Latest news

02:05АПЛ. "Ньюкасл" - "Ливерпуль" баҳси тақдирини 16 ёшли йигит ҳал қилди  8 01:50А Серия. "Интер" 5та гол фарқи билан ғалабага эришди  1 00:54Неймар ва "Реал" футболчилари Бразилия терма жамоасига чақирилмади  3 00:10Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" – "Навбаҳор" 4:0  3 00:07Сергей Лушчан: “Бугун улар ўз жамоаси учун эмас, рақиб учун ўйнашди. "Навбаҳор"да ишлар эканман, бу ўйинчилар энди таркибдан жой олмайди”  25 23:46"Наполи" МЮ футболчисини ўз сафига қўшиб олади  0 22:38Аёллар ўртасида ОЧЛ. "Насаф" қизлари Непал клубини таслим қилди  0 21:54Винисиус "Овьедо"га қарши ўйинни захирада бошлашини кутмаган экан. Алонсо уни огоҳлантирмаган  2 21:35"Бавария" Жексон билан келишувга эришди. Энди "Челси" билан музокаралар бўлиб ўтади  2 21:24"Марсель" "Реал" хавбекини ижарага олмоқчи  0 20:56Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" "Навбаҳор"ни йирик ҳисобда енгиб, илк ярим финалчига айланди  102 20:03Артём Петросян: "Қизил карточка ҳаммасини барбод қилди"  3 19:54Фарҳод Нишонов: "Олимпик" 10 киши бўлиб қолганига қарамасдан, астойдил курашди"  0 19:17Ҳиндистон терма жамоаси CAFA мусобақаси учун таркибини эълон қилди  5 18:58Про лига. "Олимпик-MobiUz" бир киши кам "Олимпик" устидан минимал ғалабага эришди  0

Испанияда ушбу мавсум чемпиони ким бўлади? (Мулоҳаза учун) News

Испанияда ушбу мавсум чемпиони ким бўлади? (Мулоҳаза учун)

“Кўк-аннорранг” фожеа. Ҳафта ўртасида Чемпионлар Лигасидаги юришига якун ясаган “Барселона”, кеча Испания чемпионати 33-тур доирасида ҳам жуда муҳим бўлган очколарни бой берди.
Тата Мартино жамоаси мадридлик пешқадамлардан ортда қолиб кетти. Боз устига “Барса” олти йил деганда, энди кетма-кет икки ўйинда рақиб дарвозасини ишғол қила олгани йўқ.

“Реал” йирик ҳисобда “Алмерия” устидан ғалаба қозониб (4:0) жамғарган очколари сонини 79тага етказиб олган бўлса, “Атлетико”да 32-турдан кейиноқ шунча очко тўпланганди. Бугун Диего Симеоне жамоаси “Хетафе” майдонига сафар уюштиради. Агар у ердан ғалаба билан қайта олса, “қаймоқранглилар”дан 3, каталонияликлардан 4 очко илгарилаб кетади ва якка пешқадамликни сақлаб қолади.
Хуллас чемпионлик пойгаси авж палласига чиқди. 



“Матрасчилар” қолган турларда очко йўқотмайдиган бўлса,  38-турдаги “Барселона”га қарши ўйингача ҳаммасини ҳал қилиб қўйиши ҳам мумкин. Аммо текис йўлдаги ҳар бир қоқилиш рақиблар, айниқса “Реал” учун айни муддао бўлиши эҳтимоли юқори.

Қуйида ҳар уч клубнинг қолган турлардаги рақибларини келтириб ўтамиз.

“Атлетико Мадрид”: “Эльче”,  “Валенсия”, “Леванте”, “Малага”, “Барселона”.

“Реал Мадрид”: “Вальядолид”, “Осасуна”, “Валенсия”, “Сельта”, “Эспаньол”.

“Барселона”: “Атлетик Билбао”, “Вильярреал”, “Хетафе”, “Эльче”, “Атлетико Мадрид”.



Хўш, сизнингча ушбу мавсум Испания чемпиони ким бўлади? Сўнгги вақтдарда муваффақиятсизликларга дуч келаётган бўлса-да, Чемпионлар Лигасидан чиқиб кетиб, бутун эътиборини Испания чемпионатига қаратиш имконига эга бўлган Тата Мартинонинг “Барселона”сими?

Ушбу мавсумда ажойиб ўйинлари билан кўпчилик меҳрини қозонган, Испания чемпионатида шохсупа учун курашнинг янада қизиқарли бўлишига сабабчи бўлган, кучли ҳарактерли, жангчилик ҳислатига эга бўлган “Атлетико”ми?



Мавсум аввалида жамоага ўз ўйин фалсафасини сингдириш жараёнида натижа борасида ностабил бўлган, бироқ мавсумнинг иккинчи ярмида ажойиб ўйинлар кўрсатиш билан бир қаторда, барқарор натижаларни ҳам қайд этиб келаётган Карло Анчелоттининг “Реал”ими?

Фикрларингизни қуйироқдаги изоҳолар учун ажратилган жойда қолдиринг.

П.С. Одоб доирасидан чиқилса дарҳол блок бўласиз!


Аброр Қодиров.  
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика