омадли якунига етди. Терма жамоада уни сиз ўнг қанот ҳимоячиси сифатида кўрдингиз. Лекин аслида у Рамос каби ўйин намойиш эта оладиган марказий ҳимоячи. Канада билан ўйиндан бошлаб у ўз нуқтасида ўйнай бошлади ва унинг сифатини кўрдингиз.



"Жаҳон чемпионати бизнинг ёшдаги энг юксак мусобақа. Буни бу ерга келиб яна бир бор амин бўлдик. Рақибларимиз сафида Испания ва Англиянинг кучли академияларида тарбия топган футболчилар борлигини биласиз. Лекин биз учун бу босим бўла олмади. ЖЧга етиб келгунча жуда кўп ўйинларда қатнашиб, мусобақага яхши тайёрлана олгандик. Бу борада Ўзбекистон футбол ассоциациясига жамоамиз номидан ўз миннатдорчилигимни билдираман", - дейди Жуматов Беҳруз.


- Испания ва Англия терма жамоалари ҳақида нима деган бўлардинг?

- Аслини олганда ҳамма жамоа билан ўйнаса бўлади. Ўйиндан аввал улар фаворит ролида бўлганликлари ҳам сир эмас. Лекин Ўзбекистон ҳам бу ерга шунчаки айланиб кетмаганлигини исботлашимиз керак эди. Канада билан ўйиндан кейин ўзимизга бўлган ишонч қайтганди. Футболда шундай, ким кам хато қилса ўша ютади. Эндиги бор эътиборимиз Францияга қаратилади. Мураббийларимиз бу жамоани синчковлик билан ўрганишяпти.

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика